1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«ИС ЧИҚАРИШ»ДАН МАҚСАД НИМА?

23-05-2020, 11:37 2 766 Ўқиш режими + -


«Ис чиқариш»дан мақсад нима?

  

Савол: Ассалому алайкум! Халқ орасида «ис чиқариш» деган одат бор. Ёғ қиздириб, бўғирсоқ қилинади. Бирон кўнгилсизлик бўлса ёки иши юришмаса шундай қилишади ҳамда кўчага қўшниларга тарқатилади. Шу тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Садақа балони қайтариши ҳадиси шарифда бор. Инсон албатта, бир балога гирифтор бўлгандан кейин шу каби ишларни қилишга одатланмай, кўнгилсизликларни кутиб юрмай, доимо имконият даражасида оз бўлса ҳам садақа бериб юришга одатланса, яхши бўлади. Лекин кўчада чалпак қилиб тарқатиш ва бошқа бидъат урф-одатларни қилиш мумкин эмас. Уйида қилсин ва камбағалларга тарқатсин. Шу кифоя.

ЎМИ Фатво ҳайъати