Мухтория фирқаси
Адашган фирқалар тарихидан
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бу фирқанинг асосчиси Мухтор ибн Абу Убайд ибн Масъуд Ас-Сақафий бўлиб, ҳижратнинг биринчи санасида Тоифда туғилган. Отаси саҳобий бўлиб жиср маъракасида шаҳид бўлган. Отаси вафотидан сўнг Мухтор ибн Убайдни Куфанинг волийси бўлган амакиси Саъийд ибн Масъуд Ас-Сақафий кафилликка олган.
Мухтор ёшлик чоғиданоқ маккор, ёлғончи бўлиб ўсди. Тарихчи ва фирқашунос олимларнинг гувоҳлик беришларича Мухтор ўз тарафдорларидан унинг қанақа бўлмасин сиёсий қарашларини ёнбосишларини истар эди.
Мухтория ақийдасининг бузуқ қарашларидан бири – Аллоҳнинг илми ва иродаси ўзгариб, янгиланиб туришининг жоизлигидир. Бу дегани, Аллоҳ таоло билмаган нарсасини кейин билиши ёки қиламан ишида янглишиб, ҳоҳишини ўзгарт иришдир. Бу Аллоҳ таолонинг пок сифатларига туҳмат қилишдир.
Мухтор Ироқдаги жанг маъракаларида кўплаб зафар қозонганидан ҳаволанган. Бу ҳаволаниш шу даражага етганки, осмондан унга ваҳий келаётганини даъво ҳам қилган. Ана шундан кейин унинг кўплаб тарафдорлари юз ўгириб, ҳижратнинг 67 санасида Мусъаб ибн Зубайрга қарши жангида қатл этилган. Шундан сўнг унга эргашганлар бўлиниб кетишган.
Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими