1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИККИ ОЛАМ САРВАРИ

25-05-2020, 12:47 566 Ўқиш режими + -

ИККИ ОЛАМ САРВАРИ

  

( Шеър биринчи марта эълон қилинмоқда)

 

Икки олам сарвари,

Қалбларимиз гавҳари,

Пайғамбарлар меҳтари,

Муҳаммадрасулуллоҳ.

 

Насли насабда улуғ,

Ақл - идрокда тўлиқ,

Хушсурат ва хушқилиқ,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

 

Юзлари нурли доим,

Асрар мудом  худойим,

Хушхулқ, хушфеъл, мулойим,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

 

Сўзламаслар ёлғонни,

Пок сақларлар иймонни,

Ҳақ йўлга тиккан жонни,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

Мол-дунёга қарамас,

Адоватдан сўрамас,

Шайтон асло йўламас,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

Умматларга меҳрибон,

Кўнгли тоза, покдамон,

Тилда каломи “Қуръон”,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

 

 

 

Дилларида шижоат,

Яловлари адолат,

Халқ топгай меҳр-шафқат,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

 

Ислом туғин ушлаган,

Ҳақ йўлига бошлаган,

Кўнгилларни хушлаган,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

Саховатдан  сўйлаган,

Муслимларни ўйлаган,

Етимларни сийлаган,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

 

Ёғса ҳам жафо тоши,

Етгай алар бардоши,

Порлоқ  Ислом қуёши,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

Ёқиб Ислом чироғин,

Аритиб кўнгил доғин,

Бахш этган жаннат боғин,

Муҳаммад  расулуллоҳ.

 

Оламга ёғду сочган,

Ҳидоят  йўлин очган,

Кўзларимиз жавҳари

Муҳаммад  расулуллоҳ. (с.а.в)

 

 Зуҳра Ҳамроева