1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МОЛ-МУЛК ПОКЛИГИ

25-04-2020, 15:25 574 Ўқиш режими + -
МОЛ-МУЛК ПОКЛИГИ 
 
( 1-ҚИСМ)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ислом таълимотига кўра, мол-мулк аслида,  Аллоҳ таолоникидир. Парвардигори олам Ўзи хоҳлаган бандасига мол-мулк беради. Ва бу мол-мулкни баъзан кўпайтириб, баъзан эса унга нуқсон бериб, бу   билан бандасини имтиҳон қилади.  Банда бойлик қўлга кирганида шукр келтирадими, баъзан у камайганда сабр қилдими ёки давлати ошиб-тошиб кетганда, босар-тусарини билмай, атрофидаги муҳтожларни танимай қоладими, деган масалада синов остида бўлади.  Аллоҳ таоло шундай дейди:“ Ва албатта сизларни хавфу хатар,очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз...”.( Бақара сураси,   155-оят).
                Мол-мулк ўзи учун жиддий имтиҳон бўлса-да, инсон уни жон-дилидан яхши кўради. Чунки Аллоҳ таоло инсон табиатига мол-мулкка берилиш майлини қўшиб яратган. Аллоҳ таъоло буни таъкидлаб дейди: “Яна у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилувчи) дир( Одиёт сураси, 8-оят).
   Мол ва мулк сўзлари арабча сўзлар бўлиб, улар кўнгил майли тортадиган нарсани англатади. Кўнгил майли тортадиган нарсаларга пул, тилла, кумуш, аёллар, отлар,  чорва моллари ва маскан қилинадиган ёки экин экиладиган ерлар каби нарсалар киради. Аллоҳ таоло шундай дейди:“ Инсонларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди...”.   ( Оли Имрон сураси, 14-оят).  
            Инсонлар учун неъмат бўлган мол-мулкни қаердан топгани, қаерга сарф қилингани масъулияти ҳам бордир. Ислом дини инсонларга мол-мулкларни поклик, ҳалол меҳнат билан қўлга киритишни буюриб, турли нопок йўллар, яъни алдов, зулм, фирибгарлик билан мол-мулк орттиришдан қайтаради. Аллоҳ таоло бундай дейди: “ Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ  (йўллар) билн емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно” ( Нисо сураси, 29-оят).
Ислом дини инсон, давлат ва жамият мулкини ҳимоя қилиш мақсадида одамларни ўғриликдан қайтаради. Ўғрилик бу-мол-мулк топишнинг нопок йўли,  динимиз даъват қиладиган ҳалол меҳнат эвазига яшаб-яшнашнинг мутлақо зиддидир. Шу ўринда Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир йигитни бекорчиликдан қайтариб,  унга пок йўл билан бола-чақа боқишга буюрганларини мисол қилиб келтириш мумкин. Қўшимчасига ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд бобомизнинг одамларни поклик билан мол-мулк топишга ундовчи машҳур “Дил баёр, даст ба кор” сўзларини эслаш ҳам ибратлидир. 
Мол-мулкдаги поклик жиҳатларидан бири уни қаерга сарфлашни билишдир. Яхши ишларга сарфланса, натижаси ҳам яхши бўлади ҳамда савоблар қозонилади. Уни ёмон ишларга хизмат қилдиришнинг оқибати ҳам кўнгилсиз бўлиб, кишини гуноҳларга ботириши мумкин.

( Давоми бор...)
 
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили 
Р. Усмоновнинг “Поклик ва озодалик дини”
 китоби асосида тайёрланди