1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДА ИЛМ-ФАН, МАДАНИЯТ, ТУРИЗМ КАБИ СОҲАЛАРДАГИ ТАРАҚҚИЁТ ( 1-қисм)

8-06-2020, 14:49 447 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДА ИЛМ-ФАН, МАДАНИЯТ, 

ТУРИЗМ КАБИ СОҲАЛАРДАГИ ТАРАҚҚИЁТ

 

( 1-қисм)

 

Дарҳақиқат юртимизда диний қадриятлар, ислом цивилизациясига эътибор тобора ортиб бормоқда. Айниқса, Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан буюк алломаларимиз ва уларнинг илмий меросларига алоҳида аҳамият кўрсатилиб, ёшларни уларнинг панду насиҳатлари, илм-маърифат, бағрикенглик руҳида тарбия қилишга катта урғу берилмоқда. 

Дарҳақиқат, боболаримиз турли илмларда дунёга устозлик қилган. Улар илм йўлида кўплаб мусулмон ўлкаларига сафарлар қилганлар. Ўз даврида илм-фаннинг йирик марказлари бўлмиш Дамашқ, Қоҳира, Куфа, Басра, Макка, Мадина, Бағдод ва бошқа ислом оламидаги илм даргоҳларида таҳсил олганлар. 

Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир[1].

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, бутун Ислом оламида эътироф этилган, дунёга устозлик қилган мутафаккир боболаримизни бой илмий мероси қайта тикланди. 

Тарихимизга назар соладиган бўлсак юртимиздан жуда кўплаб муфассирлар, муҳаддислар, мутасаввуфлар ва қомусий уламолар етишиб чиққан. Хусусан, тафсир илмида Абул-Баракот Насафий ва Маҳмуд аз-Замахшарий, ҳадис илмида Имом Бухорий ва Абу Исо Термизий, ақида ва калом илмида Имом Мотуридий ва Абу Муъийн Насафий, фиқҳ илмида Абу Ҳафс Кабир Бухорий ва Бурҳониддин Марғиноний каби ўз даврининг пешқадам олимлари ушбу заминда тўғилиб вояга етган. Улар қолдирган бебаҳо маънавий мерос дурдоналари Буюк Британия, Япония, Германия, Франция, Россия, Голландия, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлардаги дунёга машҳур кутубхоналар ва қўлёзма фондларида сақланиб келинмоқда. 

Шундай экан буюк боболаримиздан қолган бебаҳо маънавий-маърифий меросни ўрганиб, уларга муносиб авлод бўлишга ҳаракат қилмоғлигимиз лозимдир. Мутафаккир алломаларимиз ислом олами ҳамжамияти билан маърифат йўлида бирлашишга замин ҳозирлаб кетган. Бу меросни давом эттириш авлодлик бурчимиздир.

 

 

НОРҚЎЧҚОРОВ РЕЖАБОЛИ,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари

 


[1] Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз // Ўзбекистон. – Т.: 2017. – Б. 29.