1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (9-ҚИСМ)

13-05-2020, 12:41 384 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (9-ҚИСМ)

 

ОМОНАТДОРЛИК

Ислом дини мусулмонларни  Аллоҳва бандалар ҳуқуқини ҳимоя қила оладиган ҳамда  Аллоҳ буйруқларини бажаришга ундайдиган «уйғоқ қалб» эгаси бўлишларини хоҳлайди. Шу жиҳатдан у мусулмонлардан омонатдор бўлишларини талаб қилади.

Омонатдорлик шариат нуқтаи назаридан кўп маъноларга далолат қилади. Лекин у маънолар мусулмон ўз вазифасини билиши ва Парвардигори ҳузурида ўша вазифалардан ҳисобга тутилишини ҳис қилишида бирлашади. Буни эса Расулуллоҳ шундай тушунтириб берганлар: «Сизлар ҳаммангиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан жавобгарсиз. Масалан имом раҳбар тобеъларидан жавобгар, эркак киши оиласида раҳбар ва оиласидан жавобгар, аёл киши ҳам эри уйида раҳбар, қўл остидаги нарсаларидан жавобгар. Ходим ҳам хожасининг молида раҳбар ва улардан яъни хожасининг моли учун жавобгардир».(Имом Бухорий ривояти)

Авом халқ “омонатдорлик”нинг маъноларини тор доирада тушуниб, у ваъдага вафо қилишдир, деб айтадилар. Ҳолбуки, «омонатдорлик»  Аллоҳ динида кўп маъноларни ўз ичига олади.

Омонатдорлик мусулмонлар учун буюк вазифадир. Мусулмонлар бунинг риоясини қилишлари учун бир-бирларини васият қилишлари ва омонатдорлик уларнинг ораларида сақланиб қолиши учун   Аллоҳдан мадад сўрашлари керак. Ҳатто сафарга чиқмоқчи бўлганларини:“Дининг омонатдорлигинг ва ишларинг натижаларини   Аллоҳга топширдим”, (Имом Термизий ривояти)деб кузатиб қолиши керак. Анас ривоят қилади: “Расулуллоҳ алайҳис салом бизларга шундай деганлар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек ахди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир». (Имом Аҳмад ривояти) Инсоннинг бу дунё кийинчиликлари—бахтсиз ҳаётдан қутулиб қолиши бу бир саодат. Охиратдаги ёмон оқибатдан қутулиб қолиши эса бу энг сўнгги саодат эрур. Расулуллоҳ   Аллоҳга илтижо қилганларида икки дунё ёмонлигидан  Аллоҳдан паноҳ сўраганлар: «Эй  Аллоҳ оқибати ёмон бўлган оч қолишдан сақла. Шунингдек кўриниши ёмон бўлган хиёнатдан сақла. Оч қолиш билан дунё, хиёнат қилиш билан эса дин зое бўлади».(Имом Абу Довуд ривояти)

Расулуллоҳ Пайғамбар бўлишларидан илгари ўз қавми орасида «Амин»—ишончли деган тахаллус-унвонга эга бўлганлар.

Мусо алайҳис-саломда ҳам бир солиҳ кишининг икки қизларига ҳурмат за меҳрибонликларини кўрсатиб, уларга қудуқдан сув олиб берганларида омонатдорлик белгилари кўрилган. Бу воқеа Мусо алайҳис салом пайғамбар бўлишларидан ва Фиръавнга элчи бўлиб боришларидан илгари бўлган.  Аллоҳ бу воқеани ўз Китоби Қуръонда шундай хикоя қилади: 

Бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», деди.(Қасос :24).

Икки(қиз)дан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», деди.(Қасос :26).

         Аллоҳнинг пайғамбарлари улуғ табиатли кишилардан бўлишлари бу ажабланарли иш эмас. Қашшоқлик ҳамда ёлғизлик ҳолатларида фазилатларга эга бўлган киши кучли, ишончли кишидир. Аллоҳ ҳамда бошқаларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, инсондан мўл-кўлчилик даврида ҳам ёки етишмаслик кунларида ҳам ўзгармас ахлоқни талаб қилади. Бу эса ҳақиқий омонатдорликдир.

