1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОНЛАЙН ХАТМИ ҚУРЪОНГА МАРҲАБО!

23-04-2020, 20:35 1 351 Ўқиш режими + -
ОНЛАЙН ХАТМИ ҚУРЪОНГА МАРҲАБО!

Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони марҳамати ила, ойларнинг султони бўлмиш Рамазон ойига ҳам етиб келдик. Бугунги ўткинчи қийинчиликларга қарамасдан, рамазони шариф ҳар доимгидек хонадонларимизга, дилларимизга қувонч, юртимизга файзу барака бахш этилишига сабаб бўлиб, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимиз янада зиёда бўлади, иншааллоҳ! 
Бу йил юзага келган эпидемиологик вазиятда Рамазон ойи билан боғлиқ барча тадбирлар карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши лозим. Шундай бўлсада қалблари Қуръонга ташна мўминлар илоҳий каломга сомеъ бўлмоқлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва қориларимизнинг онлайн хатми Қурьон қилиб, тиловат қилиб беришлари белгиланди. 
Айни шу мақсадда бугун 23-апрель кунидан бошлаб вилоятимизнинг таниқли ва хушовоз қориларидан бўлган 5 нафар қориларимиз (Аҳмедов Яҳёхон қори, Низомов Акмал қори, Умбаров Нурисломхўжа қори, Ҳамраев Отабек қори, Тўхтаев Алибек қори)нинг онлайн хатми Қурьон қилишлари белгиланган. Ушбу хатми Қуръонларнинг юқори савияда ўтказилиши учун вилоят вакиллиги томонидан барча шароитлар юксак даражада, намунали тарзда муҳайё этилган.
Қуръони Карим оятлари ва набавий ҳадислар Қуръон ўқувчига улкан савоблар, буюк фазллар хабарини берганидек, уни тингловчига ҳам ана шундай гўзал ажр, буюк манзил ҳамда улуғ мукофотлар бордир. Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: “Ҳеч бир киши Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди. Чунки Аллоҳ таоло: “Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз” – деди (Аъроф сураси, 204-оят). 
Мўмин мусулмон инсоннинг Қуръони каримни тажвиду тартил билан гўзал овозда қироат қиладиган қоридан тиловат қилиб беришини сўраб, уни тинглаши ниҳоятда фазилатлик амалдир. Имом Нававий айтадилар: “Билгинки, кўпчилик уламолар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) чиройли овозли қироат соҳибларидан тиловат қилиб беришларини сўрашиб, уларни тинглашар эдилар.
Азизлар, ушбу онлайн хатми Қуръонларни Рамазон ойининг 27 куни якунлаш режалаштирилган. 
Онлайн хатми Қуръон ҳар куни соат 21:30да бошланади.
Хатми Қуръонни nasafziyo.uz сайти “Онлайн хатм” бўлими орқали Facebook ижтимоий тармоғида online кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Аллоҳим! Қуръонни қалбимиз баҳори қилгин!
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги жамоаси барча вилоятимиз аҳлини кириб келган Рамазони шариф билан муборакбод этади. 
Ассалому алайкум ва  роҳматуллоҳи ва   барокатуҳу!

ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги