"ШАЙХОН" МАСЖИДИ
1605
29-04-2020, 22:00
516
Ўқиш режими
+
-
"ШАЙХОН" МАСЖИДИ
“Шайхон” масжиди Китоб шаҳар Тошкент кўчаси 4 уйда жойлашган. Масжид жойлашган кўча қадимда Шайхон маҳалласи бўлган. Ушбу маҳаллада Абдураҳмонҳожи бобо (1835-1923) раҳбарлигида ҳижрий 1317 йил, милодий 1896 йилда ҳашар йўли билан масжид қурилади. Масжид “Шайхон” номи билан аталади. Маълумки, “Шайхон” сўзи араб тилидаги сўз бўлиб, у ўзбек тилида “икки шайх” деган маънони англатади. Бу ҳақда “Ислом энциклопедия” китобида: “ Шайхон (арабча-икки шайх)-тарих китобларида Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ва Умар (р.а.), ҳанафий фиқҳий китобларда Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф, ҳадис, китобларида имом Бухорий ва имом Муслимга нисбатан ишлатиладиган ибора [1]” дейилади.
Масжид Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ ҳашари билан таъмирланади. 1998 йилда у Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“Шайхон” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 7Х10 метрни ташкил қилади. Масжид девори синчли. Масжид ичкарисида иккита устун бор. Масжиднинг икки табақали учта кириш эшиги бўлиб, масжид атрофи айвон қилинган.
2010 йилда янги таҳоратхона қурилди.
2011-2016 йилларда масжид тўлиқ қайтадан таъмирланди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Ислом энциклопедия. Ўз. МЭ. Давлат илмий нашриёти.. Т. 2017. 565-бет.