Охиратни эслатувчи амал
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муқаддас динимиз вафот этиб кетган ота-оналаримиз, яқин қариндошларимиз, устозларимиз ҳамда дўсту ёронларимизни эслаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб туришни буюради. Марҳумларга қилган дуоларимиз, садақа ва эҳсонларимиз савоби етади. Уларнинг яхши сифатлари ва ўрнак бўладиган жиҳатларини гапириб, инсонийлик юзасидан қилиб қўйган баъзи камчиликларини гапирмаслик мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳурматлари ифодасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўтганларнинг яхши сифатларини эслаб, ёмонликларини гапирмасликни тавсия қилганлар.
Юртимиз ҳудудларида илму маьрифат, беқиёс маьнавият ёйилишига сабабчи бўлган неча – неча азиз зотлар, алломаларнинг ҳамда Иккинчи жаҳон уруши йилларида ватан ҳимояси йўлида жанг қилиб қайтган мардонавор ота-боболаримизнинг қабрлари ҳам бор.
Истиқлолимизнинг ўтган даври мобайнида юртимизда кўплаб зиёратгоҳлар қайта бунёд этилди, айримлари эса таьмирланиб, халқимизнинг, азиз зиёратчиларнинг маьнавий мулкига айланди. Ҳар бир мўьмин – мусулмон муборак зотларнинг, шунингдек, ўз ўтган яқинларининг қабрларини зиёрат қилиб, савоб топишни умид қилади. Зеро, қабр зиёрати савобли ва манфаатли амалдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг илк даврларида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даврининг одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоб ва аҳлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди.
Бурайда р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар: “Қабрларни зиёрат қилишни истаган киши зиёрат қилсин. Чунки қабр зиёрати бизга охиратни эслатади”.
Пайғамбар с.а.в. Бақиь қабристонини ва Уҳуд шаҳидлари қабрларини зиёрат қилиб уларнинг ҳаққига дуо қилар ва айтар эдилар: “Сабр – тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга тинчлик – осойишталик бўлғай. Охират диёри нақадар яхши”.
Ҳақиқатда қабрларни зиёрат қилиш қалбларни юмшатади, инсонга ўлимни ва охиратни эслатади, ғурур ва мақтончоқликни тарк этишга сабаб бўлади, ўликлар тирикларнинг дуо ва тиловатларидан фойда олади.
Аммо зиёрат қоидаси, одоблари қандай бўлиши керак? Киши қандай зиёрат қилса, савобга эга бўлади? Ушбу мақолада қабрларни зиёрат қилиш тартиб ва одоблари мўьтабар манбалар асосида баён этилди. Шунингдек, халқ ўртасида одат бўлган баьзи бидьат ва хурофотлар оқибати билдириб ўтилади.
Зиёратчилар амал қилишлари лозим бўлган зиёрат одоб ва тартиблари қуйидагилардир:
Аллоҳ таоло ўтган улуғ аждодларимизни, жумладан иккинчи жаҳон уруш йилларида ватан ҳимояси йўлида кўксини қалқон қилган ота-бобаларимизни раҳмат қилиб, зиёратларимизни қабул қилсин!
Қораев Муҳаммади
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме
масжиди имом хатиби