1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР

24-04-2020, 13:07 577 Ўқиш режими + -
 
  
 
AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Тавҳиднинг пойдевори ва еътиқод қилиш тўғри бўлган нарсалар
Банда шубҳасиз ишонгач, унга Aл-лоҳ  таолога,  Унинг   фаришталарига, 
китобларига,  пайғамбарларига,  ўл-гандан   сўнг  қайта  тирилтирилишга, 
яхшилик  ҳам,   ёмонлик  ҳам  Aллоҳ-нинг иродаси билан бўлишига имон 
келтирдим, Ҳисоб, Мезон, Жаннат ва Дўзах ҳаммаси ҳакдир, демоқ вожиб 
бўлади...
— Aллоҳ бирдир. Унинг бирлиги сон  жиҳатидан емас, балки шериги йўқ-лиги,  туғмаганлиги,  туғилмаганлиги,  тенги йўқлиги, махлуқларидан бирор 
нарсага ўхшамаслиги, унга махлуқла-ридан бирор нарсанинг ўхшамаслиги 
жиҳатидандир.
— Aллоҳ исмлари, зотий ва феълий  сифатлари билан ҳамиша бўлган ва 
бўлади.   Тириклик,  қодирлик,  билиш, сўзлашиш,  ешитиш,   кўриш,  хоҳлаш 
Aллохнинг зотий сифатларидир. Яратиш,  ризқ   бериш,  пайдо  қилиш,   ву-
вужудга   келтириш  кабилар Aллоҳнинг  феълий сифатларидир. Aллоҳ ўз исми  ва сифатлари билан бўлган ва бўлади.  Aллоҳнинг   бирорта  исм  сифати   янги пайдо бўлмаган.
—  Aллоҳ  ўз   илми  билан  доимо олим,   илм Унинг  азалий  сифатидир, 
У  ўз  қудрати   билан  доимо  қодирдир,   қодирлик  Унинг  азалий   сифа-тидир. У  ўз  яратувчилиги   билан  доимо  яратувчи,   яратиш Унинг  азалий 
сифатидир. У ўз феъли билан доимо фоилдир,  феъл   Унинг  азалий  сифа-тидир. Фоил Aллоҳ таолодир, мафъул махлуқдир. Aллоҳнинг феъли махлуқ 
эмас.   Aллоҳнинг  сифатлари  азалда   қадимийдир,  махлуқ  эмасдир.Ким 
Aллоҳнинг сифатларини махлуқ ёки янгидан пайдо бўлган деса ёки у бе-тараф бўлса ёки Aллоҳнинг сифатларига  шубҳаланса,   у  Aллоҳни  инкор 
этган  кофирдир.
—  Қуръон  муссҳафларда   битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган ва Пайғамбаримизга, соллаллоҳу  алайҳи  васаллам,  нозил   қилинган. 
Қуръонни   талафуз  қилишимиз,  уни  ёзишимиз   ва  ўқишимиз  махлукдир. 
Қуръон   махлуқ  эмас.  Aллоҳ  таоло Қуръонда Мусо ва ундан бошқа пай-ғамбарлар тўғрисида ҳамда Фиръавн ва иблис ҳақида айтганлари барчаси Aллоҳнинг улар ҳақида билдирган  каломидир.  Мусо,  алайҳис-салом,  ва 
ундаи бошқа махлуқларнинг сўзлари  ҳам  махлукдир.   Қуръон  Aллоҳ  тао-лонинг каломидир, уларнинг каломи эмасдир. Aллоҳ таоло: «Aллоҳ Мусога гапирди...» деб баён қилганидан, Мусо,  алайҳиссалом,  Aллоҳ  таоло-нинг каломини ешитди. Aллоҳ Мусо-га, алайҳиссалом, гапиришдан олдин ҳам азалда сўзлагувчидир. Махлуқот-ларни яратишдан ол-дин ҳам азалда 
яратгувчидир.
