1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“РАМАЗОН” ВА “РЎЗА” СЎЗЛАРИ НИМА МАЪНОЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИ? (2-қисм)

24-04-2020, 12:39 704 Ўқиш режими + -

          “РАМАЗОН” ВА  “РЎЗА” СЎЗЛАРИ НИМА     
МАЪНОЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИ?
(2-қисм)

              Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
              Рўза сўзи нима маънони англатади?
“Рўза” форс тилидан ўзбек тилига кирган сўз бўлиб, унинг ўзагида форсий “рўз”, яъни “кун” маъносини англатувчи сўз ётади.  Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Рўз - форсча кун, кундуз пайт, бир кеча-кундуз; сана; давр” дейилади.  “ Рўза” сўзи кун бўйи ейиш, ичиш ва шаҳвоний яқинликдан тийилиш деган маънони англатади. Ислом дини шариатида эса махсус ният билан кун бўйи ейиш, ичиш ва шаҳвоний яқинликдан тийилишга рўза, яъни арабча “совм”  дейилади. Рўза (совм) Ислом динида фарз бўлган амаллардан биридир.   Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангизлар”, дейди.  (Бақара сураси, 183-оят). 
Ислом шариатида Рамазон рўзасида учта фарз бор. 
  1. Ният.
  2. Ейиш-ичишдан кун бўйи тийилиш.
  3. Шаҳвоний яқинликдан ўзини  тийиш. 
Рамазон рўзасининг суннатлари
  1. Сахарлик қилиш.
  2. Субҳдан илгари ният қилиш.
  3. Нафсини ёмонликлардан тўхтатмоқ.
  4. Уришиш ва жанжаллардан ўзини тийиш.
  5. Сўкиниш, беадаб сўзлардан тийилиш.
  6. Қулоғини ёмон сўзлардан тийиш.
  7. Қуръон ўқиш ва илм ўрганиш.
 
Рамазон рўзани бузадиган ишлар
  1. Овқатланиш.
  2. Сув ичиш.
  3. Шаҳвоний яқинлик  қилиш.
  4. Ниятни тарк қилиш. 
  5. Аёллар ҳайз  кўриши билан рўза бузилади (аёллар ҳайзли ва нифосли ҳолатда рўза тутишлари мумкин эмас) .   
Рамазон рўзасини тутган кишига макруҳ бўлган ишлар
  1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш.
  2. Сақич чайнаш.
  3. Қасддан тупугини тўплаб ютиш.
  4. Заифликка олиб борадиган рўзадорнинг қон олдириши.
  5. Оғиз очмасдан яна рўза тутиш.
  6. Сувнинг ичига шўнғиб ётиш.
  7. Таом чайнамоқ ёки татиб кўриш.
 
Рамазон рўзасини тутган кишиларга макруҳ бўлмаган ишлар.
  1. Сурма қўйиш.
  2. Заифлаштирмаса қон олдириш.
  3. Мўйловга хушбўй нарса суртиш.
  4.  Ғусл қилиш.
 
Рамазон рўзасининг мустаҳаблари
  1. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.
  2. Бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш.
  3. Шом намозини ўқишдан олдин оғиз очиш.
  4. Ортиқча сўз ва амаллардан тийилиш.
  5. Рўзани бузмайдиган аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.
  6. Оила аъзоларига  саҳарлик ва ифторлик қилиб бериш.
  7. Хайру эҳсонни кўпайтириш.
  8. Илм ўрганишни кўпайтириш.
  9. Қуръон ўқиш, илм ўрганиш  ва  салавотларни кўпайтириш.
            Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, халқимиз тилида ишлатиладиган “рамазон” ва “рўза” сўзларининг маъноларига эътиборли бўлишимиз барчаларимизга манфаатли ҳисобланади.     
 
     Руҳиддин Акбаров