1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУКАДДАС РАМАЗОН ОЙИ ЭХСОН ВА САХОВАТ ОЙИДИР

27-04-2020, 12:14 1 201 Ўқиш режими + -
  

МУКАДДАС РАМАЗОН ОЙИ ЭХСОН ВА САХОВАТ ОЙИДИР
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллох таолога беадад хамду санолар булсинки, ун бир ойга чузилган соғинч ва иштиёкдан сунг ниҳоят ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат фасли, саховату дуо, таровеҳу Курьон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон ўзининг таровати, саховати ва барокати билан  оламга ташриф буюриб бошимиз узра раҳмат сояабон бўлиб турибди.
Аллох таоло деди: "Рамазон ойи - одамлар учун хидоят (манбаи) ва туғри йул ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Курьон нозил килинган ойдир" (Бакара сураси 185 оят).
  Рамазон ойи бошка ойларга нисбатан фазилату устунликда бамисоли қуёшнинг бошқа сайёраларига нисбатан устунлиги кабидир. Аллох таоло Рамазон ойини бошка барча ойлардан олий муфаззал килди. Уни кўплаб буюк фазилатлар ва улуғ имтиёзлар билан хослади. Рамазон ойининг фазилатларини санаб тугатиб булмайди. Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури Қурьони карим шу ойда нозил бўлгандир. Ушбу ойда Ислом тарихига зарҳал харфлар билан ёзилган жуда кўп оламшумул воқеалар содир булган. Шу боис бутун дунё мусулмонлари ушбу табаррук ойни солиҳ амаллар ва Аллох розилиги йулидаги ибодатлар ойига айлантиришди. 
Рамазон хайр ва саховат ойи ҳамдир. Пайгамбаримиз ( С.А.В) бу ойда бошка ойларга қараганда янада сахийрок булиб кетардилар. 
Абу Ҳурайра (розияллоху анху) айтадилар: "Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллох сизга унинг рўзасини тутушни фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилур, жаҳаннам эшиклари ёпилур, итотсиз жин - шайтонлар занжирбанд қилинур. Бу ойда бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, кўп яхшиликдан маҳрум бўлибди.”  - дедилар” (Имом Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар)
Бу зирк қилинганлар Рамазон ойининг барча фазилатларини тўла қамраб ололмайди, унинг фазилату хусусиятларини санаб адоғига етиш мушкилдир.
Зеро, Аллох таоло Рамазон ойида мўминларга кундуз кунлари рўза тутмокликни фарз, тунлари таровиҳ намозини уқимоқликни нафл қилиб берган.
Рамазон ойида Қурьони каримни ҳеч бўлмаса бир марта бошидан охиригача ўқиб, хатм қилиш Пайгамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларидир. Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш, муҳтожларга хайру садақалар улашиш ушбу ойга хос бўлган амаллардан саналади.
Лекин, минг афсуски, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан юртимизда хам коронавирус пандимеяси тарқалди. Бу касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида юртимизда карантин эълон қилинди. Маълумки, ушбу ҳолат  вужудга келгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг " Каронавирус (СОVID -19 ) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси" эьлон қилинди. Фатвода юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгунча жамоавий намозлар вақтинча тўхтатилиб, мусулмонларимизга намозларни уйларида адо этишлари лозим экани етказилди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек фуқороларимиз орасида Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши барча мусулмонлари қуйидаги кўрсатмаларга қатьий риоя қилишга чақиради.
Рамазон ойида мўмин мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Курьонларини ҳам оила аьзолари билан хонадонларида ўтказсинлар. Ифторлик савобидан умидвор бўлган саховатпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мулжалланган маблағларини ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказсинлар, қўни кушни ва яқин қариндошларини тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид эканлигини  англашлари лозим. Закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини " ВАҚФ" хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига топширишлари тавсия этилади. 
Аллох таоло тез кунларда беморларимизга шифои комил бериб, дунё халқлари, жумладан, юртимиздан бу касалликни кўтарсин ҳамда фазилатли жамоатлар билан ибодатларни комил суратда адо қилишни  барчамизга насиб қилсин. Муборак Рамазон ойида хар бир эзгу ишларимизда Аллоҳ ёр булсин !

Фарход   АМИНОВ

Муборак туман бош имом хатиби