1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (7-ҚИСМ)

8-05-2020, 13:30 484 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (7-ҚИСМ)


  АХЛОҚ ДОИРАСИ


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳар қайси диннинг бошқа динлардан ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятлари бўлади. Шунингдек, Исломда ҳам маълум ибодатлар бор. У ибодатларни мусулмонлар ўзларига лозим тутадилар. У мусулмонларга хос бўлиб, бошқаларга ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмайди.
Аммо ахлоқий таълимотларга келсак у ибодатлар қабилида эмас. Чунки мусулмон жамики инсониятга ўзидаги исломий фазилатларни намойиш қилишга ўз-ўзидан мукаллафдир. Масалан, мусулмон мусулмон билан гаплашадими, ёки бошқа ажам биланми-қатъий назар рост гапириши вожиб. Нафақат рост гапириши, балки, саховат кўрсатиши, вафодор бўлиши, мурувватни изҳор қилиши,   ёрдам бериши ва бошқа исломий ахлоқда бўлиши ҳам шунинг жумласидандир.      
Қуръонда бизларни яҳудий ва насоролар билан хусуматлашмаслигимизни, шунингдек динга ҳеч қандай фойдаси бўлмаган нарсаларда улар билан мужодала-мунозара қилмаслигимизни буюриб шундай дейилади: 
“Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва уларга: «Биз ўзимизга нозил қилинган ва сизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, бизнинг илоҳимиз ва сизнинг илоҳингиз бирдир ва биз Унга бўйсунгувчимиз», денглар.” (Анкабут: 46).
Мусо ва Исо алайҳис саломга эргашганларнинг бундай масалаларда мунозара қилишлари мусулмонлар билан бўлгани қизиқ:«Эй Муҳаммад алайҳис салом, айтинг—бизнинг ҳам сизнинг ҳам Парвардигорингиз бўлган   Аллоҳ хусусида биз билан жанжаллашасизми? Холбуки, бизнинг қилган амалимиз ўзимиз учун, сизнинг қилган амалингиз ўзингиз учун-ку? Биз фақат Унгагина ихлос қуювчилармиз». (Бақара сураси, 139)
Расулуллоҳ алайҳис салом даврларида шундай бир воқеа содир бўлган: “Расулуллоҳнинг бир яхудийдан қарзи бор эдилар. У қарзини қистаб, Расулуллоҳга сиз Абдул Муттолиб авлоди “сансалар қавм” экансизлар”, деди. Шунда Умар бин Хаттоб бу қўполнинг одобини бериб қўйиш учун ўлдириш мақсадида қиличини олмоқчи бўлди.
Лекин Расулуллоҳ алайҳис салом Умарни тинчлантириб шундай дедилар: “Мен ва у ҳозир бошқа нарсага лойиқмиз. Унга чиройли сўрашини менга эса қарзимни тезроқ беришимни айтгин”.
Ислом мусулмонни кофир хатто фожир билан ҳам адолат билан муомала қилишига буюради. Расулуллоҳ алайҳис салом бу борада шундай деганлар: “Мазлум, у фожир бўлса ҳам дуоси мустажобдир. Чунки унинг фожирлиги ўзигадир”. (Имом Аҳмад ривояти)
«Мазлум, у фожир бўлса ҳам унинг дуоси олдида ҳеч қандай тўсиқ йўқдир. Сени шубҳалантираётган нарсани ташла. Сени шубҳалантирмайдиган нарсаларни маҳкам ушла». (Имом Аҳмад ривояти)
Ушбу қоидаларга асосланиб, Ислом динга қарши чиққанлар учун озгина  бўлса ҳам уларга ёмонлик қилишдан мусулмонларни қайтарган.
Бошқа диндаги кимсалар билан гўзал ахлоқда бўлишимизга Умар розияллоху анҳу ҳаётидаги ушбу воқеа ёрқин далил бўла олади: Бир куни Умар розияллоху анҳу уйига келдилар. Келсалар хонадонида бир қўйни сўйишган экан. Шунда у: “Яҳудий қўшнимизга ҳам насиба бердиларингми?", деб сўради. Сўнгра Расулуллоҳ алайҳис саломнинг ушбу ҳадисларини айтиб берди: “Жаброил биродарим менга чиройли қўшничилик қилишимни буюрар эди. Буни кўп айтганидан, қўшним мендан мерос ҳам олармикан-а?”, деб уйлаб қолар эдим”.
Шунингдек Ислом мусулмонга кофир бўлган ота- оналари билан ҳам гўзал ахлоқда бўлишни буюрган. Чунки Исломни қабул қилиш ўз аҳлига жабр қилиш дегани эмас- да! 
“Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман.”  (Луқмон: 15).
 
Бу ҳар бир мусулмоннинг ҳолатидир. Энди омманинг ҳолатига келсак бу борада Ислом шундай дейди: “Умматининг борлиги ва унинг гуллаб яшнаши учун у умматда гўзал ахлоқ борлигидир. Ахлоқ бўлмаган умматни бор, деб бўлмайди”.
 
Уммат уммат эрур ахлоқлари  мудом бўлса.
Умматумматэрмасахлоқлариагар йўқса.
 
Ушбу ҳақиқатни Расулуллоҳ алайҳис салом ўзларининг оилалари ва қавмига айтган гаплари таъкидлайди. Расулуллоҳ алайҳис саломнинг ушбу гаплари уларни араб жазирасига саййид ва раҳбарликка номзод қилиб кўрсатиш эди, шунингдек уларга ўзларининг мамлакатлари фақат гўзал ахлоқ билан эканлигини тушунтириб қўйиш эди.
Анас бин Молик ривоят қилади: “Бирнечамуҳожирваансорийларбиланбирхонадаэдик. Расулуллоҳалайҳис салом келибқолдилар. ҲарбиримизРасулуллоҳалайҳис салом менингёнимгакелибўтирсалар, дебумидқиларэдик. Расулуллоҳалайҳис салом эсаостонада тўхтабэшикбалдоғиниушлабтурганҳолларидашундайдедилар: “Сизлардаменингчексиз хаққим бор. ИмомларҚурайшқабиласиданчиқадилар. Қурайшбунгаучнарсанимуҳофазақилсаларгинаэришишларимумкин. У учтанарса: 1. Одамлар раҳм-шавқат сўраб келишганда уларга раҳм-шафқат қилсалар.2. Адолат билан ҳукм қилсалар. 3. Аҳдларига вафо қилсалар. Шуни бажармаганларга  Аллоҳ, фаришталар ва барча инсонлар лаънати бўлади”. (Имом Табароний ривояти)
Оламда олий сифат ва амалга ошаётган буюк мақсадларга қараб уммат, давлат ва сулола сақланиб қолишини Расулуллоҳ алайҳис салом ушбу ҳадисларида тушунтириб бердилар.
Аҳли мусулмон бўлган давлатда одамлар адолат, раҳм-шафқат ва аҳдга вафодорликни топмасалар, демак у давлат Ислом ва Қуръон номи билан айтганда ўз мавқеидан тушиб, бутун борлиқда лаънатланишга лойиқдир.
Росуллуллоҳ алайҳис салом шундай дедилар: “Аллоҳ бир қавмга яхшиликни хоҳлаб қолса, у қавмнинг ишларини  Аллоҳ ҳаким кишиларга топшириб қўяди. Мол дунёларини эса саховатли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек  Аллоҳ бир қавмга ёмонликни хоҳлаб қолса, уларнинг ишларини   бефаҳм кишиларнинг қўлига топшириб қўяди. Мол-дунёларини бахил кишиларнинг қўлларида қилиб қўяди. (Имом Абу Довуд ривояти)


Давоми келгуси саҳифада...
Таржимон:

Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили