"ГУЛБОҒ" МАСЖИДИ
1573
27-04-2020, 12:46
499
Ўқиш режими
+
-
"ГУЛБОҒ" МАСЖИДИ
“Гулбоғ” масжиди Китоб тумани Гулбоғ қишлоғидадир. Гулбоғ қишлоғи туман маркази Китоб туманидан 10 км масофада жойлашган. Гулбоғ қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Гулбоғ–Китоб туманидаги қишлоқ. Таркиби: гул+боғ (фрс тили). Расмий маъмурий ном, 20-асрнинг 90-йилларидан сўнг Истиқлол туфайли яратилди. Гул-зийнат учун экиладиган, табиий ўзи ўсиб чиққан гулли, безакбоп ўсимликлар. Боғ –мевали дарахтлар, гул ва ток экилиб обод қилинган жой. Мевазор ё токзор. Гулбоғ-гуллар ва дарахтлар, токлар экилиб обод қилинган жой, чаманзорга айлантирилган жой, янгидан ўзлаштирилиб гулзору дарахтзорга, боғзору токзор қилинган ер. Ана шундай обод, гулшан қилинган жойдаги бунёд қилинган қишлоқ-Гулбоғ [1]” дейилади. Мана шу қишлоқнинг ўртасида Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ ҳашари билан масжид қурилади. Масжид қишлоқинг номи билан “Гулбоғ” деб аталди.
1999 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“Гулбоғ” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 8Х16 метрни ташкил қилади. Масжид девори синчли. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон қилинган. Масжид ҳовлисида чинор ва тут дарахлари экилган.
2010 йилда масжидга янги таҳоратхона қурилди.
2012 йилда масжид қайта таъмирланди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 82-бет.