"ҲОЖИ ЗАЙНИДДИН" МАСЖИДИ
“Ҳожи Зайниддин” масжиди Китоб тумани Қорабулоқ МФЙ Қорабулоқ қишлоғидадир. Қорабулоқ қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 15 км масофада жойлашган. Қорабулоқ қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Қорабулоқ–Китоб туманидаги қишлоқ, жилға, булоқнинг бир тури –қорабулоқ. Тоғ этагида ер ости сувларининг йиғилиб, кучли оқим билан чиққан, катта миқдордаги сув оқадиган, йил фаслларида суви бир хил миқдорда бўладиган булоқ-қорабулоқ. Гидрографик атама атоқли отга айланган. Ана шу булоқ атрофидаги қишлоқ ҳам шу ном билан аталган[1]” дейилади. Мустақилликнинг дастлабки йилида Қорабулоқ қишлоғида масжид қурилди. Масжид шу Қорабулоқ қишлоғида яшаган ҳожи Зайниддин деган кишининг номи билан аталган.
Масжиднинг тарҳи тўғри тўрт бурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 13х11 метрни ташкил қилади. Масжиднинг ичида 4 устуни ва икки табақали учта кириш эшиги бор. Масжиднинг атрофи айвон қилинган.
2017 йилда масжид таъмирланди.
2018 йилда масжид таҳоратхонаси таъмирланган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 381-бет.