Хоҳ ҳиссий бўлсин, ҳоҳ ақлий бўлсин, Аллоҳ бандасига берган неъматнингўсишига, кўпайишига, унда яхшилик бўлишига ва бардавомбўлишига барака деб аталади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Аллоҳнинг ҳоҳлаган кишилар ризқини фаравон қилиши ва (бошқаларризқини) танг қилишини кўрмадиларми?!” (Рум сураси,37-оят)
Кўпчилик кишилар баракани молнинг камайиши ёки кўпайиши билан ўлчайдилар, камайса баракаси кетди,кўпайса баракали бўлди, дейдилар.Аслида мол ўсиб унда давомийлик бўлса ана у мол баракали дейилади. Молнинг камайиши -кўпайиши барака дегани эмас. Кўпайиб кетадиган ва сўнгра камайиб қоладиган молда яхшилик йўқ.Яхшилик бумол кам бўлса ҳам унда барака доим ҳамроҳ бўлган молда бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳсаллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мол-дунёнинг кўплиги бойлик эмас, балки нафснинг муҳтожмаслиги (яъни, тўқлиги) бойликдир” (Муттафақуналайҳ)
Пайғамбар алайҳис салом ҳам бир қанча ўринларда айрим саҳобаларга барака тилаб дуолар қилганлар. Шулардан бири Анас ибн Моликдирлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу саҳоба ҳақида: “Эй Аллоҳим, уни бола-чақасини ва мол-мулкини кўп қилгин ҳамда ато қилганингга барака бергин” деб. Ҳадисга чуқурроқ назар ташласак, бандага мол-мулкни кўп ато қилиниши билан унга барака ато қилиниши ўрасида фарқ борлигиаён бўлади. Анас ибн Молик бу дуонинг ижобатини ҳаётларида кўрдилар. Имом Бухорийнинг ал-Адаб ал-Муфрад китобларида Анас ибн Моликнинг бу ҳақидаги сўзлари қуйидагича келтирилади: “Уч юзта
(фарзанду набираларимни) ерга қўйдим, боғимдаги мевалар бир йилда икки марта ҳосил берадиган бўлди. Умрим жуда узоқ бўлиб кетганидан одамлардан уяладиган бўлиб қолдим. Аллоҳнинг мағфиратидан умидворман”.
Бирор кимса йўқки ризқу насибасида барака бўлишини истамаса.Лекин барака ўз–ўзидан бўлавермайди. Ризқда барака ҳосил бўлиши учун Аллоҳ таоло томонидантайин қилиб, ўрнатиб қўйилгансабаблар бор. Ана ўша сабабларни бандалар юзага келтирсалар ризқга барака киради.
Қуйида уларни санаб ўтамиз:Аллоҳга тақво қилиш,унга итоат қилиш, Унинг розилигини ахтариш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси иймон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик”. (Аъроф сураси, 96-оят.)
Кўп истиғфор ва тавба қилиш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:“Бас, дедимки: “Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) кечиримли зотдир. (Шунда, яъни, истиғфор) айтсангиз устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур”.Нуҳ сураси, 10-12-оят
Молни ҳалолдан топиш.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимки молини ўз ҳаққидан (яъни, ҳалолидан) топса Аллоҳ таоло унга барака беради. Кимки молинибошқа ҳақдан (яъни, ҳаромдан) топсаунинг мисоли еб тўймаган кишига ўхшайди”.Имом Муслим ривояти.
Ризқни саҳар вақтида излаш. Сохрул Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:“Эй Аллоҳим, умматимнинг тонгида барака бергин”... Сохр (розияллоҳу анҳу) тижоратчи киши эдилар. Тижоратни наҳорнинг аввалида (яъни, тонгда) қилардилар. Ана шунда мол-мулклари шунчалик кўпайиб кетдики, уни қаерга қўйишни билмай қолдилар.
Ризқда барака ҳосил бўлиш сабабларининг буюкларидан бири - қаноат ҳамда Аллоҳ бандасига тақсимлаган ризқдан банданинг рози бўлишидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ табарока ва таоло бандасига ато қилган нарсаси билан уни синаб кўради. Кимки Аллоҳ азза ва жалла унга берган нарсадан рози бўлса Аллоҳ ато қилган нарсасига барака беради. Агар банда Аллоҳдан рози бўлмаса унга барака бермайди”. Имом Аҳмад ривояти.
Ризқда барака ҳосил бўлишининг катта сабабларидан яна бири силаи раҳм (яъни, қариндош уруғ билан борди келдиниузмаслик)дир. Расулуллоҳ салллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимки ризқи мўл, баракалива умри узоқ бўлишини истаса қариндош уруғлари билан силаи-раҳм қилиб (боғланиб) юрсин”.(Муттафақун алайҳ)
Аллоҳ таоло халқимиз учунберадиганризқига баракотлар ато этсин!
Раҳматилло УСМОНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили,
вилоят бош имом-хатиби.