1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МЎМИН ОҚКЎНГИЛ ВА ОЛИЙЖАНОБДИР

24-04-2020, 18:45 629 Ўқиш режими + -

Мўмин оқкўнгил ва олийжанобдир
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
 
Динимизда мўминлик ва фожирлик хислатлари бир-бирига зид эканлиги очиқ баён қилинади. Ҳақиқий мўмин инсонпарвар, халқпарвар,  диндошларига чин кўмакчидир. Инсонга бериладиган сифатларнинг гултожи чин мўминликдир. Фожирлик эса барча хийлаю-макр, ёмонлик ва разиллик иллатларини ўзида жам қилади. 
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васалламдан  ривоят қилади: “Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб(инсон)дир. Фожир эса маккор ва разил (кимса)дир”. (Имом Бухорий ривояти) Ушбу ҳадисда икки тоифанинг сифати очиқ келтирилмоқда. Ҳадисда аввало мўминнинг сифати зикр қилиниб, кейин фожирга хос бўлган одат эслатилмоқда. Эътибор бериб қарасак, бу хадисда гап  иймонсиз кофир-у мушруклар ҳақида кетаётган эмас балки,  “Мен мўминман”, деб кўкрак керадиган, аммо мўминларга хос бўлмаган амаллар билан ўзини намоён қиладиган кимсалар ҳақида айтиляпти десак хато бўлмайди. Мўмин банданинг чин тадаббурли ҳамда соф ақийдали инсон эканлигига шак   қилинмайди. У макр хийлага уста эмас, балки итоатгўйлиги ва мулойимлиги билан баъзида алданиб қолиши мумкин. Хадиси шарифда Пайғамбар саллоллаҳу алайҳи васаллам “Мўмин мумин учун бир-бирини ушлаб турувчи бино кабидир” деганлар. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Бошқа ҳадисда эса “Мўминлар бир киши кабидирлар. Агар унинг боши оғриса, унинг ҳамма ери оғрийди. Агар унинг кўзи оғриса, унинг ҳамма ери оғрийди” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти) 
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги мўминларни қолаверса, бутун инсониятни ҳаётига раҳна солиб турган COVID – 19  пандемияси қамровини ёйилиб кетишлигини олдини олиш мақсадида жаҳонда, шунингдек юртимизда олиб борилаётган карантин қоидаларига  амал қилмаётганларни нима дейиш мумкин? Баъзан чуқур фикр юритишга мажбур бўласан киши. Бу касаллик оқибатида бир қанча мўминлар вафот этаётган,  юз минглаб инсонлар дард чекаётган бир пайтда,  ўзининг зарарини англамаган кўплаб бепарво инсонлар  қилаётган ишлари фожирликдан бошқа нарса эмасга ўхшайди. 
Имом Бухорий бобомиз рисвоят қилган ҳадисда: “Мўмин банда битта ичакка овқат ейди, кофир эса етти ичакка овқат ейди.” деганлар. 
Ҳақиқатдан ҳам бу синовли даврда ушбу хадис ўз тасдиғини намоён қилди. Аксар Аллоҳга иймон келтирган инсонларга нисбатан, Аллоҳга иймонсиз шахслар истиқомат қиладиган диёрларда ҳатто карантин даврида озиқ-овқат расталари  бўшаб қолаётганлигига гувоҳ бўлинди. 
Чунки, сабр-қаноат мўминликнинг сифатидандир. Жонажон Ватанимизда истиқомат қиладиган инсонларни баъзиларини эътиборга олмаса, қаноатли мўминлик сифатига эга инсонлар кўплигини бир қанча мисолларда кўришимиз мумкин. Аввало меҳр-мурувват кўрсатувчи инсонларни  ҳомийлиги   мувофиқлаштирилган ҳолатда амалга ошириш мақсадида Республика, вилоятлар ҳатто шаҳар ва туман ҳокимият қошида ҳомийлик хайрияларини муофиқлаштириш марказлари ташкил этилиб, фаолият олиб борилаётганлиги, бозорларимизда озиқ-овқат, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари хеч қандай тақчилликсиз турганлиги, қолаверса, инсонларни хотиржам Аллоҳга ишонган ҳолатда истиқомат қилаётлиги мисол бўла олади.  Фақат Аллоҳгина ўзига инонган, ўзидан сўраган бандасини ноумид қилмайдиган зотдир. Хулоса қилиш ҳар биримизни ўзимизга ҳавола!
 

А.Самиев
 
Тошкент Ислом Институти 
махсус сиртқи бўлими 2-босқич талабаси,
Шахрисабз шаҳар “Ойша она” жомеъ масжиди 
имом хатиби