МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
(5-ҚИСМ)
ИНСОН ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК ОРАСИДА
Бисмиллаҳир рҳманир роҳийм
Ислом азалдан башариятни ислоҳ қилишда ҳамма нарсадан аввал инсонни ёмон нарсалардан поклашга эътибор беради. Ислом бу борада ўзининг таълимотлари инсон қалбига жойланиши учун катта куч сарфлайди, чунки Ислом таълимотлари инсон қалбининг бир қисмидир. Барча пайғамбарлар келтирган таълимотлар асосан инсон қалбига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳисобсиз мўминлар юзага келгандир. У таълимотлар ҳаёт давомида учиб йўқ бўлиб кетадиган сунъий жило эмас, балки, у инсон табиатининг васвасаларини кузатадиган ва ҳаракатлари устидан ҳукмронлик қила оладиган Илоҳий куч эди.
Аллоҳ томонидан келган рисолалар жамият, унинг ҳолатлари ва қоидаларининг ҳар қандай турларини батафсил баён қилган. Ундан ташқари шуларга дуч келадиган тўсиқларнинг қандай қилиб олдини олиш жиҳатларини ҳам тушунтириб берилган. Шунингдек, Аллоҳ томонидан келган ва ўзининг асл табиатидан чиқиб кетмаган динларда шундай дейилар эди: Солиҳ қалб ҳар қандай ислоҳ учун афзал бўлган «регламент» (–иш ишлаш тартиби), ҳамда, мустаҳкам хулқ ҳар қандай маданият учун доимий кафолатдир. Бу гапни айтишимизда жамиятни ёки давлатни барпо қилиш учун ҳаракат қилаётган кишиларнинг меҳнатларидан кўз юмиш, ёки уни енгил санаш йўқ, албатта. Балки, бу ерда инсон саодатли бўлиши ва ҳаёт сақланиб қолиши учун қалбнинг салоҳияти қанчалар зарурлигини эслатиб ўтишдир. Масалан, бузуқ инсон ўзининг ёмон мақсадларини амалга ошириш учун қонун-қоидаларни бузиб, ундан бемалол тажовуз қилаверади. Аммо тоза қалб эса, ҳар қандай ҳолатларда ҳам дардга малҳам бўлади. Бу эса қалбнинг ичи ҳам қанақа эканлигини кўрсатиб туради. Натижада инсонни довул ва бўронлар орасида дам бошқариш осон бўлади.
Албатта, виждонли қози ўзининг адолати билан тўғри ҳукм қилади. Аммо виждонсиз қози эса мустаҳкам қонунлардан чиқиб кетишга журъат қилаверади. Инсон ҳаёти дунёнинг фойда ва неъматларига рўбарў келишида ўша қозиларга ўхшайди. Шунинг учун бу ҳаётда фақат яхшиликни ўрнатиш учун аввало инсон қалбини ўнглаш зарур бўлди.
Агар инсоннинг қалби ислоҳга келмаса уфқлар зулматга тўлиб, то қиёматгача инсонларни фитна ва балолар қоплагай. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло шундай дейди: «Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўнгламагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволларини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик- бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир».(Раъд сураси, 11-оят)
Фосиқ халқларнинг ҳалокатга дуч келганликлари сабабини Аллоҳ қуйидагича баён қилади:
“Бу ҳудди фиръавнийлар ва улардан олдин ўтганларнинг қилмишлари кабидирки, улар Аллоҳ оятларига куфр келтиришди, шунда Аллоҳ уларнинг гуноҳлари сабабли жазоланади. Аллоҳ ҳақиқатан қудратли ва жазоси қаттиқдир” (Анфол 52-53).
Исломнинг асосий ғояси инсон қалбини ислоҳ қилиш бўлар экан, бу ғояни амалга оширишда у қалбга икки томондан қарайди.
Энди, у фитрат-хислат ва бемаъни талпинишлар инсонда тўсатдан пайдо бўлганми ёки инсон билан бирга яралганми? Буни ўрганиб чиқишимиз бизларга бу ерда муҳим эмас. Балки бизга муҳим бўлган нарса у фитрат ва талпинишлар иккаласи инсонда борлигини, шунингдек улар ўз ўринларида инсонни бошқаришни талашаётганлигини ва унинг оқибати инсон қайси томонга ёндашса ўша томонга алоқадор эканлигини билишимиздир.
Аллоҳ шундай дейди:
Нафсга ва уни мукаммал қилганга қасам. Унга гуноҳ ва тақвони билдирганга қасам.Уни поклаган муродига етди. Уни покламаган ютуққа эришмади”
(Ваш-шамс: 7-10).
Исломнинг асосан қиладиган иши инсон фитратини сақлаб, инсонни тўғри йўлда юргизиш ва гуноҳ ишлардан сақланиб қолиши учун инсонга ёрдам қўлини чўзишдан иборатдир.
Аллоҳ ўзининг Буюк китоби Қуръонда Ислом динига шундай таъриф берган :
(“ЭйМуҳаммад), ҳаниф динга юзланинг, Аллоҳ одамларни мана шу соф табиатда яратган. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмайди. Мана шу тўғри диндир, лекин кўп одамлар билшмайди”) (Рум: 30)
Албатта, кўзнинг вазифаси—унга кўрлик етгунича— кўришлик, қулоқнинг вазифаси—унга карлик етгунича— эшитишликдир. Шунингдек, инсон фитрати-хилқатининг вазифаси эса ҳақиқат билан бирга бўлиш ва сув пастликка оққани каби-ҳақиқатга талпинишдир. Бу талпиниш ҳақиқат ўзгартирилмас бўлсагина содир бўлаверади. Агар ҳақиқат ўзгартирилиб юборилган бўлса, бу фитратнинг ҳақиқатга талпиниши сабабларини тўсиб, уни яхшилик ва камолот сари бўлган дастлабки йўналишидан буриб юборади.
Инсон фитратини бузувчи ҳолатлар аввалги асрлардан ёки бузуқ муҳит удумларидан ёки иккаласидан бўлиши мумкин. Бу эса инсон фитратига кўп иллатларни келтиришида хатарлидир.
Сиз Аллоҳ Ислом динига таъриф берган оят давомида яна қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:
“Унга ўзингизни топширган ҳолда тақво қилинглар, намозни адо этинглар ва мушриклардан бўлмангларки, улар динларини бўлиб олиб, фирқаларга ажралишди ва ҳар бир фирқа ўзидаги нарса билан ҳурсанддир” (Рум: 31-32).
Иймон, тақво ҳамда диндорларнинг Парвардигори розилигида бирлашишлари, мана шу уч нарса уларни фирқа-фирқага бўлиниб кетмаслигига сабаб бўлади. Бу эса инсонни ўзининг мустаҳкам фитратига қайтариш учун очилган биринчи эшикдир. Аллоҳ бу ҳақиқатни Ўзининг китобида такрор-такрор айтган:
4. Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик. 5. Сўнгра уни асфала сафилинга қайтардик. 6. Магарам иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир. (Ват-тийн:4-6).
У гўзал шаклу-шамоил ҳақиқатни таниш, уни маҳкам ушлаш, кўрсатмаларига асосий ҳаётни ўтказиш, фазилатни ва виждонли бўлишни севиш. Инсон уларни ўзида ва бошқалар билан бўладиган ҳолатларида сақлаши ва ниҳоят инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзининг буюк баркамоллигида камолотга эришмоғидир.
Лекин шу олий даража олдида кўп инсонларни ҳавои-нафслари уларни қийнаб қўяди. Натижада улар шу ерга чамбарчас боғланиб қоладилар. Сўнгра уларнинг ҳавои-нафслари уларни инжиқликларини қилишларига ундайди. Ва ниҳоят инсонлар тубан мартабага тушиб қоладилар. Аллоҳ инсонларни қайтарган асфала софилин—энг тубан дўзах шудир.
Бу илоҳий ифодалар ҳидоят ва залолат қоидалари учун тобеъдир. Ушбу нозик-одил қонунларни Аллоҳ ўзининг китобида шундай зикр қилади:
“Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир.” (Тавба:115).
Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир. (Аъроф: 146).
Демак, ўзининг шаклу шамоилида қола оладиган ва бу пасткаш дунёда тубанликдан сақланиб қоладиган ким экан? Бунга жавоб шу: «Фақат қай бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар». Мана солиҳ амал ва соф иймоннинг самараси у гўзал хулқ эканини билиб олдингиз.
Ҳа! Инсоннинг покиза фитратининг Исломдаги ўрни ва у фитратни сақлаш йўл йўриқлари шу. Аммо баъзи кимсаларнинг ёмон фитратига келсак, Исломнинг ундай фитратга нисбатан муносабати шундай: Ислом аввало, ундай фитратга эслатма беради. Етакчи бўлган ақлга тобе бўлиши ва покиза фитрат чақириғига қулоқ тутишини таъкидлайди. Бундай фитратларга Расулуллоҳ алайҳис салом ушбу ҳадисларида шундай ишора қилиб ўтганлар: “ Одам фарзанди кексайиб боради, аммо ундаги ҳарислик ва орзусининг чексизлиги кексаймайди".
Қаттиқ қўрқоқ бўлиш ва бахиллик қилишлик бўлар инсондаги энг ёмон хислатлардир.
“Агар одам боласига олтиндан бўлган бир водийни берилса, у худди шундай водийнинг иккинчисини орзу қилади, агар унга иккинчиси ҳам берилса, у учинчисини орзу қилаверади. Одам боласининг қорнини фақат тупроқгина тўйғаза олади. Аллоҳга ким тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади”.
