1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КИТОБ - ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ

1-05-2020, 17:30 1 364 Ўқиш режими + -

КИТОБ - ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Китоб энг яхши дўст. Қайси китобни, қандай китобни ўқишни билиш муҳим ҳам ишлардандир. Ўқийдиган китобларимиз бизга кандай фойда келтиради? Билимимизга янги билимлар қўша оладими? Ҳатти ҳаракатларимизнинг яхшиликка йўналишига ёрдам бериб, ичимизга ҳузур-ҳаловат, ишимизга завк- шавқ бағишлай оладими? Китоблар инсонлардан айрилмайдиган булоқлардир. Ақлларини китоб билан жилоламаган, руҳларини у билан озиқлантирмаган инсонлар сиқилиш, зерикишдан қутила олмайдилар. Бир донишманд: "Китобсиз яшаш, кўр, кар, соқов каби ҳаёт кечиришдир”, - деган экан.
Ҳақиқий зиёли турли миш-миш ва бировдан эшитган гапларга таяниб ҳукм чиқармайди. Аввал пухта ўрганиб, ўйлаб, ҳақиқатга содиқ қолган ҳолда иш юритади.
Ҳақиқий зиёли ўрганишни мақсад эмас, инсонларга хизмат килиш воситаси эканини билади. Илмини инсоният фойдасига ишлатади. Ўқишдан мурод атрофдагиларга фойда келтиришдир. Илм инсониятга хизмат қилсагина қадрли, фойдалидир. Амалга тадбиқ этилмаган билим қанчалик фойдали бўлишидан қатьий назар бирор ишга ярамайди.
Инсон ўзи китоб ўқишга қанча ружуъ қилса,шунча яхшилика интилган бўлади. Агар оилаларимизда фарзандларимизни китоб ўқишга тарғиб қилсак, нур устига аъло нур бўлади. Айниқса, ушбу Рамазон ойларида уйда оила аҳилларимиз билан биргаликда китоб мутолаа қилиш фазилатли амаллардан ҳисобланади. 
 


Нуриддин Маннонов

Қуйи Бешкент масжиди имоми