—  Aллоҳ  Мусога,   алайҳиссалом,  сўзлашни  ирода  етганида   унга  ўзи-нинг  азалий   сўзлаш  сифати  билан  сўзлади. Aллоҳнинг ҳамма сифатлари  махлуқларнинг сифатига ўхшамайди. Aллоҳ таоло билади. Билиши бизнинг 
билишимизга   ўхшамайди. Aллоҳ  та-оло  Қодирдир.   Қудрати  бизнинг  қу-дратимизга ўхшамайди. Aллоҳ таоло  кўради. Кўриши бизнинг кўришимизга ўхшамайди. Aллоҳ таоло эшитади. Эшитиши   бизнинг  эшитишимизга 
ўхшамайди.  Aллоҳ   таоло  сўзлайди. Сўзлаши  бизнинг   сўзлашимизга  ўх-шамайди. Биз воситалар (аъзолар) ва товушлар  ёрдамида  сўзлаймиз.   Aл-лоҳ таоло  бевосита  ва товушларсиз сўзлайди.  Товушлар   махлуқдир.  Aл-лоҳнинг каломи махлуқ эмас. Aллоҳ мавжуддир. Мавжудлиги махлуқлар-нинг мавжудлиги каби жисм, жавҳар, араз (аломат) билан емасдир. Унинг 
зидди  ва   тенги  ва  ўхшаши   йўқдир.  Aллоҳ  Қуръонда   зикр  қилганидек, 
Унинг тасаввурсиз яди, юзи ва нафси  бор. Aллоҳнинг  яди   қудратидир  ёки 
неъматидир дейилмайди. Зеро, бун-дай  айтиш  сифатни   йўқ  қилишдир, 
қадарийлар ва мўътазилийлар сўзи-дир. Яди Унинг тасаввурсиз сифати-дир. Aллоҳнинг ғазаби ва ризоси Aл-лоҳнинг, тасаввури йўқ сифатларидан 
иккитасидир.
— Aллоҳ таоло нарсаларни йўқдан яратди. У нарсаларни улар бўлмаси-дан  азалда   билгувчидир.  Нарсаларнинг ҳолатини тайин етиб ҳукм қил-гувчи Удир. Бу дунёда қам, охиратда ҳам ҳеч нарса Aллоҳнинг хоҳишидан, 
илмидан,   қазою  қадаридан,  Лавҳул Маҳфузга  битганидан   ташқари  бўл-майди.  Лавҳул   Маҳфузга  баён  етиб  биттандир.   Ҳукм  етиб  битган   эмас-дир.   Қазо,  қадар,  хоҳиш   Aллоҳнинг азалий, тасаввури йўқ сифатларидир.
— Aллоҳ йўқнинг йўқлик ҳолатида қандайлигини  ва   уни  яраца  қандай 
бўлишини билади. Aллоҳ мавжуднинг вужудлик   ҳолатида  қандайлигини 
ва  унинг  йўқлиги   қандай  бўлишини  билади. Aллоҳ  таоло  билиши   ўзгар-май ё билиши янги бўлмай турганни турган ҳолида қандайлигини, агар у 
ўтирса, ўтирган ҳолида қандай бўлишини билади. Ўзгариш ва ҳолатдаги 
ҳар хиллик махлуқларда юз беради.
— Aллоҳ махлуқларни куфрдан ва иймондан   холи  яратди.  Сўнг   уларга 
расуллари орқали хитоб қилди, иймон ва тоатга буюрди, куфр ва гуноҳдан 
қайтарди. Сўнг кофир бўлган ўз феъ-ли, инкори, ўжарлиги билан ва Aллоҳ. 
таолонинг унга мадади бўлмаганидан  кофир бўлади, мўмин бўлган ўз феъ-ли, иқрори, тасдиғи, Aллоҳ таолонинг  унга  тавфиқи   ва  мадади  билан   мў-мин бўлади. Aллоҳ Одам зурриётини  унинг   пуштидан  зарралардек  қилиб 
чиқариб, акдли қилди, уларни имон-га  буюрди,   куфрдан  қайтарди.  Улар 
Aллоҳнинг   рубубиятига  иқрор  бўл-дилар.   Бу  уларнинг  имонидир.   Улар 
мана шу сифатда туғиладилар.
— Сўнг кофир бўлган фитрий иймонини куфрга алмаштиради ва ўзгар-тиради. Мўмин иймонда собит қолиб,  унда  давом  етади.   Aллоҳ  ҳеч  бир 
махлуқни куфрга ва иймонга мажбур  этмади ва уларни мўмин қилиб ҳам, 
кофир   қилиб  ҳам  яратмади,   уларни  куфр ва иймонга қобилиятли шахслар 
қилиб яратди. Иймон ва куфр бандаларнинг  феълларидир.   Aллоҳ  таоло 
кофир бўлган кимсани куфри ҳолида  қандайлигини, агар у сўнг иймон кел-тирса, иймони ҳолида қандай мўмин-лигини билади ва яхши кўради.
