1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҚАДДАС ОИЛА (10-қисм)

13-05-2020, 15:34 575 Ўқиш режими + -



МУҚАДДАС ОИЛА

(10-қисм)

ХАТОЛАРНИНГ АЧЧИҚ МЕВАСИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп мамлакатлари аҳолиси оила инқирозга учра­гани, фарзандлар тарбияси батамом издан чиққани, катталар ва болалар ўртасидаги муносабатлар аслий ўзанидан четга чиқиб кетгани азобини чекяпти. «Оталар ва болалар ихтилофи» деган сохта муаммолар ўйлаб топилиб, тарбия соҳасидаги хатоларни хаспўшлашга ҳаракат қилиняпти. Бу аҳволни тузатиш борасида қан­ча­лаб тадқиқотчилар, олимлар ва сиёсатчиларнинг бошла­ри қотган. Шарқ оилаларида эса бу муаммонинг бўлиши мумкин эмас. Чунки бизда болалар кичиклигиданоқ катталарни ҳурмат қилиш, уларнинг айтганига қулоқ солиш, гап қайтармаслик, ҳар бир ишда маслаҳат сўраш руҳида тарбия қилинади. Одобимизда отаона чақир­ганда ҳар қандай ишни ташлаб, «лаббай» деб бориш, нима буюришса ҳам «уф» тортмай бажариш, қариб ёрдамга муҳ­тож бўлиш­ганида ҳар томонлама меҳрмуҳаббат кўрса­тиш, ҳатто даврада улардан юқори­га чиқмаслик, берухсат сўзла­маслик, кўчада олдиларига тушиб юрмаслик талаб этилади. Ислом ахлоқида «Боланинг ўзи ҳам, моли ҳам отаникидир», деган ажойиб қоида бор. Бу агар ота муҳтож бў­либ қолса, фарзанди топган мол-мулкдан бе­ма­лол, ҳатто сўраб ўтирмай фойдаланишга ҳақли, дега­нидир. Айни пайтда бу, ота ўзи етарли мол-дунёга эга бўлгани ҳолда, мазкур қоидани рўкач қилиб, ўғлининг бор-будини тортиб олсин, дегани эмас. Исломий оилаларда улғайган фарзандлар қариб-қар­тайиб, моддий ва маънавий ёрдамга мухтож бўлиб қол­ганларида, ин­шаал­лоҳ, тиланчилик қилиб ёки ахлат ти­тиб емиш излашга маж­­бур бўлишмайди. Бошпанасиз қолиб кўчаларда, деворлар тагида тунаб юришмайди. «Қария­лар уйла­ри»да, болаларини соғиниб яшашга маҳкум бўлишмайди. Яхши, одобли фарзандлар ота-оналарини ҳамиша бошга кўтаришади, айтганларини муҳайё этишади, иззат-икром қилиб, дуоларини олишади. Чунки бу «қайтар дунё» эканини яхши билишади – ота-онага қилган яхши­ликлари эртага ўн чандон бўлиб фарзанд­ларидан ўз­ларига қайтишидан умид қилишади, ёмонлик қайтиб қолмаслиги чораларини кўришади. Фарзандига болалигидан яхши тарбия беролмаган, бу муҳим ишга бефарқ қараган оилаларда эса ҳамиша бир муаммо: фарзанд ота-онага умуман буйсун­май қўйган: «али» деса, «бали» дейди, айтганига кир­майди. Айрим фар­зандлар эса ота-онани сўкиш у ёқда турсин, ҳатто қўл кўтаришгача борган. Бировининг боласи ичкиликка ёки гиёҳвандликка мубтало. Яна кимнингдир ёлғиз фарзанди ўғирлик ёки бошқа бир жиноят қилиб қамалган. Яна бири ота-онасининг умр бўйи йиғиб топган мол-дунёсини қиморда ютқазиб қўйган... Хўш, ўзимизга