1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (11-ҚИСМ)

18-05-2020, 11:22 473 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ 

(11-ҚИСМ)
 

ИХЛОС

(1-қисм)

 

Инсон бирон ишни қойил-мақом қилиб бажаради. У ишни бажаришда кўп куч сарф қилади. Бунинг сабаблари хилма-хилдир. У сабаблар кўзга кўринадиган ва кўзга кўринмайдиган бўлади. Баъзан инсон ўша сабабни идрок қила олмай қолади. Ҳар кандай инсоннинг туйғулари ўз ҳаёти йўналишлари учун қоидалардир. Шунинг учун олдингизда турган инсоннинг ҳатти-ҳаракатларидан ўзига бўлган муҳаббатни, саломатлигини кўзловчи эканлигини, мол-дунёга ҳарислигини, обрў талаблигини ёки машҳурликка интилувчанлигини билиб олишингиз мумкин.

Фахрланиш, ёмон кўриш, жирканиш ёки мутакаббирлик туйғулари буларнинг ҳаммаси одамларнинг ўзаро суҳбатлари ва муомалалари учун манбаъдир. Ислом одамларнинг ўз ишларига яқин бўлган ниятларини ва уларга алоқадор бўлган туйғуларини ҳамда эътиборларини юқоридан кузатиб туради.

Ислом назарида ҳар қандай ишнинг қадр-қиммати ўша ишнинг содир бўлишидаги сабабга боғлиқдир. Инсон баъзан ўзига бошқаларнинг қалбларини мойил қилиш учун кўп садақалар беради. Баъзан эса яхши мукофотларни кўзлаб садақалар беради.

Олимлар айтишича, бу иккала йўл ҳам яхшими, ёмонми инсонга берилган саховат йўлидир. Лекин Ислом келиб ҳар кандай нарсалардан холи бўлиб, Қуръони Карим сифатлабўтганидек холис  Аллоҳ учун берилган садақани «садақа», деб ҳисоблайди: 

«Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳлаймиз.  (Инсон сураси: 9).

Ва албатта, ундан тақводор банда четда қоладир.   (Вал-лайл: 17)

 

Ва албатта тезда рози бўладир.   (Вал-лайл: 21).

Расулуллоҳ алайҳис салом инсон қалби тўғри бўлиши  ва арзимас хоҳиш-истаклардан халос бўлиши учун шундай деганлар: «Албатта ҳар қандай амаллар ниятларга асосан бўлади. Кимнинг хижрати  Аллоҳ ва Росулининг розилиги учун бўлса, демак унинг хижрати  Аллоҳ ва Росули розилиги учун бўлгандир. Шунингдек кимнинг ҳижрати мол-дунё ёки никоҳига олинадиган аёл учун бўлса, демак унинг ҳижрати ўша нарса учун бўлгандир».(Имом Бухорий ва Муслим ривояти) 

Минглаб мусофирлар Макка билан Мадина орасидаги масофани турлича мақсадлар билан босиб ўтадилар. Лекин улар Динни ҳимоя килиш учун бўлган ниятларигина уларнинг муҳожир ёки мусофир эканликларини ажратиб беради.

Ўз динини фитнадан олиб қочиш, Мадинада буюк давлатни барпо қилиш учун Маккани тарк килган одам у ҳақиқий муҳожирдир. Ундан ўзга мақсад билан бўлган сафар ҳижрат, деб ҳисобланмайди.

Тўғри ният ҳамда бутун Оламлар Парвардигорига қалбни тоза қилиш билан бўлган дунёвий оддий бир иш  Аллоҳ даргоҳида қабул бўладиган бир ибодатга айланиб қолиши ҳам мумкин.

 

Давоми келгуси саҳифада...
 

Таржимон:
Р. УСМОНОВ
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили