1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДРДА ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

16-05-2020, 14:29 1 366 Ўқиш режими + -



ЛАЙЛАТУЛ ҚАДРДА ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР


 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Кечагина биз ҳурсандчилик билан қарши олган  ойларнинг султони бўлган Рамазон ойи мана охирлаб ҳам қолмоқда. Рамазоннинг охирги ўн кунлигида омма мусулмонлар интизорлик билан кутадиган минг ойдан яхши бўлган қадр кечаси бор. Қайси мўминга Аллоҳ таоло бу кечада   дуолар ижобат бўладиган вақтга дуо қилишига муяссар қилса – бу унинг дуосининг қабул бўлганинг белгиси бўлади. Қанчадан қанча мўмин мўусулмонлар ушбу кечада дуолари қабул бўлиш саодатига эришганлар.

Бу кечада қилинадиган дуо борасида мўминлар оанаси Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у киши айтадилар: “Эй Расулуллоҳ,  агар қадр кечаси қайси кунлигини билиб қолсам, у кечада нималарни(яъни, қайси дуоларни) айтай” – дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Айтгин: Эй Аллоҳим, албатта сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени кечир” – деб”. (Имом Термизий ривояти)

Бундан ташқари бу муборак  кечада айтилиши мустаҳаб(яъни, айтилиши яхши) саналган ажойиб гўзал дуоларни сизларга тақдим қиламиз:

 

“Эй Аллоҳим, у билан дуо қилсак, сен ижобат қиладиган, у билан сўрасак, сен ато этадиган буюк исмларинг билан, биз билган ва билмаган гўзал исмларинг билан сўраймизки – биздан бу ваболарни ва балоларни кўтаргин. Ҳожатларимизни раво қилгин, мушкилларимизни осон қилгин, гуноҳларимизни мағфират қилгин, айбларимизни ўзинг беркитгин, офият бергин ва афв этгин. Аҳлларимиз ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин, Ўз паноҳингда бизни асрагин, барча ишларимизнинг оқибатини яхшилик билан тугантгин. Ўзингдан ўзгага бизни муҳтож қилмайдиган кенг раҳматинг билан бизга раҳм қилгин.

Аллоҳим, Сенинг ғолиблик сифатларинг билан қўрғонландим, салтанат эгаси бўлган Роббим билан боғландим, доимо барҳаёт Зотга суяндим. Эй Аллоҳим, азиятларни биздан буриб юборгин. Сен ҳар нарсага қодир зотсан!

Эй Аллоҳим, айбларимни беркитгин, қўрқинчларимни кетказгин, олдинимдан, ўнгимдан , сўлимдан ва юқоримдан мени ўзинг асрагин. Ўз буюклигинг ила  остимдан чалиниб кетишимдан  ўзингдан паноҳ сўрайман.

Эй Аллоҳим, ҳаёт торлигидан Ўзинг қўлимиздан тортиб олгин, Ўзинг севган ишларга бизни муваффақ айлагин, тойилиб кетишдан ва ёмон ўлимдан, ҳасадгўйнинг макридан, мухолифларнинг ҳақоратларидан бизларни Ўз паноҳингда асрагин. Бошқа ишларимизда Ўзинг бизларга лутф марҳамат қилгин эй Раҳимлиларнинг Раҳмлиси!!!

Эй Аллоҳим, тавбадан сўнг яна ўша гуноҳни содир қилганимиз учун бизни кечиргин, Сена ваъда бериб, ваъдамизнинг устидан чиқмаганимиз учун Сендан кечирим сўраймиз. Холис Сен учун бир солиҳ амал киришиб, унда нохолислик аралаштириб қўйганимиз учун сендан кечирим сўраймиз. Берган неъматингни қувватини гуноҳ ишларга сарфлаганимиз учун ҳам сендан кечирим сўраймиз. Эй ғайбни ва шаҳодатни билувчи Зот, кундузида ва тунларида, халқ ичида ва яккаликда, ошкора ва сир ҳолда  қилган гуноҳларимизни мағфират қилгин, Эй Раҳмон, эй Роҳийм!

Эй Аллоҳим, сендан  сўраладиган нарсаларнинг энг яхшисини, дуоларнинг энг яхшисини,   нажотнинг энг яхшисини,  савобларнинг энг  яхшисини, ҳаёт ва мамотнинг энг яхшисини сўрайман.

Эй Аллоҳим, мени тўғри йўлингда собит қадам қил, иймонимни ҳақиқий қил, дунё ва охиратдаги даражамни баланд қил, намозларимни қабул қил, хатоларимни  мағфират қил ва жаннатда  мени олий мақомларда қил!!!

Аллоҳумма солли ва саллим ълаа Расулина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

 

 

NASAFZIYO.UZ  жамоаси