ҚЎШЧИНОР МАСЖИДИ
1608
30-04-2020, 11:01
522
Ўқиш режими
+
-
ҚЎШЧИНОР МАСЖИДИ
“Қўшчинор ” масжиди Китоб тумани Қўшчинор қишлоғидадир. Қўшчинор қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 17 км узоқликда жойлашган. Қўшчинор қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси ” китобида: Қўшчинор – Китоб туманидаги қишлоқ. Таркиби: қўш+чинор. Бир бирига жуда яқин масофадаги, туташ бўлган бир хил икки нарсага нисбатан ишлатиладиган сўз-қўш. Қўш сўзининг икки, иккита миқдор маъноси ҳам бор. Чинор –оқиш танали япалоқсимон баргли узоқ умр кўрувчи дарахт. Чинор тоғ пойида, оқар сув бўйида, булоқ ёнида ўсган. Қўшчинор ёнма-ён ўсган иккита чинор дарахти бўлган жойдаги қишлоқ [1] ”дейилади. Мана шу қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Қўшчинор” деб аталади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қўшчинор қишлоғида халқ ҳашари билан масжид қурилди. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“Қўшчинор” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 8Х12 метрни ташкил қилади. Масжиднинг девори пишиқ ғиштдан терилган. Масжид томи текис ёпилган бўлиб, масжид ичида тўртта устун бор. Масжиднинг иккита кириш эшиги бўлиб, масжид олди айвон қилинган. Масжид ҳовлисида мевали ва манзарали дарахтлар экилган.
2012 -2015 йилларда масжид таъмирланади.
2005 йил масжидда таҳоратхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун шароит яратилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир нашриёти. 2009. 402-403--бет.