Ҳар қандай нарсани ўзи муносиб ва лойиқ бўлган жойига қўйиш ҳам омонатдорлик маъноларидан биридир. Лавозимларга ҳақиқий муносиб эгалари қўйилмоғи, жавобгарлик ишларни ҳам лаёқатли инсонлар бажармоғи керак. Раҳбарлик қилиш ва ижтимоий ишларни бажариш ҳам кун томонлама масъулиятли ишлардандир.

Абу Зарр (р.а.) шундай дейди: «Эй Расулуллоҳ, мени бирор амалга қўймайсизми?”, деган эдим, Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: «Эй Абу Зарр, сен у ишни эплай олмайсан. Чунки амал-мансаб омонат нарса, унинг ҳаққи адо бўлмаса қиёмат кунида у хорлик ва пушаймонликдир».(Имом Муслим ривояти)

Инсон солиҳ бўлиши учун унга илм ва тажриба кифоя эмас. Балкикиши чиройли иймонли ва ахлоқли бўлиши ҳам керак.

Юсуф алайхис саломнинг ҳаётига назар солингда! У давлат хазинабони вазифасини ўзининг тақвоси ва пайғамбарлиги билангина уддалашини эмас, балкихазинани тўла-тўқис сақлашни ва тўғри тасарруф қилишни билгани билан уддалай олишини айтганлар-ку! Аллоҳ айтади: «Юсуф (алайҳис салом) деди: «Мени шу ернинг хазиналари устига куйгин! Чунки мен уларни тўла-тўкис саклагувчи ва тўғри тасарруф к;илишни билгувчи кишиман». Абу Зарр ҳам Расулуллоҳ алайҳис саломдан шаҳарга волий бўлишни сўраганларида Расулуллоҳ уни қайтарганлар-ку.

Омонатдорлик ҳар қандай ишларга уни койилмаком қилиб бажарадиган кишиларни танлаб қўйишимизни бизлардан талаб қилади. Агар ҳою-ҳавасга эргашиб ёки пора ёки қариндошчилик билан омонатдорликдан четласак катта хиёнатга юз тўтган бўламиз.

Расулуллоҳ шундай деганлар: “Аллоҳга маҳбуб кимса қолиб, ўз танишини лавозимга тайинлаган одам  Аллоҳга, унинг Расулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади».(Имом Ал-Ҳоким ривояти)

         Язид бин Абу Суфён айтади: «Абу Бакр мени Шомга волий қилиб юбораётганларида шундай деганлар: «Эй Язид у ерда сенинг кариндошларинг бор. Қариндошларингни бошқалардан афзал кўриб қолармикансан?, деб қўрқаман. Чунки Расулуллоҳ :“Мусулмонларга қариндошини—унга ён босиб—амир сайлаган волий-вакилга  Аллоҳнинг лаънати бўлгай. Унинг ҳеч бир ибодати қабул бўлмай дўзахга кирар», деганлар”. (Имом Ал-Ҳоким ривояти)

Омонатдорлиги бўлмаган умматда ёнини олиб тарафкашлик билан иш кўриш умматга катта зарарни келтиради. Бу эса лаёқатли одамларга бепарволик билан қарашни пайдо қилади.

Бир киши Расулуллоҳ алайҳис саломнинг олдига келиб: “Киёмат қачон бўлади?”, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ:«Омонатдорлик йўқолса, қиёматни кутавер”, дедилар.(Имом Бухорий ривояти) “Омонатдорлик қандай йўқолади?”, деб сўради у киши. “Агар иш нолойиқ одамга топширилса, қиёматни кутавер», (Имом бухорий ривояти)деб жавоб қилдилар.

Мусулмон ўз зиммасидаги вазифаларни адо этишида масъулиятни ҳис қилиши ва бор кучини сарф қилиши ҳам омонатдорлик аломатларидандир.

Ҳа!Ислом омонатдорликни шундай баҳолайди. Мусулмон ўз вазифаларига ихлос билан қараса, бу билан ўзида масъулиятни ҳис қилган ва одамлар ҳуқуқларини поймол қилмаган бўлади. Мусулмон арзимас бўлса ҳам вазифасига бепарволик билан қараши жамиятда лоқайдликни келтиради ва уммат орасида фасодни кенг тарқалишига сабаб бўлади.

Бундай вазифаларга бепарволик билан қилинган гуноҳ бошқа гуноҳлардан катта фарқ қилади. Чунки бу бепарволикнинг қабоҳати динга ва мусулмонларга мусибат келтиришдир. Ўз вазифасига бепарво бўлишни динда хиёнат дейилади.

Расулуллоҳ алайҳис салом шундай деганлар: «Аллоҳ барча инсонларни қиёмат куни тўплаганида ҳар бир хоин учун уни танитиб турадиган байроқ тикиб қўяди ва «Бу фалончининг хиёнати», деб нидо қилинади».(Имом Бухорий ривояти)

«Ҳар бир хоиннинг елкасига хиёнатига яраша байроқ тикилади! Огоҳ бўлингки, амирнинг хиёнатидан ўзга қаттиқ хиёнат бўлмас» (Имом Муслим ривояти). Амалдор киши ўзи ёки яқинларининг манфаатини кўзлаб ўз мансабидан фойдаланиб олмаслиги ҳам омонатдорликнинг белгиларидандир.

Ҳар қандай давлат ёки ширкат ўз ходимлари учун меҳнат хақи қилиб маълум миқдорда маош тайинлагани аниқ. Лекин шу маошни қинғир йўллар билан кўпайтиришга ҳаракат қилиш ҳаром ризқ касб қилишнинг айнан ўзидир.

Расулуллоҳ, шундай деганлар: «Кимни бирор ишга тайинласак унга ишига яраша хақ берамиз. Аммо у ҳақдан ортиқча олишга ҳаракат қилиши бу хиёнатдир». (Абу Довуд ривояти) Чунки бу халқнинг камбағал ва ночорларга сарфланадиган ҳамда яна бошқа мақсадлар билан ушланиб туриладиган молидан ўғирлашдир.

 Аллоҳ шундай дейди: 

“Аллоҳнинг розилигини излаган одам, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди! Ва у қандай ҳам ёмон жой!(Оли Имрон: 162).

Ўз вазифасида   Аллоҳ ҳаддида туриб, хиёнатдан жирканган киши  Аллоҳ наздида унинг калимасини олий қилиш ва дин учун ҳаракат қилган мужохидлардан ҳисобланади.

Расулуллоҳ алайҳис салом ҳам шундай деганлар: «Амалдор ўз ҳаққини олса ва бошқалар ҳаққини берса, у хонадонига қайтиб келгунича  Аллоҳ йўлида саъйи- ҳаракат қилувчи кабидир”.(Имом Табароний ривояти)

Амалдор мусулмон зўравон бўлиб сўзида нуфузли бўлишга ҳаракат қилиши, ҳамда ҳаром ризқ касб қилиши мумкин эмас.

Адий бин Умайра шундай ҳикоя қиладилар:«Биздан сайланган амалдорлар биздан битта игна, ҳатто ундан кичкина нарсани ҳам беркитар экан, уни қиёмат куни олиб келади», дедилар Расулуллоҳ.  Шунда ансорийлардан бир қора танли киши туриб:“Эй Расулуллоҳ! Ушбу гапингизни менга тушунтириб беринг”, деди. Кейин Расулуллоҳ алайҳис салом шундай дедилар:«Мен ҳозир айтган гапим шуки, сизлардан кимни бирор амалга тайинласак, у топган нарсасини озини ҳам кўпини ҳам келтирмоги вожиб. У бизбелгилаган ҳақини олади, белгиламаганимизни олмайди».(Имом Муслим ривояти)

Расулуллоҳ алайҳис-салом Азд қабиласидан Бин Лутбий исмли кишини садақаларни олишга тайинладилар. Бир куни у садақаларни олиб келиб: “ Бу сизларга, буларни эса менга ҳадя қилиб беришди”, деди. Шунда Расулуллоҳ ўринларидан турдилар ва   Аллоҳга ҳамду сано айтиб шундай дедилар: «Сизлардан бир кишини лавозимга тайинласак, у бизнинг ҳузуримизга келиб, бу сизларга, бўлар эса менга берилган ҳадядир, дейди-я! Қизиқ! Ундай бўлса уйида ўтиравермайдими, ҳадяларни уйига келтириб берилар эди. Аллоҳга қасамки ҳар бирингиз ноҳақ олган нарсангиз билан қиёмат куни  Аллоҳга дуч келасиз». Сўнгра оппоқ қўлтиклари кўрингудек қўлларини баланд кутариб: «Эй  Аллоҳим сенинг ҳукмингни етказдимми?», дедилар. (Имом Муслим ривояти) 

Аллоҳ сизга неъмат қилиб берган ҳис туйғуларга, хоссатан ўзингизга берилган неъматларга, фарзандларингиз ҳамда мол-дунёларингизга эътибор беришларингиз ҳам омонатдорлик маъноларидандир. Сиз шуларга эътибор берсангиз, буларнинг ҳаммаси   Аллоҳ сизга омонат қилиб берган нарсалар эканлигига тушуниб етасиз. Демак буларни  Аллоҳга яқин бўлишингиз ва Унинг розилигига етишингиз йўлида ишлатишингиз вожиб бўлади. Агар  Аллоҳ шу неъматлардан бирини олиб қўйиш билан сизни синаб куўса, мендан кетди, деб жазавангиз тутмасин. Сизга беришга ёки сиздан олиб қўйишга  Аллоҳнинг Ўзи ҳақлидир. Чунки сизга берган нарсаси ҳам, сиздан олиб қўйган нарсаси ҳам Унинг Ўзиникидир. Агар  Аллоҳ у неъматларни сизда қолдириши билан синаб кўрса, у холда  Аллоҳ йўлида ҳаракат қилишда қўрқмаслигингиз, у мол-дунё билан алданиб,' овора бўлиб   Аллоҳга итоат қилишдан ғафлатда қолмаслигингиз ҳамда гуноҳ ишларга қўл урмаслигингиз лозим бўлади.

Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди: 

“Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг.”

(Анфол: 27).

Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир.(Анфол:28).

Сиз қатнашиб иштирок этган мажлислар ҳуқуқларини муҳофаза қилмоғингиз ҳам омонатдорлик маъноларидан хисобланади. У мажлисларнинг сирларини ва баъзи хабарларини фош қилиб «тилингиз жилови»ни қуйиб юборманг.

Мажлисларда қатнашган кимсалар ва гапирилган гаплар ҳақида баъзи бир одамларнинг «валдираб» қўйганлари сабабли қанчадан-қанча ришталар узилган.

Ахир Расулуллоҳ: «Биров бир кишига -у ёқ бу ёққа қараб қўйиб -бир гапни гапирса, у гап ўша киши учун омонатдир», деганларку! (Имом Абу Довуд ривояти)

Дин шариатлари ва одоблари хусусида ўтказилган мажлислар ҳурматини сақланмоги лозим. Бундан ўзга ўтказилган мажлисларнинг ҳеч қандай қадр ва қиймати бўлмайди:

Фосиқлар мусулмонларга зулм қилиш учун ўз режаларини қуришган мажлисларда қатнашиб қолган мусулмон иложи борича уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилиши лозим. Расулуллоҳ алайҳис салом шундай деганлар: «Ҳаром қон тўкиш, зино қилиш ёки бировнинг молини ноҳақ тортиб олиш хусусида ўтказилганмажлисларнинг ҳеч қандай омонатлиги бўлмас». Эр- хотинликнинг ҳам ўзига хос мукаддаслиги бор. Эр-хотинлар ўртасидаги «ҳолатлар» ҳеч ҳам кўриш қолишнингиложи бўлмайдиган тўсиқ-парда орқасида бўлиши керак.

