1441 йил 15 Зулқаъда | 2020 йил 05 июль, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:36
Sunrise
05:18
Dhuhr
12:42
Asr
17:51
Maghrib
20:05
Isha
21:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПЎРТАНАДАН ОГОҲЛАНТИРАМИЗ

30-04-2020, 11:35 1 028 Ўқиш режими + -
ПЎРТАНАДАН ОГОҲЛАНТИРАМИЗ

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.

🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به

Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”

🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”.

Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”.

🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо

اللهم لقحًا لا عقيمًا

Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман”

Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”.

Манба: islaminstitut.uz