
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (18-ҚИСМ)
СЎЗЛАШИШ ОДОБЛАРИ
(2-ҚИСМ)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Тилига зўр берадиган киши адашади, тил ҳалокатга етаклаши мумкин. Маҳмадоналик қилиб, олди-қочди гап қилган одам ҳам адашади. Инсон фикрларини жамлаб олмоқчи бўлганида ҳам шовкин-сурон бўлмаган сукунатга ўзини олади.
Расулуллоҳ алайҳис-салом Абу Заррга насиҳатлари қуйидагича эди: «Камроқ гапир, бу сени шайтондан йироқ килади. Диний амалларингда сенга кўмакчи бўлади”( Имом Аҳмад ривояти)
Ҳа! Жиловсиз тил шайтон қўлидаги юмшоқ арқонга ўхшайди. Шайтон тилини жиловламаган одамни ўзи хоҳлаган куйига солади.
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Тили тўғримас кишининг қалби ҳам тўғри бўлмас, қалби тўғри бўлмаса унинг иймони ҳам тўғри бўлмас»
(Термизий ривояти)
Демак, тўғриликка инсон алокаси бўлмаган нарсадан юз угириши ва ҳар нарсага бурнини тикмаслиги билан етади.
«Беҳуда гапни тарк килиш иймон гўзаллигидан».
Беҳуда-фойдасиз сўзлардан йироқ бўлиш, бу инсоннинг нажот топиши ва комил инсонийлигининг асосидир. Буни Аллоҳ Ўзининг Китобида Исломнинг фарз амаллари бўлмиш намоз билан закот орасида зикр килган:
(Мўминун: 1-4).
Ислом беҳуда-фойдасиз гап-сўзга қарши, чунки беҳуда-фойдасиз гап-сўз инсоннинг умрини зоеъ кетказади. Беҳуда гап-сўздан инсон қанча йироқ бўлса, Аллоҳ даргоҳида мартабаси шунча баланд бўлади.
Анас бин Молик айтади: «Бир одам вафот илган эди. Шунда биров: «Ҳа бу жаннатий», деди. Бу гапни Расулуллоҳ эшитиб қолиб, шундай дедилар: «Сен қаердан биласан? Балки у ҳаётида бехуда гап-сўз килгандир, ёки бахиллик қилгандир”( Термизий ривояти)
Оёқнинг тойганидан одамлар ҳаёт қолгай.
Тилнинг хатосидан кимсалар ҳалок бўлгай.
«Одамлар кулсин учун бир сўзни айтиши билан инсон паст мартабага юз тутади. Албатта, тилдан тойилиш оёқдан тойилишдан қаттиқроқдир».
Инсон фақат яхши гапларни гапирсин ва бунда тилини чиниктирсин. Чунки, чиройли иборалар инсоннинг гўзал одоб-ахлоқига далолат килади.