Асмоъ бинт Язид айтади: «Мен ва бир неча эркак ва аёллар Расулуллоҳ, олдида эдик. Шунда Расулуллоҳ алайҳис салом: «Ҳали эркак ўз аёли билан, аёл ўз эри билан нима қилганини гапириб юрадиганлар бўлса керак?”, деб қолдилар. Ҳамма жим бўлиб қолишди. Шунда мен : «Эй Расулуллоҳ (а.с), ҳа, гапириб юрадилар”, дедим. “Сизлар ундай қилманглар! Чунки бу, одамлар қараб турганида, бир эркак шайтон урғочи шайтон билан қилган ҳатти- ҳаракатининг айнан ўзи», дедилар Расулуллоҳ” •

Сақлаб ушлаб туришимиз ва эгаларига сўраган вақтда қайтариб беришимиз учун бизларга омонат қўйилган нарсалар ҳам қиёматда ҳисобга тутилишимиз аниқ бўлган омонатдорликнинг бир туридир.

Расулуллоҳ алайҳис салом Маккадан Мадинага ҳижрат қилаётганларида омонатда сақлаган нарсаларини мушрик эгаларига топшириш учун амакисининг ўгли Али бин Аби Толибни ўринрига қўйиб кетганлар. Ваҳоланки, у нарсаларнинг эгалари Расулуллоҳни ўз еридан безовта қилган ва ақидаси йўлида ўз ери-ватанини тарк қилиб чиқиб кетишларига мажбур қилган ўша мушриклар эди. Лекин бу билан Расулуллоҳ алайҳис салом у пасткашлар олдида камситилмаган эдилар.

Маъмун бин Меҳрон: «Яхшиликка ҳам ёмонликка ҳам етаклайдиган нарса учта—омонатдорлик вафодорлик ва қариндошчиликни боғлаш”, деганлар.

Омонат нарсани, осонгина келган нарса, деб ҳисоб қилиш, бу ўғриликнинг бир туридир.

Абдуллоҳ бин Масъуд ривоят қилади. Расулуллоҳ алайҳис салом шундай дедилар: «Аллоҳ йўлида қатл қилиниш ҳар қандай гуноҳга каффорат бўлади. Лекин омонатга хиёнат қилганга каффорат бўлмайди. Киёматда омонатга хиёнат қилганни келтирилиб, унга омонатни қайтар дейилади. У: “ Эй Роббим, у дунё ахир ўтиб кетдику, қандай қайтараман?”, деганида, «Уни жар ёқасига олиб боринглар”, дейилади. Жар ичида унга берилган омонатни кўрсатилади. Уни танибоқ орқасидан тушади. Уни олиб елкасида кўтариб чиқади. «Олиб чиқдим», деганида у яна жарга тушиб кетади. Жарга тушиб олиб чиққанида, у яна жарга тушиб кетади. Бу абадий бўлади. Сўнгра: «Намоз ҳамтаҳорат ҳам тарозуда тортиш ҳам бўлар ҳаммаси омонатдир», дедилар ва ундан бошқа нарсаларни санаб ўтдилар.

Барроъ бин Озиб айтади: «Ибн Масьуд айтгани рост, чунки  Аллоҳ ҳам шундай деган: 

“Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваьз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир.” (Нисо:58).

Омонатдорлик инсон қалбини тубидан жой олган бўлса, шундай инсон бошқалар ҳукуқини риоя қиладиган ва ўзи ҳар қандай пасткашликлардан сақланиб қоладиган инсонга айланиб қолади.Бу эса Расулуллоҳнинг ушбу айтган ҳадисларининг маъносидир: «Омонатдорлик аслида—инсон қалбининг томирида тушган, кейин Қуръон тушган. Ўшанда кишилар омонатдорликни Қуръон ва суннатдан ўрганганлар».

Демак бу омонатдорлик Қуръон ва суннатни тўғри тушуниш учун зарур бўлган бир туйғу экан.

Агар ўша туйғу мадомики тирик экан, у туйғуда омонатдорлик бор. Агар у туйғу ўлса, ундан омонатдорлик суғурилиб чиқиб кетади. Натижада кишининг оятларни ўқишидан ва суннатларни ўрганишидан ҳеч қандай манфаат қолмайди. Баъзи бир Ислом даъвогарлари ўзларини бошқаларга бизлар омонатдормиз, деб гапиришади. Лекин ҳақиқатни инкор қиладиган қалбда биз юқорида айтибўтган омонатдорлик бўлиши амри маҳол.

- Расулуллоҳ алайҳис салом иймон ҳамда қилқиллаб турган қалбдан омонатдорлик аста-секин суғирилиб чиқиб кетишини сифатлаб айтган ҳадисларини Хузайфа шундай ривоят қилади: «Киши бир уйқуга кетганида унинг қалбидан омонатдорлик силжийди. Унинг ўрнида оққоғоздаги қора нуқгага ўхшаш из қолади. Кейин яна уйқуга кетганида унинг қалбидан омонатдорлик яна силжийди. Унинг ўрнида қўллардаги қабариққа ўхшаш из қолади. Сўнгра у бошқа одамлар билан ҳеч ким уддалай олмайдиган даражадаги омонатдорлик билан ахд-паймон тузади. Ҳатто одамлар у ҳақида, фалончининг зўр боласи бор, у боласи жуда оқил бола, деб ўйлайдилар. Аслида эса унинг қалбида иймондан асар ҳам йўқ”.

Ушбу ҳадис бизларга хиёнаткор қалблардан омонатдорлик қандай суғирилиб чиқиб кетишини тасвирлаб беради. Бу эса ёмон одамлар ҳақида яхши фикрда бўлишга ундайди-ку, аслида, у одам яхши одамлардан эмас. Баъзан ундай фикрлашлар «буюк асар»ларни ҳам ортда қолдирищи мумкин. Бу билан ўлик қалблар тирилиб кетса майли эди. У ўлик қалб соҳиби бошқаларга—иймон ёки куфрга эътибор бермай—ўзининг шаҳвати ва шахсиятпарастлиги билан баҳо бериб турса, начора!

Омонатдорлик бу улкан фазилатдир. Иймонда чиникмаган-«нозик одамлар» уни бошқаларга етказишда ожизлик қиладилар.Аллоҳ ҳам бу омонатдорлик инсон зиммасидаги буюк иш эканлигини ҳам очиқ айтиб ўтган. Шундай экан омонатдорликка одам енгил қараши ва унинг ҳаққини адо этишда бепарво бўлиши жоиз эмас.

Аллоҳтаоло  шундай дейди: 

“Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир.”(Аҳзоб: 72).

Зулм ва нодонлик бу фитрат учун офат-балодир. Инсон буларга қарши турищи керак. Инсон бошқаларга зулм қилмас экан, унинг иймони соф иймондир. Шунингдек инсонда жаҳолатдан йироқ бўлиш содир бўлсагина унинг тақвоси самийдир.

Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.(Анъом: 82).

“Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир.”(Фотир: 28).

Юқоридаги оятлардан инсонга омонатдорлик вазифаси юклатилганлигини билиб олдингиз. Зулм ва жаҳолатга мағлуб бўлган кимсаларда хиёнат, мунофиклик ширк бўлиб улар азобга мустаҳиқдир. Омонатдор ва иймонли кишиларгина бу балолардан омондирлар. 

“Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиш учундир. Аллоҳ ўта маьфиратли ва ўта раҳмли зотдир.”  (Аҳзоб: 73).

 

Давоми келгуси саҳифада...
 


Таржимон:
Р. УСМОНОВ
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили