1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҚАДДАС ОИЛА (21-ҚИСМ) ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ

3-06-2020, 11:58 383 Ўқиш режими + -

 



МУҚАДДАС ОИЛА (21-ҚИСМ)

 

ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ 

(6-қисм)

 

Меҳ­мон­хонага жойлашдик, одатий Қуръон тиловати ва ҳолаҳвол сўрашиб бўлганимиздан сўнг, хо­нага эгнидаги бош-оёқ ораста либослари ўзига жудаям ярашиб тур­ган, чамаси олти ёшли бола, қўлларини кўксига қўй­ган­ча “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва бара­ка­туҳ”, дея салом бериб кирди. Юқоридан жой олган ус­тозимиз ҳузурларига бориб, қўлларидан ўпиб: “Устоз, менинг ҳақимга бир дуо қилинг, мен ҳам сиздек улуғ олим бўлай”, дея жажжи қўлларини дуога очди. Устоз бу нурли гўдак ҳақига дуо қиляптилар, қани энди бизларнинг кўзларимиз ёшдан тийилса. Дуодан сўнг барчамизнинг қалбларимизни тотли бир ҳайратга тўл­дириб, ўзи кичик, аммо одобу тарбияси юксак бўлган бола эҳтиром билан чиқиб кетди. Бир неча дақиқалар ичида бизларга бир умрга татигулик сабоқ, олам-олам завқу ҳавас бериб, ўзи билмаган ҳолда бир илм ўргатиб кетди». Дарҳақиқат, бу бир улкан илм эди. Бу борада кел­ти­рилган ҳадислар денгиздан бир томчи, холос. Му­раб­бийлар фарзандларни шундай азиз хулқ ва юқори одобга одатлантиришлари лозим­дир. То фарзанд­ла­ри­миз катта ёш­ли­ларни ҳурматлаш, олимларни улуғлаш ҳамда бош­қалар билан муомалада тўлиқ тавозеъ ва юксак хулқли бўлиб улғайсинлар. Мураббийлар фарзанднинг ўриндан туриб кутиб олиш одоби билан хулқлантиришда икки муҳим жи­ҳат­га эътибор беришлари лозим бўлади: – чуқур ғулувга кетмаслик; – Ислом шариати буюрганидан зиёд қилмаслик. Ма­салан, ўриндан тураётганда эгилиб туриш каби ҳа­ра­кат­лар билан чегарадан чиқмаслик керак. Бу бошқаларнинг ҳуқуқларини сақлашдаги Ислом дини белгилаб қўйган муҳим қоидадир. Мураббийлар фар­зандларни шу қоида асосида тарбиялаб, уларни бу чиройли амалларга одатлантирмоқлари учун аввало ўз­лари амаллари билан кўрсатиб бермоқлари лозим. Ҳатто фарзанд кексаларни ҳурмат қилиш ва мўй­са­фид­ларни эъзозлашда поғонама-поғона кўтарилиб бо­ра­ди. Ёшлигиданоқ ўзидан катта ёшдагиларнинг ҳақ­ла­рини тушунади ҳамда илм, фазл ва ўрин жиҳатидан ўзи­дан юқори бўлганларни иззат-ҳурмат этиш одоб­ла­рини ҳам фаҳмлайди. Шубҳасиз, мураббий бошқаларни ҳурматлаш ва уларга яхшилик қилиш сабабларини ва бу эзгу одат хосиятидан келадиган яхшиликларни ўргатса ва энг асосийси, сингдира олса, фарзанд мажбуран ёки за­рурат юзасидан эмас, балки чин қалбидан бу зийнатли амални бажаради. Фазилатли кишиларни улуғлашга ва мўй­сафидларни ҳурматлашга астойдил ҳаракат қила­ди. Бу одоб инсонни улуғлаш ва эҳтиром қилишнинг энг юксак поғонасидир. Аж­дод­ла­римиз бу улуғвор хис­латларни қалбларига мус­таҳ­кам жойлаб, каттаю ки­чик­ка ўз ўрнида қўллай бил­ганлар. Бу бо­рада собит­қа­дам­ликлари боис Ислом ум­мат­лари ичра маънавият ва маъ­рифатнинг юқори чўқ­қиларини забт этдилар. Бугунги ёшларимизга Ис­лом­даги тарбия ху­су­сият­ларини ту­шунтирадиган, са­наб ўтилган одоб­ларни уларнинг онгу қалбларига но­зик йўл ила етказа ола­диган даражадаги ота-оналар ва мураббийлар бў­лиши жуда зарурдир. Ана шундай руҳда вояга етган фарзанддан аввало ота-она ва бутун жамият ман­фаат кўради. Ҳаёли бўлиш Ҳаё – юксак фазилат, гуноҳ, уят ишни қилишдан ти­йи­лиш, айбли ҳаракатларни тарк этиш, имоннинг комил­лигини билдирувчи хусусиятдир. Муҳаммад (соллал­ло­ҳу алайҳи ва саллам) “Ҳаё бир хулқ бўлиб, ёмон­лик­ни тарк қилишга одатлантиради ва катталарга ҳур­мат­сизлик қилишдан сақлайди”, деганлар. Имрон ибн Ҳасиндан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳаё яхшиликдир”, дейилган. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ҳаёнинг фазилатини таъкидлайди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ой­шага (розияллоҳу анҳо): “Эй Ойша, агар ҳаёли киши бўлса, албатта у солиҳ кишидир. Агар одобсиз кимса бўлса, албатта у ёмон кимсадир”, дедилар» (Имом Табароний ривояти). Анасдан (розияллоҳу анҳу) қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилишган. Ра­сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одоб­сизлик қа­ерда бўлса, у жойни булғайди ва ҳаё қаерда бўлса, у жойни безайди”, дедилар (Ибн Можа ва Имом Термизий). Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам): “Ҳаё имоннинг бир қисмидир”, дедилар. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) ҳаё ҳақидаги кўрсатмалари билан саҳо­баларнинг фарзандлари бу улуғ хулқ билан зийнатланишди ва ёши улуғларни эъзозлашди. Абу Саид (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: “Мен Ра­су­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замон­ла­рида ёш йигит эдим. Ул зотдан ҳадисларни ёд олар­дим. Менинг сўзимни ёши улуғлардан бошқа ҳеч ким қайтармас эди”.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Шайх Усмонхон Алимов нинг
 “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан