1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“РАМАЗОН” ВА “РЎЗА” СЎЗЛАРИ НИМА МАЪНОЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИ?

23-04-2020, 20:42 976 Ўқиш режими + -

                 “РАМАЗОН” ВА “РЎЗА” СЎЗЛАРИ НИМА  
                                      
МАЪНОЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИ?
 (1-қисм)
  
 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
“Рамазон” ва “рўза” сўзлари ўзбек тилига араб ва форс тилидан кирган сўзлардир.”Рамазон” арабча сўз бўлса, “рўза” эса форсча сўздир. Улар ўзбек тилида алоҳида-алоҳида маъноларни англатади. Шу сабабли бу сўзларни ишлатишда уларнинг маъноларига аҳамият бериш муҳим ҳисобланади. 
“Рамазон” сўзи нимани англатади?
“Рамазон” арабча сўз. У арабча “рамиза” феълидан ясалган бўлиб, у  “қизимоқ”, “қизиб чўғ бўлмоқ” маъносини англатади. Қадимда туянинг устидаги юнгни қуёш нурлари куйдирар ва туя устидан куйиб тушган юнглар рамазон дейилган. Кун бўйи очлик ва сувсизлик туфайли инсон танасидаги ҳароратдан гуноҳларининг куйишига рамазон дейилади.   
         Рамазон ҳижрий қамарий ойдаги тўққизинчи ойнинг номидир. Рамазон ойининг рўза ойи эканлигини Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да: “Рамазон ойидирки,  бу ойда одамлар учун  очиқ баён қилинган ҳидоят ва фурқон Қуръон нозил қилингандир. Бас,  сизлардан ким бу ойга шоҳид бўлса, рўза тутсин”, деб марҳамат қилади (Бақара сураси, 185-оят).   
Инсон  дунёда яшаб, озми, кўпми, билиб, билмайми гуноҳлар орттиради.   Рамазон ойи эса ана шу гуноҳларни куйдириш, гуноҳлардан покланиш учун берилган имкониятдир.  
 
“Рўза” сўзи нима маънони англатади?
 
“Рўза” форс тилидан ўзбек тилига кирган сўз....   ( Давоми бор)  
 
 
Руҳиддин Акбаров