ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ
1545
23-04-2020, 20:38
4 110
Ўқиш режими
+
-
ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ
Халкимизнинг энг яхши курган ва энг куп такрорлайдиган дуоси иИлоҳо, хонадонларимизни тинч ва осойишта, юртимизни обод қил " деган дуодир. Доно халқимиз"Кўшнинг тинч–сен тинч'’,”Бир кун уруш булган жойдан кирк кун барака кетади”, "Тинчлигинг–ҳурлигинг”, “Уруш томошабинга осон” каби мақолларда хам тинчлик канчалик бебахо неъмат экани айтилади. Оксоколлар насихатида, оналар айтган аллаларида бежизга тинчлик, хотиржамлик кўп тилга олинмайди.
Барчаларимиз хозирги пайтда юрт тақдирига дахлдорлик хисси билан яшаб, ён-атрофимизда булаётган ходисаларда огоҳ бўлиб, аҳоли ўртасида тинчлик ва баркарорликнинг қадрига етиш, дунёнинг турли мамлакатларида давом этаётган нотинчликлар хусусида, уларнинг асл сабабларини янада яхшироқ тушунмоқдамиз.
Албатта, мамлакатимизда руй бераётган ривожланиш ва тараққиёт юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликнинг эвазига булаётганини, тинчлик эса ўз-ўзидан осонликча бўлмаслигини унутмаслик керак.
Кези келганда таъкидлаш жоизки, бу ютуқлар қандай қўлга киритилгани, халкимизга хос бўлган сабр-бардош, мамлакат келажагига катъий ишонч, ҳамжихат ва ҳамфикр бўлиб яшаш, тинчлик-тотувликни асраш, бағрикенг бўлиш, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш каби улуғ фазилатлар ҳақида аҳолимизга, хусусан, ўсиб кслаётган ёш авлодга сўзлаб беришимиз лозим, Токи, бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огохлик, сезгирлик, хушёрлик хар қачонгидан кўра муҳимлигини тўлиқ тушуниб етсинлар.
Аслида, атрофга бир назар ташлайлик, юртимизда бўлаётган бунёдкорлик, ободончилик ва кундан-кунга гузаллашиб бораётган гўшаларни кўриб, кишининг кўзи қувонади, дили яйрайди, шуларни хис этарканмиз мухтарам азизлар фарзандларимиз, набираларимиз бахти учун суюниб яшайлик, уларнинг ёшлик йиллари саодатли, шукуҳли замонга тўғри келганини уларга англатайлик, буларнинг барчасига шукр қилиш керак. Ёшларимиз ҳамманинг хавасни келгирадиган истеьдодли бўлиб вояга етишаяпди. Буларнинг бари тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт маҳсули ёш авлоднинг илмли ва билимли бўлишлари учун яратилган шарт-шароитларнинг натижасидандир. Шуларни аввало ўзимиз тўлиқ хис килиб, сўнгра фарзандларимизга тўғри тушунтирайлик.
Токи улар Аллоҳ таоло берган бутун куч-ғайратим, ақл-заковатим ва истеъдодим, олган билим-тарбиямни мана шу юрт учун, ота-онамнинг юзи учун, дину диёнатим, эл кори учун сарф қиламан, деб ғурур ва ифтихор билан яшашга ўргансин, гўзал диёримизни ривожига ўз хиссасини қўшадиган бўлиб ўсиб-улғайсин.
Маълумки, тинчлик Аллох таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани бежиз эмас, албатта. Бу ҳақида Аллох таоло Қуръони каримда шундай баён қилади:
“Эй имон кетирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара, 208 оят)
Афсуски, Аллох таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки, дунёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидаи ноҳақ қон тўкилишлар содир этилмокда. Шундай мудхиш вокеаларнинг қабих ниятли бузғунчи гурухлар томонидан амалга оширилиши бутун дунё тинчликсевар халклари қатори Ўзбекистон халкининг хам қалбини ларзага солади. Шунинг учун ҳам биз доимо тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган мукаддас динимизни пок саклаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг ззгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида биламиз. Шунингдек, ислом динини ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган ҳаракат ва кучларга қарши доимо сергак ва хушёр туриш зарурлигини яна бир бор таъкидлаймиз.
Халк орасида фитна қўзгатиш, туҳмат ва иғво тарқатиш йулидаги уринишлар тинчлик ва хотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалардан ҳисобланади. Шунинг учун хам, бундай ҳаракатлар Исломнинг мохиятига мутлако зид экани Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 191-оятидаги
“Фитна котилликдан хам ашаддийрокдир” деган кўрсатма нақадар тўғри эканини тасдиқлайди.
Огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш, тинчликни таъминлаш, турли хил кўнгилсизликлар ва хавфу хатарларни олдини олишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликларга замин яратади, Шунинг учун ҳам Аллох таоло тафаккур қилмайдиган, ўзининг ким эканини англаб етмайдиган, бугуннинг хузур-ҳаловати билан яшаб, эртаса хақида қайғурмайдиган бепарво ва беғам кимсаларни ‘"Аъроф” сурасининг 179-оятида “Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, (лекин) улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир”, деб таьрифлайди.
