1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (20-ҚИСМ)

1-06-2020, 09:54 372 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  (20-ҚИСМ)


СЎЗЛАШИШ  ОДОБЛАРИ

( 4-ҚИСМ )

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ислом гап-сўзлар бемаъни ва зардали тус олмаслиги учун—хақ гап бўлса ҳам, нохақ гап бўлса ҳам—тортишувни ҳаром ҳисоблайди.

Чунки бундай тортишув инсонни тамомила эгаллаб олади. Сўнгра инсон муболаға билан гап отишга ўтади. Ўз ҳужжат ва далилларини айтиб қолиш учун имконият қидиради. Натижада ундай инсонда ҳақиқатни айтиш эмас, балки, ўзини ғолиб қилиб кўрсатиш асосий мақсад бўлиб қолади.

Ислом айнан шундай ҳолатларни инкор қилади ва буларни динга ва фазилатга жуда хатарли, деб ҳисоблайди. Бу эса Расулуллоҳнинг қуйидаги гапларига ҳамоҳангдир: «Ноҳақлигини билиб, мунозара-баҳслашувни тарк қилган киши учун жаннат чеккасида бир бино қурилади. Шунингдек ҳақ бўла туриб, мунозара-баҳсни тарк қилган киши учун жаннатнинг ўртасига, ахлоқи гўзаллигидан эса жаннат юқорисига бино қурилади» (Абу Довуд ривояти).

Тиллари бурро, бежилов одамлар ҳам йўқ эмас. Бундай одамлар олим билан ҳам жоҳил билан ҳам тўқнашаверадилар, ғолиб бўлиб қолсалар ёмон ишларни қиладилар. Дин ҳақиқатлари устида кўзга кўриниб қолсалар, улар дин кўркига ва ҳайбатига путур етказадилар. Бундай “маҳмадона”ларга Ислом нафрат билан қарайди. Пайғамбар (с.а.в.) «Ўта кеткан хусуматчи киши  Аллоҳ учун энг ёмон одамдир» Имом Бухорий ривояти).

Ва яна Пайғамбаримиз «Қавм ҳидоят топганларидан кейин адашиб қолишга сабаб бўлган нарса ҳам, уларнинг бошқалар билан қилган мунозарали-баҳсларидир» ( Термизий ривояти).  

Бу тоифадаги одамларнинг мақсадлари гапни гапириб-айтиб қўйишгина эмас, балки, мақтаниш ва фахрланишдир.

Давоми келгуси саҳифада...


Таржимон:
Р. УСМОНОВ
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили