1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЛУҒ ИМОМ ҲАЁТИ!

24-12-2019, 16:18 937 Ўқиш режими + -

УЛУҒ ИМОМ ҲАЁТИ!


              Ҳазрати Имоми Аъзам Абу ҲанийфаНўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий саксонинчи йил, милодий олти юз тўқсон тўққизинчи йилқир-адирларни қип-қизил лолақизғалдоққа буркаганапрел ойида Куфа шаҳридадунёга келдилар. Ўша вақтда отаси Собитнинг ёшиқирқларга яқинлашган эди.Ота-онаси фарзандига яхши ниятда Нўъмон исмини қўйишди. Бу исм бир неча маъноларни англатади, биринчиси – қон, бу тириклик белгиси, Ҳанафий мазҳабининг боқийлиги Нўъмон биландир. Иккинчиси – қизил гул, яъни қизғалдоқ. Учинчиси Худонинг Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)умматига буюк неъмати.
Имом Аъзам р.а. туғилган пайтда Абдулмалик ибн Марвон (685-706)халифа эди. Ўша вактларда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг нурлиюзини кўриш, ширин суҳбатини эшитиш бахтига мушарраф бўлгансаҳобалардан саййидимиз Анас ибн Молик, Саҳл ибн Саъд, Абу Туфайлва бошқа бир неча саҳобаразияллоҳу анҳумлартирик эдилар. Ҳазрати имоми Аъзам р.а. бу азизларнингбаъзиларидан ҳадис ривоят қилган, баъзиларидан ҳадис ривоят қилмаган бўлса ҳамҳам аср, замондош бўлганлиги сабабидан тобеъинлик даражасига эришган.
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқолоний ва аллома Заҳабийкаби ҳадис уламоларинингдиққат билан текширишига кўраИмоми Аъзам р.а. тобеинларнингэнг улуғи ва энг олдиларидан экан. Бундай мартаба ҳазрати Имоми Аъзам р.а.дан бошқа мазҳаббошиларга насиб бўлмаган.
Ҳазрати Имоми Аъзам р.а.нинг исмларидан кўра кунялари машҳур бўлиб кетди. Кунялари ҳақиқий куня эмас. Чунки имоми Аъзам р.а.нинг Ҳанифа исмли фарзанди бўлмаган. Ҳанафий олимларнинг текширишига кўра Ҳанифа миллатнинг сифати бўлиб, аслида Абул миллати ҳанийфадир. Яъни, тўғри йўлдаги миллатнинг бошлиғи. Кейинчалик имоми Аъзам ушбу куняни ўзларига ихтиёр қилиб олган эди. Имоми Аъзам р.а.ёшлик чоғиУммавийлар даврида айниқса Ҳажжожнинг халифалиги пайтида унинг зулми туфайлиилм олишга имконият тополмайота-бобосининг қилиб келаётган касби- тижорат, савдо-сотиқ билан шуғулланиб турди.
Халифа Валид ибн Абдулмалик билан Ҳажжож вафот этгандан кейиндавлат ихтиёри Ҳазрати Умар ибн Абдулазизқўлига ўтгач бу кишининг ташвиқот ватарғиботлари билан бутун ислом аҳли диний илмларга қизиқа бошладилар. Ҳазрати имоми Аъзам р.а.ҳам шу пайтдан бошлаб илм олишга қайтадан қаттиқ киришди. Ўша пайтларда Куфа шаҳрида энг қизиқарли дарс берадиган жой Ҳазрати Ҳаммод р.а.ёнларида эди. Ҳазрати имоми Аъзам р.а. фиқҳ илминиўрганиш учун шу кишининг мажлисига узлуксиз қатнай бошлади. Ҳазрати имоми Аъзам р.а. ҳадис илмини ўша пайтлардаги муҳаддислардан пухта ўргана бошлади.Фақат ҳадис илми буйича Куфанинг ўзида тўқсон учта муҳаддисларбор эди. Бу устозлардан бировининг тарихига кизиксангиз,яъни, ҳазрати имоми Аъзамни илм олишга рағбатлантирганкиши Имоми Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳи эди. Имоми Шаъбий беш юзта саҳоба билан учрашиб улардан ҳадис ривоят қилганлиги китобларда машҳурдир. Бу кишидан ташқари, Ато ибн Абу Рабоҳ, Осим ибн Абу Нажуд, Имоми Бакр, Яҳё ибн Абу Саид, Нофеъ ибн Умар,Қатода каби машҳур ва маълум зотлар ҳаму кишининг устозларидан эди.
Ватандошимиз Ҳазрати Имоми Абу Ҳафсил Кабийр Бухорийнинг аниқлашича, ҳар бир фан, ҳар бир илм, ҳар бир соҳа бўйича энг машҳур мутахассис устозларининг сони тўрт мингга етар экан. Энг машҳур устозлари Ҳаммод ибн Сулаймон вафот этганларида Ҳазрат имоми Аъзамнинг тахминий ёшлари қирқларда эди. Шу ёшда устозларинингдарс айтадиган жойларига ўтирдилар. Оз фурсатда дунёнинг турли тарафларидан олимлар ва талабалар келиб Имоми Аъзам р.а. дарсларига қатнай бошладилар ва дарс айтиш умрининг охиригача давом этди.

Асрор ЭШМУРОДОВ,
Қарши шаҳар “Хонақоҳ” жоме масжиди имом-ноиби.