1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Саволларга жавоблар: Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Фақат мадраса битирувчилари қабул қилинадими?

6-05-2020, 14:38 549 Ўқиш режими + -

Саволларга жавоблар: Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Фақат мадраса битирувчилари қабул қилинадими?

 
Тошкент ислом институтига қайси ҳужжат эгалари қабул қилинади ёки кимлар ҳужжат топшира олади?
Тошкент ислом институтига “Олий диний таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари (мадраса)ни битирганлиги тўғрисида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади. Чунки диний таълим муассасаларида таълим олишнинг узвийлиги таъминлаш мақсадиди қабул қилинган ўқув режаларга асосан Тошкент ислом институти давом эттирувчи ҳисобланади. Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бошланғич ҳисобланади.
Ёдда тутинг: мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирган абитуриентлар ҳужжати инобатга олинмайди.
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?
– ректор номига ариза;
– маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломнинг асли, яна қайтарамиз мадраса дипломи;
– паспорт нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона фотосурат.
Ёдда тутинг: бу йилги қабул жараёнларида ҳужжатлар таркибига ўзгартириш киритилса, эълон қилинади.
Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан ҳамда қандай тартибда бўлиб ўтади?
– Араб тилидан ижодий имтиҳон;
– Фиқҳ ва ақоид фанларидан тест;
– Ўзбекистон тарихи фанидан тест
Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси нечтани такшил қилди?
Ушбу ўқув йилида 50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди.
Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими?
Кўчира олмайсиз, чунки сиз ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўзлаштириладиган бошланғич билимга эга эмассиз. Диний таълим узвийлигини таъминлаш мақсадида ўрта махсус ислом юртларидан сўнг олий диний таълимда давом эттирилади.
Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка ёки сиртқи бўлимга ўқишга кирсам бўладими?
Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас.
Сиртқи бўлимга ҳам ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқишга кириш учун ўрта махсус ислом билим юртини битирганлик тўғрисидаги диплом ва диний соҳада камида 5 йил фаолият юритган бўлишингиз керак.
”Таҳифизул Қуръон” кафедрасида қизлар ҳам ўқиса бўладими?
”Таҳфизул Қуръон” кафедраси институтдан алоҳида эмас. Институт аёл-қиз талабалари ҳам Қуръонни “Таҳфизул Қуръон” кафедраси устозлари таълими билан ёд оладилар.

Манба: oliymahad