Ислом оламининг эътиборли уламолари томонидан мўътабар манбалар асосида берилаётган раддияларни тан олмаётган турли йуналиш ва фирқаларнинг аъзоларини ҳам юқоридаги оятда келтирган кимсаларга қиёслаш мумкин. Тинчлик улуғ неьмат деб эълон килган динимизда бу йулда нафақат амал билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Пайгамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилганлар:
“Хақиқий мусулмон бу мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда булишликларидир ”
Дарҳақиқат мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи, ёмонликлардан тийилмоғи ва бошқаларга азият беришдан йирок бўлмоғи зарур. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, сўз, яъни тилдан етадиган озор қўлдан етадиган зарардан аввал зикр этилиши, қўл билан бошқаларнинг фақат бу дунёси саломатлиги, оиласи, мулкига зарар етказиш мумкинлигига, тил билан инсонларни турли бузғунчи ғояларга тарғиб қилиш, уларни тўғри йўлдан чалғитиш орқали икки дунёсини барбод этиш мумкин.
«Урушлар туфайли инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, одамгарчилик унутилади, бошланган хайрли ишлар» улуғ мақсадлар ўлда-жўлда қолиб кетади. Барчанинг хаётидан хузур-ҳаловат, турмушидан ором-фароғат кўтарилиб кетади.
Шунинг учун хам Аллоҳ таоло бандаларини бўлар-бўлмас сабаблар билан урушлар чиқаришдан, тор манфаатлар йулида бир-бирларига курол кўтаришдан қайтарган.
Азиз тумандошлар. Буюк парвардигорнинг амрларидан чекинган инсонлар бир-бирларига қурол кўтариб жанг қилишади, қанчалаб одамларни ҳалок қилишади ёки аср олиб хўрлашади.
Дунёда уруш олови ёқилиб турган мамлакатларни олинг, қанчадан-қанча бегуноҳ кишилар ҳалок бўлаётганининг гувоҳи бўласиз. Биргина Афгонистонда мутахассисларнинг ҳисобига кўра охирги етти йил ичида 15 мингдан зиёд бегуноҳ кишилар нобуд бўлган. Охирги тўққиз йил ичида Ироқда 162 минг киши қирилиб кетган, Суриядаги қонли тўқнашларда 120 минг киши жанжаллар курбони булди, 6.5 миллион киши уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Икки миллиондан зиёд фукаролар ўзга мамлакатларга қочиб кетган бундай мисолларни Африка мамлакатлари мисолида ҳам келтириш мумкин. Бу рақамлар оғиздан зумда чиқиб кетаётгандек, аммо ўйлаб, чуқур мулоҳаза қилинса, ахир уларнинг хар бир рақами ортида тирик жон, инсонлар турибдику! Яратган Парвардигоримиз инсонни шунинг учун улуғ қилган эдими?
Энг аянчлиси, инсоният бошига катта кулфатлар келтирган, қанчалаб қурбонларга, вайронгарчиликларга болаларнинг етим қолишига сабаб булувчи бу урушлар одатда бир ҳовуч урушқоқ кимсаларнинг истаги ёки манфаати билан бошланиб кетади. Улар урушлар баҳонасида ўзга юртларни босиб олиб, табиий ва моддий бойликларни ташиб кетишади, уруш қуролларини урушаётган томонларга пуллашади, урушларни рўкач килиб ўзларидаги муаммолар ва жиноятлардан ўз халкларининг фикрини чалғитишади. Бир ёзувчи айтганидек: “Уруш деган фалокатни кўпинча калтафаҳмлар ўйлаб топади. Жабрини эса бегуноҳлар тортади. Бегуноҳ аскар, бегунох ота, бегуноҳ она, бегуноҳ келин, бегунох гўдак... ”
Ҳурматли тумандошлар: Аллох таоло бандаларини урушга чақирмаган, аксинча, ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, сулхи-салохда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этган. Самовий китобларнинг бирортаси урушни тарғиб қилмаган, билъакс, тинчликни, омонлик ва сулҳни талаб қилган. Қуръони карим уруш чикариш йулидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисоблаган. Динларнинг бирортаси зулмни, қотиллики, хунрезликни, одам ўлдиришни ёқламаган, аксинча, меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шавқатли бўлишга чорлаган. Динларнинг энг охиргиси Ислом мусулмонларга фақат дину диёнат ва ҳаётларига бошқалардан тажовуз бўлгандагина уларга карши Аллоҳ йулида курашишга ижозат этган.
Демак, халкларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиши учун змас, балки бир-бирлари билан танишишлари, бир замин устида аҳл-иноқ яшашлари учундир. Бинобарин, бир ота ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бир билан Аллох тақиклаган ишлар туфайли урушиб-талашиб юриши Ислом динига хилофдир.
Пайгамбаримиз Муҳаммад алайхиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида:
“Бир-бирингизнинг қонингиз ва обруйингизни тукишингиз, мол-мулкингизга тажовуз килишингиз барчаларингизга харомдир” деганлар (Имом Муслим ривояти).
У зот саллоллоху алайҳи васалам яна бир хадисларида:
“Ҳеч ким биродарига қурол ўқталмасин, чунки шайтон васваса қилиб жаҳаннам сари етаклаётганини билмай қолиши мумкин” деганлар. Бошқа бир хадисда шарифда:
“Мен вафот эганимдан сўнг бир-бирларингизнинг бўғззига тиғ урадиган кофир бўлиб кетманглар”, дейилган. (Имом Бухорий ривояти).
Истиқлолнинг илк кунлариданоқ юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йулида катта ишлар олиб борилмокда. Барчамиз она Ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиб, шу фаровон, осуда ҳаётни янада мустахкамлаш учун ўз хиссамизни кўшиб, эл-юрт тақдири, келажаги учун қайғуриб умргузаронлик килайлик.
Яратгандан бир-биримизга тинчлик, беғубор осмон, осойишта ҳаёт, хотиржамлик тилайлик! Аллох, таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин, юртимизни тинч, меҳнаткаш халкимизни фаровон, осмонимизни мусаффо этсин, омин!Н.Ботирова
Ғузор туман бош отинойиси