1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ХОНАҚА" МАСЖИДИ

6-05-2020, 17:10 373 Ўқиш режими + -

                                 "ХОНАҚА"  МАСЖИДИ                      

“ Хонақа” масжиди Китоб тумани Макрид МФЙ Хонақа қишлоғидадир. Хонақа қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан  25 км узоқликда жойлашган. 

Хонақа қишлоғи   ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Хонақа–Китоб туманидаги қишлоқ, азалий шакли-Хонақоҳ (Форс тили). Таркиби: хона+кох-хона+йи+кох. Кох-сарой, қаср, кўшк, иморат. Хонаикох-кўшкли сарой. Тожик ва ўзбек тилидаги шакли-хонақоҳ. Хонақоҳлар ўтмишда масжид, қабристон, зиёратгоҳлар, сарой ва карвонсаройлар, работлар ёнида қурилган.Қабристон ва зиёратгоҳлар ёнидаги хонақоҳда қаландару дарвешлар зикр тушган. Хонақоҳларнинг хонаси катта бўлганлиги боис ғарибу мискинлар яшаган, ғарибхоналик ва дарвешхоналик вазифасини бажарган. Хонақа-ўтмишда хонақоҳ бўлган жой. Ана шу жойдаги қишлоқ. Хонакоҳ-хонақо деб аталган. Хоразмдаги хонқа тумани номи ҳам шу сўздан[1] дейилади. Мана шу қишлоқда қабристон бўлиб, у ҳам “Хонақа”номи билан аталади.  Қишлоқ ва қабристон номларидан келиб чиқиб масжид  “Хонақа” номи билан аталган. 

 Қишлоқ кексаларининг маълумотига кўра, Исҳақхоннинг ўғли эшон Ҳафизхон томонидан Хонақа масжиди 1890-1895 йиллар оралиғида қурилади. Эшон Ҳофизхон ўз замонасининг бой савдогарларидан бири бўлган. Эшон Ҳофизхондан сўнг укалари Форсихон эшон томонидан масжидга бириктирилган айвон қайта тамирланади. “Хонақа” масжиди то шўролар давригача фаолият олиб боради. Шўролар даврида масжиднинг фаолияти тўхтатилди. 

Мустақилликнинг дастлабки йилларида масжид халқ ҳашари билан таъмирланди. 1999 йил “Хонақа”масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди ва масжид ўзининг расмий фаолиятини бошлади.

“Хонақа”  масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклидир. Унинг бўйи ва эни 10,5х7,5 метрни ташкил қилади. Масжид ичида иккита устун бор. Масжиднинг айвони 1997 йилда ҳашар йўли билан қурилди.  

2019 йилда масжид айвони қайта таъмирланди.   

2018-2019 йилларда масжиднинг таҳоратхонаси қайта қурилди. 

Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Р. Акбаров. 

 


[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  271-272-бетлар.