
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (24-қисм)
ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ
(3-ҚИСМ)
Тоза виждонли одам бошқалар чекаётган аламларни кўрса, унга ўкинади ва уларга офият тилайди. Аммо бошқалар айбини фош қилиб, тирноқ остидан кир қидириш бу мусулмонга хос бўлмаган ишдир.
Ислом ғийбат қилишни ҳам ҳаром килган. Чунки ғийбат қилиш инсонда яшириниб турган нарсадан ва қалбни ҳар қандай кудуратдан тозалаш зарурлигидан далолатдир.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулулоҳ ғийбат қилиш ўзи нималигини биласизларми?, деб қолдилар. “Аллоҳ ва унинг Росули билади”, деб саҳобалар жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ:“Биродаринг ҳақида у ёктирмаган гапларни гапиришлигингдир”. дедилар. Мен гапирганларим биродаримда бор бўлган сифатлар бўлса-чи? деган саволга Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: «Биродарингда бор бўлган сифатларни гапиришинг билан ғийбат қилган бўласан. Унда бўлмаган сифатларни гапиришинг билан эса унга бўҳтон қилган бўласан» (Имом Муслим ривояти).
Мусулмонлар фирқа-фирқага бўлиниб кетмай, ўзаро дўстона яшашлари учун Ислом чақимчилик қилишни ҳаром қилган. Чунки чақимчилик қилиш инсон ўзгаришига катта сабаб бўлади.
Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам саҳобаларидан кайфиятини бузадиган ёмон гапларни айтиб келмасларини талаб қилиб шундай деганлар: «Сизлардан биронтангиз саҳобаларим ҳақида менга ёмон гап айтиб келмасин. Чунки мен сизларга қалбимда хотиржамлик ила рўбару бўлишни хоҳлайман» (Абу Довуд ривояти).
Демак, олижаноб одам ахмоқ одамларга бошқалардан эшитиб қолган ёмон гапларни айтмасин! Чунки қанчадан-қанча ёмон гаплар айтилган жойида қолдирилса. у гап ўша заҳотиёқ тугайди. Акс ҳолда. тажрибасиз одамлар ёмон гапларни у ёқ бу ёққа ташиб, гапириб қўйганлари инсонлар орасида тўқнашув ва жанжалларга сабаб бўлган.
Расулуллоҳ:«Ла ядхулул жанната наммам», (Имом Бухорий ривояти). деганлар. Бошқа ривоятда: «қаттот», деганлар. Яъни «Чақимчи жаннатга кирмайди».
Олимлар «наммам» ва «қаттот», сўзларини қуйидагича ифода этганлар: «Наммам бу одамлар гапини бошқаларга етказувчидир, қаттот эса, одамлар гапини уларга билдирмай эшитиб олиб. бошқаларга етказувчидир».
Давоми бор ...
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили