1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ДЕНОВБОЛО" МАСЖИДИ

29-04-2020, 16:18 459 Ўқиш режими + -
                             "ДЕНОВБОЛО" МАСЖИДИ

“Деновболо” масжиди Китоб тумани Деновболо МФЙ Деновболо қишлоғидадир.  Деновболо қишлоғи  туман маркази Китоб шаҳридан  63 км узоқ масофада жойлашган.  Деновболо қишлоғи  ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Деновболо–Китоб туманидаги қишлоқ. Таркиби: деҳ+и-боло (форс тили). Боло (форс тили) юқори, баланд. Юқори томондаги Денов қишлоғи. Ўрни нисбатланиб номланган[1]” дейилади.  Деновболо қишлоғи аҳолиси тожик миллатига мансуб кишилардир. “Деновболо” масжиди 1912 йилда шу қишлоқда яшаган мулла Ашурбой томонидан қурилган. Масжид қурилишида Ғилон қишлоғидаги усталар иштирок этган. 1970 йилда мулла Ашурбойнинг набираси Муродқул томонидан масжид таъмирланади.
Мустақилликнинг дастлабки йилида уста Маҳматқул бошчилигида халқ  ҳашари билан масжид таъмирланди.  Масжид қишлоқнинг номи билан “Деновболо” деб аталиб, 2004 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
 “Деновболо” масжидининг тарҳи  мурабба шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 7х7 метрни ташкил қилади. Масжид девори синчли. Масжиднинг ичида битта устун бўлиб, масжиднинг икки табақали учта кириш эшиги бор. Масжиднинг атрофи айвон қилинган. 
“Деновболо” қишлоғи Китоб туманининг энг чекка чегара ҳудудида жойлашган қишлоқ. Тожикистон Республикаси қишлоғи билан қишлоқни тоғлар ажратиб туради. Тоғ бағридан оқиб чиққан “Сарчашма” деб номланган булоқ “Деновболо” масжиди ёнидан оқиб ўтади. Бу булоқ сувидан масжидда истеъмол қилиш ва таҳорат қилиш учун фойдаланилади.   
2011 йилда масжидда таҳоратхона қурилган эди. 2020 йилда янги замонавий таҳоратхона қуриш ишлари бошланди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда. 
 
Р. Акбаров.
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  90-бет.