1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ВАҲДАТ" МАСЖИДИ

27-04-2020, 12:45 495 Ўқиш режими + -
          "ВАҲДАТ"   МАСЖИДИ
 
“ Ваҳдат” масжиди Китоб тумани Анорзор МФЙ, Тошлоқ қишлоғидадир.  
Тошлоқ қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 18 км узоқликда жойлашган. Қишлоқ аҳолисининг кўпроқ қисми тожик миллатига мансуб кишилардир. “Ваҳдат” масжиди 1865 йилда уста Комил бошчилигида қишлоқ аҳолисининг ҳашари билан  қурилади.    Шўролар даврида масжид қишлоқ омборхонасига айлантирилди. 1986 йилда Рўзиев Очил томонидан масжид қайта таъмирланди. 
Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ ҳашари билан масжид таъмирланиб, 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди. 
“ Ваҳдат ” масжидининг номи арабча “   وحدة ”  (ваҳдатун) - бирлик[1] ”  сўз маъносидан келиб чиқиб, қишлоқ аҳолиси томонидан  унга “ Ваҳдат” номи берилган.    
“ Ваҳдат ” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 10Х12 метрни ташкил қилади. Масжиднинг девори синчли. Масжид ичкарисида иккита устун бор. Унда икки табақали учта кириш эшиги бор. 
2018 йилда “Ваҳдат” масжидининг биноси янгидан қурила бошлади. Унинг тарҳи ҳам тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, эни ва бўйи 28Х32 метрни ташкил қилади. Масжид биносининг девори пишиқ ғиштдан, томи гумбазли. Унинг бешта кириш эшиги бор ва олди айвон қилинган.
Масжид ҳовлиси 10Х16 метр бўлиб, мевали дарахтлар экилган. 
Масжид таҳоратхонаси 1999 йилда қурилган. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Ан-наъимул-кабир” Арабча-ўзбекча луғат. Наманган. Наманган нашриёти.2014. 757-бет