МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (24-ҚИСМ)
ҚАЛБНИ НАФРАТДАН
ТОЗАЛАШ (3-ҚИСМ)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ислом мусулмоннинг бошқаларга нисбатан гина- адоват қилишини ҳам ҳаром килган. Гина-адоват қилишнинг маънолари, мусулмон бошқалар ҳақида ёмон фикрда бўлиб. уларнинг айбини очиши ва улар ҳақида ёмон гапларни тарқатишидир.
Расулуллоҳ алайҳис-салом буни қоралаб, қуйидаги ҳадисларини айтганлар:
«Чақимчилик ва гина қилишлар дўзахда бўлади. Булар мусулмоннинг қалбида жамланиши мумкин эмас»( Имом Табароний ривояти).
«Ким биродарининг айбини беркитса, қиёмат куни Аллоҳ унинг айбини беркитади» ( Имом Табароний ривояти) .
«Мўминнинг айбини беркитиш, бу гуёки чақалоққа ҳаёт беришдир» ( Имом Табароний ривояти).
Тирноқ остидан кир қидириб, бошқаларнинг айбларини фош этувчилар қаттиқ гуноҳкордирлар ҳамда очиқдан-очиқ гуноҳ ишларни қилувчилардан ҳам баттарроқ Аллоҳдан йироқ бўлган кимсалардир. Жиноятни - гуноҳ ишни амалга ошириш учун фурсат пойлаш, бу билмасдан гуноҳ ишни қилиб қўйишдан кабиҳроқдир.
Аллоҳ ҳаром килган нарсалардан сақланиш туйғуси билан Аллоҳ бандаларини хорлаб уларга ғазаб қилиш туйғуси орасидаги фарқ жуда каттадир.
Қалбнинг тоза бўлиши мусулмонга ҳаёт лаззатлари ва инсонлар жозибалари ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайдиган бир фазилатдир. Бундай фазилатга муяссар бўлган мусулмон бошқаларнинг муваффакияти ва пешқадамлиги олдида ортда қолмайди.
Инсон ўзи ҳаётда қандайдир бир нарсадан манфаатдор бўла олмаса, манфаатдор бўлаётган инсонларга нисбатан ёмонликни-зарарни кўзлаб қолиши бу пасткашликдир.
Мусулмон фикри очиқ бўлиб теваракда содир бўлаётган ишларга ўз манфаатини кўзлаб эмас, балки барча инсонлар манфаатини кўзлаб назар солиши зарур бўлади.
Давоми бор ...
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили