1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БЕПУЛ ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

1-06-2020, 18:15 409 Ўқиш режими + -
Бепул тайёрлов курси ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда. 
Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар hadisilmimaktabi@mail.ru электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади. 
Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.
 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • паспортнинг электрон нусхаси
  • ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси 
Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
  • Ҳадис истилоҳлари
  • Ҳадис шарҳлари
  • Араб тили
 Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.
 
ЎМИ Матбуот хизмати