1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ДЕНОВ" МАСЖИДИ

29-04-2020, 13:28 866 Ўқиш режими + -
                                                "ДЕНОВ"  МАСЖИДИ
   
“Денов” масжиди Китоб тумани Денов МФЙ Денов қишлоғидадир. Денов қишлоғи  туман маркази Китоб шаҳридан 5 км масофада жойлашган.   Денов қишлоғи  ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Денов–Китоб туманидаги қишлоқ. Таркиби: деҳ+и-нав (форс тили)- янги қишлоқ. Ёнидаги шаҳарча, қишлоқдан кейин, сўнги даврда қурилгани учун шу ном билан аталган[1]” дейилади.  Қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги тожик миллатига мансуб кишилардир. Улар 1958 йилда юқори (боло) Денов қишлоғидан кўчиб келишган. Мана шу қишлоқда Мустақилликнинг дастлабки йилида халқ ҳашари билан масжид қурилди.  Ўша пайтда масжиднинг тарҳи мурабба шаклида бўлиб, бўйи ва эни 7Х7 метрни ташкил қилган эди. Масжиднинг девори синчли. Масжид ичида битта устуни бор эди. Масжиднинг икки табақали иккита эшиги бор бўлиб,  атрофи айвон эди.  Қишлоқ аҳолиси томонидан  масжидга қишлоқнинг номи берилиб, у “Денов” масжиди деб аталди. 
1999 йилда масжид Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
2014 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди.
2017 йилда “ Денов” масжиди халқ ҳашари билан янгидан кенгайтирилиб, қайта таъмирланди. Масжиднинг томи очилиб, у гумбаз шаклида ёпилди. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров.
                                       
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  90-бет.