Аллоҳ ҳам ушбу фитрат-табиатларга Ўзининг каломида шундай ишора қилган:
Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. (Оли Имрон:14)
Ислом инсоннинг эътиборини инсон ҳавои-нафсига эргашса ва унинг чексиз васвасаларига қулоқ берса, бу билан Аллоҳни рози қила олмаслиги ва нафсни ҳам қаноатлантира олмаслигига қаратади.
Ҳавои-нафс бу шундай нарсаки, у ўзининг хоҳиш- истаклари билан энди бир жойда қарор топса, у кейин яна бошқа жойни истаб қолади. Натижада бу нафс зулм қилмоқдами, гуноҳ ишларни касб қилмоқдами парво қилмай қўяди. Шунинг учун ҳам Қурьони Карим инсониятни хоҳиш-истакларга эргашишдан қайтарган:
“Эй Довуд, дарҳақиқат Биз сизни ерда халифа қилдик. Одамлар орасида ҳақ билан ҳукм юрит. Ҳавойи нафсга эргашмаки, яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Аллоҳнинг йўдидан адашганларга ҳисоб кунини унутганлари учун қаттиқ азоб бордир.” (Сод: 26).
Нафснинг жирканч нарсаларни хоҳлаб қолиши билан яхши нарсаларни хоҳлаб қолиши орасида катта фарқ бор. Баъзи кимсалар буни аралаштириб юбормоқдалар.
Албатта, инсон модомики тирик экан, у бу ҳаётдаги баъзи бир нарсаларга муҳтож. Инсон эҳтиёжи тушаётган нарсалар билан яшашга мажбур бўлиб унга муяссар бўлиш учун ҳаракат қилиб яшайди. Инсонга бу ҳаракатини разиллик деб тушунтирилса, инсон, мен хато ишни қилибман, деб асли нотўғри ишни қилишга ўтади. Аслида эса Қуръони Каримда шундай кўрсатма бор:
“Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир. Албатта, у сизларни ёмон ва фаҳш ишларга ҳамда Аллоҳга қарши билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир.” (Бақара:168-169).
Бу оятдан маълум бўлган нарса шуки, Қуръони Карим нафснинг тўғри рағбатларига рухсат берганлигини батафсил айтиб ўтди. Ҳамда унинг учун катта имконият ҳам берди. Тақиқланган нарсаларга аралашишни, халолни ўзига ҳаром дейишни ва жонни қийнашни ёмон-фахшга яқинлашиш деб ҳисоблади. Чунки булар фаҳш ишларнинг остонасидир.
Ха! Ҳалол-пок нарсани ҳаром дейиш бу Аллоҳ шаънига билмаган нарсани гапиришдир. Бундай ишларга журъат этган кимса шайтон буюрган фахш ишларни қилувчи кимсадир.
Инсон ўз нафсининг ғаризаларини муолажа қилишида уни бир йўла ҳамма нарсадан тўсиб ҳам қўймайди. Ва бир йўла ҳамма нарсага рухсат ҳам бериб юбормайди. Балки, бу борада Ислом ўртача одилона йўлни инсонга тавсия этади. Фитратнинг иймон ва ислоҳ борасида меъёри-мароми бўлгани каби нафс ғаризаларининг ҳам меъёри-мароми бўлади, лекин буларнинг меъёри-мароми қай даражада эканлиги ҳосил бўлган ахлоқдагина намоён бўлади. Инсон заифлик қатъиятсизлик ва шахсиятпарастлик разилликларидан фақат дин йўли ва кўрсатмалари билангина қутилиши мумкинлигини Қуръон қуйидагича таърифлайди:
“ Албатта, инсон «ҳалуь» қилиб яратилгандир.” (Маориж:19).
Маълумки, ахлоқ инсонда бирдан пайдо бўлмайди ва ёки инсон билан бирга туғилмайди ҳам, балки у инсонда аста-секин, босқичма-босқич мужассам бўлади. Бу эса инсоннинг ўз ҳаётида такрор-такрор керак бўлган намозни барпо қилиш, закотни бериш, охират кунини тасдиқлаш ва Аллоҳ азобидан қўрқишдан иборат амалларни бажаришига боғлиқдир.
Инсон ёмон табиати билан ёмон ишларни қилиб юраверса, охир-оқибат инсонни у табиати зараридан қутқариш учун ҳеч қандай илож қолмайди.
Бундай фитрат ёмонлигини унга қарши ҳар қандай кучни аямаган кимсагина тўхтатиб қолиши мумкин.
Хулоса.
Ислом покиза фитратни ҳурмат қилади. Ислом, ўзининг таълимотларини фитрат чақириқлари учун бўлган «жавоб» - деб ҳисоблайди. Ислом покиза фитратни жирканч хоҳишлардан қайтариб, унинг йўлида тўсиқларни барпо қилади. Исломдаги буюк ибодатлар покиза ибодатни сақлаб қолувчи Илохий кўрсатмалардир.
Давоми келгуси саҳифада...
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили