1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (6-ҚИСМ)

7-05-2020, 13:00 372 Ўқиш режими + -

ХУЛҚИЙ ЖИНОЯТЛАР УЧУН  БЕЛГИЛАНГАН ҲАДЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Инсонни иймонга мажбур қилиш уни мўмин қила олмагани каби, фазилатларга мажбур қилиш ҳам уни фозил инсон қила олмайди. Қачонки инсонда руҳ ва ақл эркинлиги таъминланса, унда мўминлик ва фозиллик юзага чиқади. 

Ислом ушбу ҳақиқатни эъзозлайди ва «Ахлоқлар кошонаси»ни бунёд қилади. Ислом инсоний фитрат тўғрисида яхши фикрда бўлса, ҳамда янги муносиб авлод келиши учун фитрат олдидаги тўсиқларни олиб ташлаш кифоя қилади, деб турса, нима учун, Ислом яхшиликни танитиб, унинг йўлига инсоннинг юришини қистар эканми? 

Инсон фитрати эзгуликдир. Бу эса инсон фақат яхшиликка молик  дегани эмас, балки, бу эзгулик инсон фитрати билан бирга бўлиб, уни инсон ҳаётида бажариб маҳкам тутмоғидир ва буни бошқа нарсалардан афзал кўрмоғидир. Бамисоли қуш ўз кишанларидан озод бўлиб учиб кетишни афзал кўргани каби.

Саҳиҳ амал—бу Ислом назарида—инсонлардан кишан-занжирларни парчалаш ва машаққатларни йўқ қилишдир. Шундан кейин ҳам инсон «ерга михланиб», олийлик сари ҳаракат қилмас экан, Ислом ундай кишига «бемор», деб қарайди ва унга даволанишининг сабабларини кўрсатади.

 Ислом ўша «бемор» инсоннинг касаллигини бошқаларга юқмас-таъсир қилмас экан, уни жамиятдан четлатмайди, балки, хулқий жиноятларга қарши кураш олиб боради. Аввало инсонга буюк йўлдан юриб, ўз ҳаракати самаралари билан яшашини ва ҳаётини ўғрилик қилмасдан ўтказишини белгилаб беради.

Инсонни ўғрилик қилишга мажбур қиладиган нарса ўзи нима экан? Ҳаётида қийинчиликларни бартараф қиладиган нарсаларга бўлган эҳтиёжимикан? У ҳолда инсон эҳтиёжларини бартараф қиладиган-қондирадиган заруратлар муҳайё қилинсин! 

Энди бу ишларни амалга ошириш эса жамият зиммасидадир. Агар жамият бу ишга лоқайдлик билан қараса, у холда, одамларни ўғрилик қилишларига мажбур қилиб қўяди. Бу жиноятнинг гуноҳи ўша жиноятни қилган одамгагина эмас, балки, бунга лоқайдлик билан қараган жамиятга ҳам бўлиши мумкин.

Инсон эҳтиёжини қондирадиган нарсалар муҳайё қилингандан кейин ўғрилик қилишга қўл урса, ана ўшанда у инсоннинг ҳолати аниқ равшан бўлади. Энди шунда у инсонга жазони қўллашда шошилиш керак эмас. Шояд, инсон кейинги ҳаётида яхши амалларни қилиб яшаши учун унга қандайдир бир асосни белгилаб берадиган томон бордир. Гуноҳларни жазолашда сусткашлик қилиш Дин томонидан талаб қилинади. Зеро Расулуллоҳ алайҳис салом шундай деганлар: «Қози гуноҳларни афв қилиб қилган хатоси, жазолаб қўйиб қилган хатосидан яхшидир”.

Инсон ҳолатини кузатилса шу нарса маьлум бўлади: Инсон фитрати ўзи чигал ҳолатда бўлиб, у инсон ҳаёти кафиллигини олган шарт-шароитга душманга айланса, у фитрат ўша қулай бўлиб турган шарт-шароитни, қандай бўлмасин, уни қоралашга лаёқатли бўлиб қолади. Шундай экан шарт-шароитда айб нима?

Ислом ҳаддида ўғрининг қўли кесилади. Қуръон ўғриликни зулм ва фасод иш, деб сифатлайди ва бу ҳадга лойиқ бўлган ўғри ҳақида бундай дейди: 

Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Моида:39)

Баъзан жамоатда шундай кимсалар бўладиларки, улар ўзларининг зулмлари билан жамоат адолатига, фасод ишлари билан эса жамоат ислоҳига бас келадилар. Ислом белгилаган ҳадлар ислоҳ ва адолатда бўлган жамоатни ўшандай кимсалардан сақлаш учундир.

Бу ерда хулқий жиноятлар учун Ислом белгилаган ҳадлар инсонни фазилатга зўрлаш ва гўзал йўлни ўзига лозим тушишига мажбур қилиш учун белгиланмаганлигини тушунтириб беришимиз учун бир мисол келтирдик. Исломдаги буюк йўл у инсон қалбига хитоб қилиш, унинг яширин иштиёқларини камолот сари қўзғаш, Парвардигори буйруқларига қайтаришдир.

Инсоният манфаати муҳофаза қилинмаса унинг ҳам хатари оз эмас. Шундай экан, ҳамма самовий динлар “шариат” деб эътиборга олган, Таврот ҳам олдиндан айтиб ўтган ва Ислом ҳам таъкидлаб қўйган ҳадларни рад-инкор қилиш учун ҳеч қандай йўл йўқдир.

Инсониятни яхшилик ёки ёмонликка юзланиб кетишига ҳамда фазилат ёки разолатни тарқатишига теварак-атрофдаги шарт-шароит бунга сабаб, деб таъкидлайди Ислом. Исломнинг буюк мақомга эга бўлиши учун бўлган ҳаракати, покликда ва мустақиллик йўлида бўлган жамиятни барпо қилиш учун кўрсатаётган фаолиятига боғлиқдир.

Жиноятларига тавба қилмоқчи бўлган қотилнинг қиссасини Расулуллоҳ алайҳис салом шундай ҳикоя қиладилар: «Ер юзида олим киши борми?”, деб қотил сурайди. Бир олим ҳақида одамлар айтиб берадилар. Қотил ўша олим ҳузурига бориб: “Мен юзта одамни ўлдириб қўйдим. Тавба қилсам бўладими ёки бўлмайдими?”, дебди. Шунда олим шундай жавоб қилган экан: “Албатта тавба қил!  Аллоҳ, билан банда орасини ҳеч ким тўса олмайди. Сен фалон шаҳарга бориб, ўша жойда истиқомат қил, чунки у шаҳарда одамлар  Аллоҳга ибодат қиладилар. Ўз диёрингга қайтма, сен яшаб турган жойдаги одамлар яхши одамлар эмас экан». (Имом Бухорий ривояти)

Яна бошқа ривоятда қуйидагича айтилган: «Қотил роҳиб ҳузурига бориб, тавба қилсам бўладими?”, деб сўраганида Роҳиб шундай жавоб қилган: “Билмадим, жуда ошириб юборибсан, лекин сенга маслаҳатим шуки, икки қишлоқ бор.  Бири “Нусра”, иккинчиси “Куфра”, деб номланади. Нусра қишлоғининг аҳолиси аҳли жаннатларнинг ишларини қиладилар. У ерда улардан бошқа одамлар яшамайдилар. Куфра қишлоғининг аҳолиси аҳли дўзахларнинг ишларини қиладилар. У қишлоқда ҳам улардан бошқалар яшамайдилар. Сен Нусра қишлоғига бор. Ўша жойда яшаб улар қилган амалларни қилсанг, тавба қилганингда шубҳа қолмас». (Имом Табароний ривояти)

Покиза фитратни асраш, уни ҳар хил хоҳиш-истаклардан тозалаш зарурлигини юқорида айтиб ўтилди. Бу бир омил, энди шарт-шароитни мулоҳаза қилиш ва бунинг таъсири остида ахлоқни юзага келтиришни барқарорлаштириш ҳам бир омилдир.        

Ушбу жиҳатларнинг барчасига эътибор бериш буюк сифатлари ва гўзал хулқ атворлари билан фахрланадиган, мислсиз тенги йўқ жамиятни юзага келтириши учун кифоя қилади, деб уйлаймиз.

Давоми келгуси саҳифада...


Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили