"БАҲОУДДИН НАҚШБАНД " МАСЖИДИ
1563
25-04-2020, 13:34
506
Ўқиш режими
+
-
"БАҲОУДДИН НАҚШБАНД " МАСЖИДИ
“ Баҳоуддин Нақшбанд” масжиди Китоб тумани Бешқозоқ қишлоғидадир. Бешқозоқ қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 6 км узоқликда . Шу қишлоқнинг ўртасида “ Баҳоуддин Нақшбанд” масжиди жойлашган. Масжид жойлашган қишлоқ ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Бешқозоқ–Китоб туманидаги шаҳарча (2009). Шаҳарча аҳолиси қозоқ халқига мансуб бешта одам келиб, ерни ўзлаштириб, обод қилиб қишлоқ ташкил қилганлиги боис Бешқозоқ аталган дейишади. Бу-халқ изоҳи. Қозоқ халқи ва ўзбекларнинг қозоқ уруғига бу номнинг дахли йўқ. Қадимги туркий тилда қазуқ ариқ-қазилган ариқ. Қазуқ сўзининг ўзгаргани-қозоқ. Катта анҳордан бешта кичик ариқ(қазуқ-қозоқ) қа бўлинган банд ёнидаги шаҳарча-Бешоазоқ. Бешариқ номига маънадош[1]” дейилади. Мана шу қишлоқда Мустақилликнинг дастлабки йили масжид қурилади. Масжидга “Баҳоуддин Нақшбанд” деб ном берилади. Маълумки, масжиднинг номи машҳур авлиё, нақшбандийлик тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нашқбанд номи билан аталган. “Ислом энциклопедия” китобида: “ Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад бинни Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал-Бухорий( кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин, Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур) (1318-Бухоро вилояти, ҳозирги Когон тумани-1389-1389) -машҳур авлиё. Нашқбандийлик тариқатининг асосчиси[2]” дейилади.
1998 йилда “Баҳоуддин Нақшбанд” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди.
“ Баҳоуддин Нақшбанд” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 10Х20 метрни ташкил қилади. Масжид девори синчли. Масжиднинг икки табақали учта кириш эшиги бор. Масжиднинг бир томони айвон қилинган. Масжид ҳовлисида тут, ёнғоқ каби мевали дарахтлар бор.
2014 йилда масжид қайтадан таъмирланди.
2015 йилда масжидда таҳоратхона қурилди. Таҳоратхонада таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган. “Баҳоуддин Нақшбанд” масжидига Қалмоқ, Минглар, Бирлик, Қумқишлоқ, Жарқўрғон, Новқат ва Янгиариқ қишлоқларидан одамлар ибодат қилиш учун келишади.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 223-бетлар.
[2] Ислом энциклопедия. Ўзбекистон МЭ. Давлат илмий нашриёти. 2017. 100-бет