1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ЧИНОРЛИК" МАСЖИДИ

6-05-2020, 17:09 503 Ўқиш режими + -

                     "ЧИНОРЛИК"   МАСЖИДИ

 

“Чинорлик” масжиди Китоб тумани Сариосиё қишлоғида жойлашган. Сариосиё қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан 8 км узоқликда жойлашган. Саросиё қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Сариосиё–Китоб туманидаги шаҳарча (2009). Таркиби: Сари+осиё. Номнинг тузилиши форс-тожикча изофа шклида: сар-бош; уст; юқори(томон),осиё-тегирмон. Сари+осиё сўзлари изофа бириктирувчиси ёрдамида бириккан. Сариосиё-тегирмоннинг юқориси, тегирмоннинг устки томони. Қишлоқ ва тегирмон тушунчалари қиёсланган.. тегирмон қиёс учун эталон, макон вазифасини ўтаган. Ўзбекча муқобили-тегирмонбоши [1]” дейилади. 

 Маълумотга кўра, мана шу қишлоқда ХIХ-асрда масжид қурилади. У масжид биноси 1952 йилдаги зилзилада бузилади. Ўша йиллари қишлоқ аҳли ҳашар йўли билан масжид ўрнида кичикроқ бино қуришди. 1988-1990 йилларда эса халқ ҳашари билан масжиднинг ҳозирги биноси қурилди. Масжид олдида ҳовуз бўлиб, бу ҳовуз атрофида учта катта чинор бор. Ушбу чинорлар эътибори билан масжид “Чинорли” деб аталган.

“Чинорли” масжиди 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди ва у ўзининг расмий фаолиятини бошлади.

“Чинорли” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклидадир. Унинг бўйи ва эни  8х10 метрни ташкил қилади. Масжиднинг  икки табақали учта кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон қилинган. Масжид ҳовлисида тўртбурчак шаклида, яъни бўйи ва эни 8х8 метр бўлган ҳовуз бор. 

2017 йилда масжид таъмирланди.

2008 йилда масжиднинг таҳоратхонаси таъмирланди.

2019 йилда масжид айвонлари таъмирланди.

Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.

 

Р. Акбаров. 

 

 


[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  223-бетлар.