— Бандаларнинг ҳамма ҳаракат ва  туриш феъллари ҳақиқатда уларнинг 
касбидир. Уларнинг яратувчиси Aллоҳ  таолодир. Уларнинг  ҳаммаси Aллоҳ-нинг  хоҳиши,   илми  ва  қазою   қада-ри билан содир бўлади. Тоатларнинг 
ҳаммаси Aллоҳнинг амри, муҳаббати,  розилиги, илми ва қазою қадари би-лан  рўй  беради.   Гуноҳларнинг  ҳам-маси Aллоҳнинг илми, қазою қадари 
ва хоҳиши билан воқеъ бўлади, аммо  Aллоҳнинг амри, розилиги ва муҳаб-бати билан бўлмайди. Ҳамма пайғамбарлар, алайҳимуссалоту ва саллам, 
катта ва кичик гуноҳлардан ва куфрдан  асралгандирлар.  Гоҳо  уларнинг 
баъзиларидан   янглишишлар  содир  бўлган.  Пайғамбаримиз   Муҳаммад, 
соллаллоҳу   алайҳи  ва  саллам,   Aллоҳнинг  ҳабиби,  хос   бандаси,  расули, пайғамбари, танлаганидир. Бутга  сиғинмаганлар,  Aллоқ   таолога  асло 
ширк келтирмаганлар, кичик ва катта  гуноҳни ҳеч қилмаганлар.
— Пайғамбарлардан, алайҳимуссаломлар, кейин одамларнинг энг афзали  Aбу   Бакр  Сиддиқ,  сўнгра   Умар  ибн  ал-Хаттоб   ал-Форуқ,  сўнгра 
Усмон  ибн  Aффон   Зиннурайн,  сўнгра Aли ибн Aбу Толибдирлар. Улар-
нинг ҳаммасидан Aллоҳ рози бўлсин.  Улар Ҳақ билан бўлиб, ҳақда ўтганлар. Уларнинг барчаларини дўст тута-миз. Пайғамбаримиз саҳобаларидан   ҳар бирларини фақат яхшилик билан  ёдга оламиз. Бирор мусулмонни қил-ган гуноҳи учун, гарчи у катта гуноҳ  қилган  бўлса   қам,  уни  ҳалол   ҳисо-бламаса,  кофирга  чиқармаймиз,   ундан имон номини олиб ташламаймиз 
ва  уни   ҳақиқатда  мўмин  деб   атаймиз. Киши кофир бўлмай фосиқ мўмин   бўлиши  мумкин.
— Мақсига маш тортиш суннат би-лан  собитдир.   Рамазон  ойида  таро-веҳ намозини ўқиш суннатдир. Солиҳ  ва солиҳ бўлмаган мўминларнинг ор-тида  намоз  ўқиш   жоиздир.  Биз  мў-минга   гуноҳлар  зарар  қилмайди   ва 
у дўзахга кирмайди, дунёдан мўмин  ҳолда кетса, агар у фосиқ бўлса ҳам, 
дўзахда   абадий  қолади,  демаймиз.  Биз,   муржиалар  каби,  албатта   яхши 
ишларимиз мақбул ва ёмон ишларимиз мағфур демаймиз.
—  Aллоҳ  таоло   дунёдан  имон  би-лан ўтганнинг яхшиликларини, шарт-
ларига биноан ва бузувчи айблардан  холи қилиб, куфр ва диндан қайтиш 
билан   йўққа  чиқармаган  бўлса,   зое  қилмайди.  Балки   қабул  қилади  ва унга   ажр  беради.  Ширк   ва  куфрдан бошқа  гуноҳ   қилиб  тавба  қилмай, 
иймон  билан   ўтган  киши  Aллоҳнинг  хоҳишида, агар истаса, уни дўзах билан  азоблайди   ва  хоҳласа,  уни   афв  қилади ва дўзах билан абадий азоб-ламайди,  деймиз.  Бирор   ишда  риё  бўлса,   ажрини  йўқ  қилади.   Шунинг-дек,  ғурурланиш  ҳам. 
 

Давоми бор...