Мусулмон мамлакатларида таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКОнинг ислом цивилизацияси ривожидаги фаолияти
XIX аср ўрталари ва XX асрнинг бошларини мусулмон оламида глабаллашув даври деб баҳолашимиз мумкин. Бу давр мобайнида LAS (1945), ALECSO (1964), ИҲТ (1969), АЙСЕСКО (1979), FUIW (1987) сингари халқаро ислом ташкилотлари ташкил этилди.
1978 йил 24-29 апрел кунлари Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг 9 халқаро ислом конфренцияси бўлиб ўтди[1]. Ушбу конфренцияда асосий муҳокама ислом таълимига бағишланди. Бунинг натижаси улароқ 1979 йил 8-12 май кунлари Марокашнинг Фас шаҳрида ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг 10 халқаро ислом конфренциясида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКО ташкил этилди[2]. Унинг бош қароргоҳи Марокашнинг пойтахти Работ шаҳрида жойлашган.
1980 йил 17-22 май кунлари Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида Ташқи ишлар вазирларининг 11 халқаро ислом конфренцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда ИҲТ қошида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКОни ташкил этиш масаласи тавсия сифатида киритилди.
АЙСЕСКОнинг таъсис мажлиси 1982 йил 3-5 Май кунлари Марокаш Қироллигининг Фас шаҳрида бўлиб ўтди[3]. Таъсис мажлисида 28 та Аъзо давлатлар, халқаро ислом ташкилотлари ва муассасалари делегациялари иштирок этдилар. АЙСЕСКОнинг Бош директори этиб проф. Абделҳади Боуталеб тайинланди ва Низоми[4] ишлаб чиқилди. Ушбу низом 4 боб, 22 моддадан иборат.
АЙСