1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЙИТ БАЙРАМИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

22-05-2020, 12:57 1 066 Ўқиш режими + -




ҲАЙИТ БАЙРАМИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

     

            Аввалам бор, халқимизни хусусан, вилоятимиз аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз. Мана муборак Рамазон ойи тугаб, мўмин-мусулмонлар бир ой давомида қилган эзгу амаллар ва хайру саховатларига улкан ажрларни қўлга киритдилар. 

 

Барчага маълумки, бу йилги Рамазон ойи дунёнинг кўпгина мамлакатларида коронавирус хасталиги пандемияси тарқалган даврга тўғри келди. Мана шу даврда ушу хасталикни Юртимизда кенг тарқалмаслигини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида карантин ва бир қатор чекловлар эълон қилинди. Мана шундай даврда Рамазон ҳайитини қандай ўтказиш ҳақида “Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Баёноти” эълон қилинди. 

Дарҳақиқат, ҳозирги даврда бутун дунёнинг кўплаб мамлакатларида янги турдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Жумладан, республикамизда ҳам кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирларга қарамай вирус юқтирганларнинг сони ортиб бораётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Мана шундай шароитда 

 мўмин-мусулмонларни ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқишларининг имконияти мавжуд эмас. Шу туфайли масжидда жамоат бўлиб намоз ўқишлари уларнинг зиммаларидан соқит бўлади. Баёнотда ҳайит намози қуёш терак бўйи кўтарилгандан сўнг ҳар ким ўз уйида тўрт ракаат нафл намозини ўқиш билан адо қилишлик тавсия қилинади.  

. Шуниҳам таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони, Туркия, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Марокаш, Жазоир, Россия Федерацияси, Озарбайжон каби дунёнинг аксарият мамлакатларида коронавирус пандемияси туфайли масжидларда ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди.   

 Ҳайит билан табриклашда мумкин қадар уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш, кексалар ва беморларнинг ҳолидан ҳабар олишда карантин талабларини унутмаслигимиз даркор. Байрамни хонадон аъзоларимиз билан хушнуд ўтказиб, ўтганларимизни ҳаққига тиловат қилиб, савобини уларга бағишласак мақсадга мувофиқ бўлади. 

Ҳайит кунлари, айниқса бу йилги пандемия даврида жамоа-жамоа бўлиб, таъзиягарлик қилишимиз шариат жиҳатидан рамазон ҳайити шукуҳига тўғри келмайди. Шунингдек, аёлларимиз ҳам ҳайит кунлари “келин кўриш” каби маросим ўтказишлари шариатга ҳам, карантин талабларига ҳам зид ҳисобланади.Яқин кунларда бу синовли кунлардан муваффақиятли ўтиб, масжидларда фарз ва бошқа намозларни жамоа бўлиб адо этиш бахтига мушарраф бўламиз. 

Ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, Ўзбекистонлар мусулмонлари идораси томонидан батафсил етказилган шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозимдир.

Ушбу Баёнотдаги кўрсатмаларга амал қилган ҳолда файзу-барокат, меҳру-муҳаббат, хайру-саховатни зиёда қиладиган Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда, катта хурсандчилик билан кутиб олишга барчамизни муваффақ қилсин! 

Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

 

Р. УСМОНОВ,

 

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили