"ҚОРАХЎЖА" МАСЖИДИ
1607
30-04-2020, 11:00
471
Ўқиш режими
+
-
"ҚОРАХЎЖА" МАСЖИДИ
“Қора хўжа” масжиди Китоб тумани Аёқчи МФЙ, юқори Аёқчи қишлоғидадир. Юқори Аёқчи қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 40 км масофада жойлашган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Аёқчи МФЙнинг кичик қишлоқларидан бири бўлган Қорахўжа қишлоғида ҳашар йўли билан масжид қурилди. Қорахўжа қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси ” китобида: Қорахўжа – Китоб туманидаги қишлоқ. Ўзбек уруғларидан бири-қорахўжа. Қорақалпоқларнинг ашамайли қабиласида қорахўжа уруғи бўлган. Туркман халқининг ёвмут қабиласи таркибида ҳам гарахожа деган уруғ борлиги маълум. Уруғ номидан қишлоқ номи юзага келган [1] ”дейилади. Шу қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Қорахўжа” деб аталди.
2003 йилда “Қорахўжа” масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
2015 йилда “Қорахўжа” масжиди янгидан қайта таъмирланди.
“Қорахўжа” масжиднинг тарҳи мурабба шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 9х9 метрни ташкил қилади. Масжид хонақосининг ички баландлиги 4,5 метр. Масжид томи текис ёпилган бўлиб, масжид ичкарисида битта устун бор. Масжиднинг икки табақали 2та кириш эшиги бўлиб, масжид атрофи айвон қилинган.
1996 йилда масжидда таҳоратхона қурилади. Унда таҳорат қилиш учун қулайликлар яратилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир нашриёти. 2009. 387-бет.