бир савол берайлик: «Бу аянчли воқеа­ларда ким айбдор?» Айбни она сути оғзидан кетмаган ёшларга ёки кўча муҳитига тўнкаб қўя қолса ҳам бўлади. Ёки айримларга ўхшаб буни мактаб муаллимларининг масъулиятсизлигига йўйиш ҳам мумкин. Ёхуд баъзилар каби «ҳа, энди замона бузилиб кетди-да» қабилидаги надо­маттасалли билан овунса ҳам бўлади. Аммо шуни очиқ тан олиш керак, бола билан ота-онанинг муросаси бузилишига кўп жиҳатдан катталар­нинг ўзлари айбли. Улар фарзандларини ёшлигида эрка­латиб юборишган. Нима сўраса, айтгани дарров муҳайё, илтимосини ўйлаб ҳам ўтирмай, бажо қилиш­ган. Гапи рад этилмай улғайган бола катта бўлгач ҳам ана шу кайфиятида қолади. Лекин ота-она қўл қисқалиги­дан­ми ёки бошқа сабабдан унинг тинмай ошиб бораётган мод­дий ва маънавий эҳтиёжларини қондира олмай қолса, улар ўртасида аввал можаро, кейин­роқ катта жанжал ва ўнгланмас зиддиятлар келиб чиқа­ве­ради. Баъзан йиғин ва давраларда суҳбатдошларнинг бола тарбиясига оид баҳсмунозараларини эшитишга тўғри ке­либ қолади. Фарзандлар тарбияси яхши бўлишининг омил­ларини ҳар ким ўзича шарҳлайди. Кимдир улуғ муаллимлар тажрибасига кўра тарбия беришни тавсия этади. Бошқаси ота-она аввало ўз ибрати билан тарбия­лаши лозим, деб ҳисоблайди. Биров боғча ва мактабдаги тарбия тизимини фойдали санаса, яна кимдир болани ёмон улфат ва муҳитдан ҳимоя қилишни асосий масала, деб билади. Лекин кўпчилик боланинг солиҳ, эс-ҳушли, тар­бияли, итоатгўй бўлиб улғайишининг бош сабаблари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Айтилган бу омиллар ҳам керак, лекин аввал таъкид­лаганимиздек, болангизга ҳали туғилмасидан олдин ҳа­лол-пок луқма бермас экансиз, унинг яхши тар­бия топишидан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Ҳаром йўл­лар билан топилган луқма еб катта бўлган болани ҳар қан­дай улуғ тарбиячи энг замонавий таълимот асо­си­да тарбияламасин, кўзланган мақсадга эришиш амри­ма­ҳол! Аксинча, ҳалол нафақа билан улғайган болани тарбиялаш осон кечади, бундай оила­лар­да ҳеч қачон «авлодлар ихтилофи» деган шарманда­ли вазият юзага келмайди. Ўспиринлик инсон феъл-атвори ва руҳияти шаклла­надиган асосий давр бўлиб, айни шу пайтда болаларга алоҳида аҳамият бериш лозим. Жумладан, ёшларнинг со­лиҳ кишилар билан дўст-биродар бўлишларини таъмин­лаш зарур. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) ҳадисларининг бирида: «Яхши ҳамсуҳбат мисоли мушку анбар сотувчидир. Атридан олмаган тақдирингда ҳам, унинг хушбўй ҳиди димоғингни чоғ қилади. Ёмон ҳам­суҳбат эса бамисоли темирчининг босқонидир. У гарчи ки­йимингни куйдирмаса-да, тутуни димоғингни ачитади», деганлар. Халқимизда: «Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар», деган нақл ҳам бор. Аллоҳ таоло мўминларни рост сўз­ловчи кишилар билан бирга бўлишга буюрган: “Эй имон келтирганлар !