1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МОЛ-МУЛК ПОКЛИГИ (2-ҚИСМ)

27-04-2020, 12:17 563 Ўқиш режими + -
                            
Мол-мулк поклиги    (2-қисм)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Исломда мол-мулк поклиги ундаги Аллоҳ таоло ҳақини ҳақдорларга, яъни фақир, мискин, мусофир, муҳтож кишиларга беришни тақозо қилади. Аллоҳ таолонинг ундаги ҳақларидан бири инсон мол-мулкининг покланишини билдирувчи закотдир. Шу сабабли уламолар закотда икки нарса бор:  бири-покланиш, иккинчиси –ривож топиш дейишган. Закот бериб, молни поклаш ҳақида Аллоҳ таоло бундай амр қилади: “(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз. Закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз. Зора(шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур сураси 56-оят).
Динимизга таълимотларига кўра, мол нисобга етганидан кейин унинг ичида закотга ҳақдорлар моли пайдо бўлади. Ана шу молдан бировнинг ҳақи берилмас экан, у асло покланмайди. Ва аксинча,  мол нисобга етганида ундан закот бериш мол-мулкнинг покланиб, кўпайишига сабаб бўлади. Буни адо этиш Аллоҳ толонинг буйруғига бўйсуниш ҳисобланади.
Покланишнинг яна бир тури фитр садақасини беришдир. Ибн Аббосдан (р.а.) қилинган ривоят бунга тасдиқ бўла олади:  “Пайғамбар (с.а.в.) фитр садақасини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб жорий қилдилар”.
Исломдаги ҳаж амали ҳам мол-мулкнинг покланишига киради. Инсон илоҳий буйруққа биноан ҳажга бориш, қурбонлик сўйиш билан ўзи гуноҳдан покланса, қўлидаги мол-мулки ҳаж йўлида сарфланиши туфайли покланади.
Мол-мулк камайиб қолишидан қўрқиб, садақа қилишга қизғанадиган одамлар қаттиқ адашадилар. Пайғамбар (с.а.в.) : “Мол-мулк садақа қилиш билан зинҳор камаймайди, дея таъкидлаганлар (Имом Муслим ривояти).
Ислом  тарихидан маълумки, мол-мулкини поклашдан бахиллик қилган Қорун ҳалок бўлди. Шунинг учун инсон мол-мулкка муҳтож бўлган пайтда поклик, яхшилик ҳақида ўйлаб, Аллоҳ таоло мулкдор қилганидан сўнг бу фазилатларни унутиб, бахиллик йўлига ўтиб олмаслги керак.
Динимиз инсонлар қўлидаги мол-мулкни поклашга буюрар экан,  бу унинг янада ривож топишига замин яратишини таъкидлайди.   Инсонни мол-мулки ичида пайдо бўлган ҳақлардан парҳез қилишга буюради.  Ва бу билан ён-атрофда яшаётган фақир, мискин, муҳтож кишиларга оқибатли бўлишга чақиради. Бу дунёда шундай кишилар дуосини олган мол-мулк эгаси охиратда яна улуғ савобларга дохил бўлади. 
Хулоса қилиб айтсак, Ислом мол-мулк поклигига алоҳида эътибор билан қарайди. Унинг пок бўлиши учун ҳаракат қилишга чорлайди. Бу эса инсонни икки дунё саодатига етаклайди. 


ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили Р. Усмоновнинг “Поклик ва озодалик дини” китоби асосида тайёрланди