1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАҚИҚИЙ БАХТЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ (2-қисм)

3-12-2019, 15:49 435 Ўқиш режими + -


ҲАҚИҚИЙ БАХТЛИ  БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ
(2-қисм)
 

 
Давоми. Боши аввалги саҳифада

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

4. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади: “Сўнгра албатта (Аллоҳнинг) неъматлари ҳақида сўраласизлар” (Такосур сураси, 8–оят). Бизга Аллоҳ таоло ҳисобсиз неъматлар берган, қани уни тўла хис қила олсак. Инсон биргина соғлик неъматини бир оз ҳис қилиш учун тез тиббий ёрдам марказларининг жонлантириш бўлими эшига олдида бир соат ўтириб беморларни кузатиб туришнинг ўзи етарли бўлса керак.
 
5. Киши ўзига ишониши инсонга розилик бахш этади. Ишонч инсонни фақат олдинга, ҳимматли бўлишга ва ривожланиш сари интилишга, янги ишларни қилишга етаклайди. Ўзига ишончлилик фақат Аллоҳга тамомила ишонч билан бўлади. Ана шунда Аллоҳга бўлган ишончингиз ва ўз қадамингизга бўлган ишончингиз билан ўтган кунларда йўқотган нарсаларингизни эвазини топа бошлайсиз. Агар ўтган кунларда ниманики йўқотган бўлсангиз уни қайтара олмайсиз, иншааллоҳ бошқаси насиб қилади. Ҳар бир ишда Аллоҳга суяниш ҳолатларнинг энг яхшиси ҳисобланади.
 
6. Банда ўз роббисига ибодатлар, тавба ва истиғфорлар билан яқин бўлади. Албатта бу ишларда банда Аллоҳнинг ризосига, ҳақиқатга ва икки дунё саодатига эришади.
 
7. Ҳаёти дунёда мол дунёдан насибаси кам бўлганлар ёки фарзанд кўрмаганлар хафа бўлишмасин. Айрим ҳолларда молу дунё ва фарзандлар инсон бошига ғам ва қайғу ҳам келтиради. Қанчадан қанча серфарзандлар бор, лекин ҳаммаси ота онага ноқобил, шулар сабабли ота оналари бахт неъматидан маҳрум, бошлари ғам-қайғу ва изтиробдан чиқмайди. Қанчадан қанча мол мулки кўплар бор, уларга бахтсизлик елимдек ёпишган, қанчадан қанча мартабалик инсонлар бор, бир жойда қўним топиш ва роҳат таъмини тотмаганлар.
 
     Мол мулк ва мартаба вақтинчалик зийнат бўлиб, барбодликдан ва фойдаланинишни чегаралаб қўядиган масъулиятдан холи эмас. Мўмин мусулмонлар орасида мол - мулки кўп бўлмасада ёки мартаба обрўга эга бўлмасада ёки фарзанд кўрмаган бўлсада мўьмин, аммо қалби ердан-да кенг, роббисининг ўлчаб битган тақдиридан рози бўлган хотиржам қалб эгалари ҳам йўқ эмас. 
 
 

Давоми бор...
 
Муаллиф : nasafziyo.uz жамоаси