1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАҚИҚИЙ БАХТЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ (3-қисм)

3-12-2019, 15:50 283 Ўқиш режими + -

ҲАҚИҚИЙ БАХТЛИ  БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ
(3-қисм)

 
Давоми. Боши аввалги саҳифада


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

8. Инсон ўз нафсига Аллоҳдан рози бўлиш таълимини бериши ва шу нарсага машқ қилдириши ҳам мумкин бўлган ишлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки сабр қилса (яъни, ўз нафсини бутун кучи билан сабр қилишга ундаса) Аллоҳ уни сабрли қилиб қўяди (яъни уни сабрли бўлишига ёрдам беради), деганлар. 
 Солиҳ эр ўз хотинидан рози бўлишга интилади. Хотинини бошқа аёллардан баъзида афзал бўлишини билади. Солиҳа хотин эридан рози бўлишга ҳаракат қилади. Эрининг айбини эслашдан олдин унинг яхши ишларини эслайди.
 Қанчадан қанча кишилар ўзларига ато қилинган ризқларидан ғазаблари чиқиб юради. Яшаш жойлари кичиклигидан, машиналари йўқлигидан, агар машиналари бўлса, қимматидан бўлмаганидан, маоши пастроқ ишга ишлаганларидан ёки шунга ўхшаш нарсалардан нолиб юрадилар. Шуни таъкидлашимиз лозимки, гоҳида ўша торгина уй ёки камтарона машина ёки маоши пастгина иш ҳам инсон учун кўринмай турган турган яхшилик, хайри барака ва яхши аломат бўлади. 
9. Мўмин киши ҳақиқий бахт саодат охират саодати эканлигини билиши керак. Фақирлик, бефарзандлик бу ҳақиқий бахтсизлик эмас. Ҳақиқий бахтсизлик бу охиратдаги бахтсизликдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “У кунда фақат Аллоҳ изн берган кишиларгина гапира олурлар. Улардан бахтсизлар ва бахтлилар бордир. (Ҳуд сураси, 105 - оят)
10. Агар банда Аллоҳ таолони бутун оламларни яратувчиси ва эгаси деб, Аллоҳ бутун оламни тадбирини қилиб турувчи деб, барча ибодатларни фақат Аллоҳ учун қилиш керак деб, унинг барча исм ва сифатларини ҳақ деб рози бўлса ва бандалик тақозо қилган амалларини бажарса Аллоҳ таоло ҳам бундай бандасидан рози бўлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Кимки Аллоҳни робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад (салаллоҳу алайҳи васалламни) пайғамбар деб рози бўлса иймоннинг таъмини торган бўлади”. (Термизий ривояти)
11. Кимки Аллоҳнинг ризолиги томон чин ихлос билан юрар экан, дунё ҳар қанча зийлатланиб турса ҳам Аллоҳ бундай бандасининг қалбини розилик билан тўлдиради. Бошқалардаги (ёмонликлардан) таъсирланмайди.
Ростгўй одам бойдир, ёлғончи одам доим тор ҳаётдадир, тақводор одам бой, фосиқ одам эса доимий қўрқувдадир. Олим одам ўз илми билан бой, жоҳил одам эса ёд олиши торлигидан фақирдир. Сабрли киши сабрига мукофоти берилиши юзасидан хушхабар берилган кишидир, ноумид одам эса маҳзундир. Қариндошлари билан боғланиб юрган одам бойдир, улардан узилган одам мол давлати кўп бўлса ҳам камбағалдир. Ота онасига яхшилик қилиб юрган одам яхшилиги баракоти билан бойдир, уларга ёмонлик қилиб юрган кимса эса яхшилик неъматидан маҳрумдир. Садақа қилувчи саховатли одам бойдир, чунки Аллоҳ таоло унинг қилган садақа ва эҳсонининг мукофоти учун эвазини бир неча баробар қилиб беради. Бахилнинг моли кўп бўлса ҳам у фақирдир, чунки у молини янада зиёда бўлишини истаётганини сезиб туради.
            Бойликнинг энг яхшиси – нафсни тийишдир. (яъни ўзгалардан бирор нарса умидвор бўлмасликдир) Инсон тўплаган нарсаларнинг энг яхшиси – тақводир. Қалбга жо бўлган нарсаларнинг энг яхшиси – иймондир. Аллоҳ бизга тақсим қилган нарсалардан рози бўлишимиз ҳақиқий бахт- саодатдир!!!
 

Тамом.
 
Муаллиф : nasafziyo.uz жамоаси