Аллоҳдан қўрқин-гиз ва) имонда (содиқ кишилар билан бирга бўлин-гиз) «!Тавба.(119 , Ҳадисда айтилишича ,ростгўйлик инсонни доимо ях-шиликка чорлайди .Онгида ростгўйлик ,вафодорлик ,фи-дойилик каби тушунчалар ўрнашган ёшлардан кела-жак-да кўплаб хайрли ишлар кутиш мумкин .Ҳасан Бас-рий) раҳимаҳумаллоҳ (бир куни ёшлар тарбиясига эъти-бор-ни жалб қилиш мақсадида ҳамсуҳбатларига» :Эй кек-салар !Экин пишиб етилганидан сўнг нима қили-нади «?деб савол бердилар» .Ҳосили йиғиб олинади ,«дейиш-ди .Шунда Ҳасан Басрий) раҳимаҳуллоҳ» :(Эй йигитлар !Шуни билинглар ,гоҳида экин пишиб етилма-сидан ол-дин унга офат) касаллик (етиши мумкин ,«деб кишининг ўспиринлик даврини қандай ўтказиши унинг келажак-да ким бўлиб етишувида муҳим ўрин тутишига ишора қиладилар. Маълумки ,ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний ри-вожланиш даври бўлиб ,айни шу паллада фарзанд-ла-римизни илмга ва касб-ҳунарга тарғиб қилишимиз лозим . Пайғамбаримиз) соллаллоҳу алайҳи ва саллам» :(Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш каби-дир ,кексаликда ўрганилган илм эса сувга ёзилган кабидир ,« деганлар. Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос) розияллоҳу анҳу» :(Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларига бу улуғ вазифани ақлан ҳамда жисмонан кучга тўлган ёшлик чоғларида инъом қилган ,шунингдек ,олимларга ҳам илм асосан ёшлик чоғларида берилган ,«деган. Ҳаётда катталар ва болалар ўртасида маълум келиш-мовчиликлар ,бир-бирини тушунмаслик ,бир-бирига» ғайир-лик «каби ҳолатларнинг бўлиши табиий .Чунки кўп ҳолларда уларнинг ёши ва ҳаётий тажрибаси бора-сидаги кескин фарқ» ўз ҳукмини ўтказиб «туради .Ота ҳаётда эришган тажрибаси ,мавқеи ,билими доира-сида фикр юритиб ,боласидан ҳам шунга муносиб бўлишни талаб қилади .Бола эса ҳали ғўр , тажрибасиз бўлганидан отанинг насиҳатини ўз эркига тажовуз сифатида қабул қилади . Ота ўргатганларининг аксини бажаргиси келади .Фитратидан келиб чиқиб ,отанинг хатосини у ҳам ўзи билмаган ва хоҳламаган тарзда такрорлашга мажбур бў-лади . Отанинг ўз фарзанди «бу хатоларни такрорла­маслиги учун» жон куйди­риши самарасиз кетади. Бунда унинг жиғибийрон бўлгани ҳам, бошини чангаллагани, юрагини сийпагани ҳам иш бермайди. Ёш ва замон орасидаги фарқ боис катталар ва бола­лар­нинг дунёқараши, қизиқишлари, қадриятлари, тур­муш­га муносабатлари ҳам турлича бўлиши табиий. Ҳатто кийиниш, муомала, овқатланиш каби оддий ҳо­лат­­ларда ҳам икки томон кескин фарқланиши мум­кин. Бир қарашда арзимас кўринган бу ҳолатлар ҳам баъзан тўқнашувлар омилига айланиб кетади.

 Ҳеч эътибор берганмисиз, фарзандингиз сиз иста­ган­дай кийинмаслиги, сиз ёқтирган овқатни емаслиги, сиз берилиб эшитиб турган мусиқани хоҳламай, «бошқа шўхроғига олайлик», деб илтимос қилиши мумкин. Бу боланинг инжиқлиги ёки «бузилиб кетаётгани», ёхуд қайсарлиги ва итоатсизлиги белгиси эмас, бал­ки унинг ёши ва у яшаётган давр билан боғлиқ ўзига хос эҳтиёжи­дир. Кўпни кўрган қариялар, тажрибали кишилар билан суҳ­батлашсангиз, бир нарсани такрор-такрор эслатиша­ди: ҳамма даврда ҳам катталар ёшларнинг «бузилиб ке­таётганидан, ҳаётни тушунмаслигидан, ёши улуғлар би­лан муносабатларда бетгачопарлик, қайсар­лик қили­ши­дан» нолиб ўтишади. Гап, албатта, «ҳа, бизнинг дав­ри­миз бошқача эди, ёшлар одобли бўларди, катталардан ҳайиқиб турар эди» деган надомат тўла оҳангларда якунланади. Ёшларга қулоқ солсангиз, улар ҳам, ўз навбатида, катталарни қолоқликда, даврни ва ёшлар­ни тушунмасликда, ўз ҳукмини ўтказишга ури­ниш­да айблашади. Улар ҳам гапни «ҳозирги ёшларга қийин бўлаётгани» ҳақидаги таассуфлар билан якунла­шади. Тажрибалардан маълумки, фарзанд учун ота-онадан са­доқатлироқ, улардан фидойироқ, меҳрибонроқ дўст ёки улфат топиш қийин. Ўғил ёки қизнинг бошига бир мусибат ёки бало келганида ҳамма ундан воз кечиб ёки ташлаб кетиши мумкин. Фақат ота-она бундай қилолмайди: фарзанди билан баб-баравар қайғуради, фиғон чекади, ярасига малҳам қўяди. Аммо бу садоқат ва фидокорлик ҳам айрим фарзандларга кўп ҳолларда ёқмайди, уларнинг ортиқча меҳрибончилигидан жаҳ­ли чиқади. Гўё уни ёш бола санаб, ортиқча илтифот кўрсатишаётгандек туюлади. Бошидан мусибати ариши биланоқ яна эски «дўст»ларини излашга тушади. Ота-она эса фарзандининг бу қилиғидан заррача хафа бўлмай, илгаригидан ҳам зўрроқ садоқат ва илтифот кўрсатаверади. 

Ота-оналар ўз фарзандлари билан муроса қилиш, уларнинг «кўнглини топиш»да яна бир жиҳатга аҳамият беришлари керак бўлади. Яратган ҳар бир бандасини маълум ёш орасида синов-имтиҳонга солиши бор. Маса­лан, йигирма ёшгача камбағаллик, ўттиз ёшгача фарзанддан қисиш, қирққача ҳаётда ўрнини тополмаслик, элликда бирор касаллик ёки бирор ахлоқсизлик билан имтиҳон қи­лиши мумкин. Ёхуд энг суюмли фарзан­дингиз сизнинг бутун қилган яхшиликларингизга жавобан бирор «исён» ёхуд дилхиралик билан жавоб қайтариши эҳтимол. Чунки у ҳамма нарсага ўз ақли, дунёқараши, феъл-ат­воридан келиб чиқиб муносабатда бўлади, фикр юритади. Бундай нозик пайтларда бўлиб ўтаётган ишлардан ё бошга тушган мусибатлардан дарров фожиа ясамай, сабр қилишни ўрганинг. Болангизнинг итоатсизлигини ёки қўрслигини шов-шув қилмай, ундан душман ясамай, ётиғи билан таҳлил этинг. Фиғонингиз фалакка ўрлама­син, ҳасратингиз дунёга сиғмай қолмасин. У билан «дўппини олиб қўйиб» дилдан, самимий «гаплашиб олиш»га урининг. Унинг қалбидаги ҳис-туйғулар, ёш­лик пўртана­лари билан қизиқиб кўринг. Эҳтимол, аҳвол сиз ўйлаганча­лик, ноўрин гумон қилаётга­нин­гиздай ва­ҳимали эмасдир? Бир журналда тадқиқотчиларнинг ярим ҳазил, ярим чин тарзидаги кузатувларига кўзим тушган эди. Фарзанд­нинг отаси ҳақидаги фикрлари турли ёшда ҳар хил бўларкан: беш ёшда: «Отам ҳамма нарсани била­дилар». Ўн ёшда: «Отам кўп нарсани биладилар». Ўн беш ёшда: «Мен ҳам отамчалик биламан». Йигирма ёшда: «Тўғриси­ни айтсам, отам хеч нарсани билмайдилар». Ўттиз ёшда: «Ҳар ҳолда отам унча-мунча нарсани биладилар». Қирқ ёшда: «Отамнинг фик­рини ҳам билсам, ёмон бўлмасди». Эллик ёшда: «Отам ҳамма нарсани биладилар». Олтмиш ёшда: «Қанийди, отам тирик бўлган­ларида, улар билан маслаҳатлашган бўлар эдим». Болалар билан муроса ва муносабатларда уларнинг бу кайфиятини ҳам инобатга олиш керак бўлади. Маълумки, ёш авлодни баркамол вояга етказиш ва турли зарарли одат ва таъсирлардан эҳтиётлаб сақлаш, шу жумладан, гиёҳвандлик офатидан асраш ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан бири. Зеро, ақл ва танани муҳофаза қилиб, уни эҳтиётлаб сақлаш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз амалдир. Шундагина инсон Аллоҳ ва Унинг расули ҳамда иш раҳбарлари амрига итоат қиладиган, иродали, ақл­ли, соғлом, одоб-ахлоқли, жисмонан баркамол, ди­ни­га ҳимматли, ўз халқига фидокор, жамият манфаатини кўзловчи, Ватанни севувчи ва ардоқловчи, ҳаммага баробар яхшиликни раво кў­рувчи, масъулиятни тўла ҳис қилувчи комил инсон бў­лиши мумкин. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, тарихи, Ватанига, она тилига, ўз миллатини улуғлаган сиймоларга, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин. Фарзандлари улғайган сари ота болаларига ва улар тақдирига янада ҳушёрроқ қараши лозим, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақувват илдизларидан баҳраманд этиш, бугунги турмуш тарзимизга мос тарбия бериш, албатта, ота-оналар зиммасидаги муҳим вазифа­лар­дан саналади. Кези келганида, китобимизнинг олдинги бобларида айтиб ўтганимиздек, фарзандлари­миз­нинг би­ри­га айтилган насиҳат айни чоғда унинг ака-укаларига ҳам тегишли бўлиши, хонадондагиларнинг барчасига бирдай таъсир қилишини назарга олган ҳолда иш тутишимиз ва болаларимизнинг илм олишлари ва касб-ҳунар эгаллашларига маслаҳатчи ва ҳамфикр бўли­шимиз даркорли­гини унутмаслигимиз керак. Уларни теварак-ат­рофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, ўзгаришларга бе­фарқлик эмас, балки дахлдорлик руҳида тарбияла­ши­миз, келажакка катта ишонч билан боқишга ўрга­ти­ши­миз керак бўлади. Хулоса қилиб айтсак, ёшларимизнинг ҳар томон­ла­ма комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқа­раш­га эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи ра­виш­да вояга етказишда, албатта, жамоат ташки­лот­лари, ота-она, маҳалла ва уламо­ларнинг ўрни беқиёсдир. Одоб ва ҳусни хулқ соҳиби бўлган ёшларгина илм ва касб-ҳунарда юқори дара­жаларга эришадилар. Бугунги техни­ка асрида бизнинг фарзандларимиз ҳар томонлама етук, соғлом, ақл-фаросат­ли ва бахтли бўлишлари керак. Дунё­вий билим­лар билан бирга диний билимларни ёки диний билимлар билан бирга дунёвий билимларни ҳам пухта эгаллаш­лари керак. Мана шундай ёшлар мустақил Ўзбекистони­мизнинг келажаги, ишончи ва давомчиси бўла олади. Аллоҳ таоло ёшларимизни ҳусни хулқ ва чи­ройли одоб-ахлоқ билан зийнатлантириб, отаона­ларига фахр, кўз қувончи бўлишларини насиб айласин! 

 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Шайх Усмонхон Алимов нинг
 “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан