Тарихда бутун футбол жамоаси Исломни қабул қилгани ҳақида тарихий воқеа маълум, деб хабар берадиthenational.ae сайти. Исломга турли миллат ва динларга мансуб кишиларнинг келиши ҳақидаги хабар билан ҳеч кимни ҳайратда қолдиролмайсиз. Шу билан бирга, яқин тарихда бутун футбол жамоаси Ислом динини қабул қилганлиги қайд этилди. Бу 2014 йил сентябр ойида Дубайда юз берган эди. Камерунлик йигирма уч нафар футболчи Дубайда икки ойлик ўқув-машғулот йиғинида Исломни қабул қилди. Ўша пайтда йигирма ёшга кирган ёшлар етим ва безори болалардан иборат жамоанинг аъзолари эди. Ушбу воқеа ҳатто чет элликларнинг мусулмон бўлишини кўп кўрган Дубай Исломий ишлар ва хайрия ишлари бўлимини (IACAD) ҳам ажаблантирди. "Одамларнинг кўпчилиги шунчаки ўйнашни ва дам олишни хоҳлаган бир асрда бу ёшлар имон ва маърифатни излаётганлари қувонарли", деди ташкилотнинг катта диний маслаҳатчиси Жовид Хатиб. Хатибнинг сўзларига кўра, футболчилар ва уларнинг мураббийлари Исломга бўлган мойилликлари ва мусулмон футболчилар уларга кўрсатган меҳрлари туфайли Исломга қизиқишган. Улар Ислом ҳақида савол беришни бошлаганлар, шундан сўнг уларни Ислом ишлари ва хайрия бўлимига олиб келдилар. Бу ерда улар иккита алоҳида сессия ташкил қилдилар, уларнинг ҳар бири бир кун давом этди, уларга Ислом ҳақида сўзлаб берилди ва саволларга жавоб берди. Жовид Хатибнинг сўзларига кўра, футболчилар Исломда ҳаром ва ҳалол нарсалар, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек Исо алайҳиссаломнинг Исломда тутган ўрни ҳақида сўрашган". Натижада, махсус ташкиллаштирилган маросимда, мураббийлар ва бутун футбол жамоаси, икки кишидан ташқари, ўзларини мусулмон деб эълон қилишган. Шаҳодат калимасини “Аллоҳдан ўзга худо йўқлигига ва Муҳаммад унинг қули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман” айтиб Исломни қабул қилганлар. Ислом қабул қилинишидан олдин, баъзи ёш камерунликлар насроний бўлишган. “Департамент БААга келган турли миллатдаги фуқароларнинг Ислом динини қабул қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган. Уларнинг аксарияти Исломнинг бағрикенглиги, инсонпарварлик қадриятлари ва тамойиллари ҳамда мусулмонларнинг уларга кўрсатган меҳр-муҳаббати уларга далда берганлигини айтади”, деди бўлим бошлиғи Ҳаммод аш-Шайбоний.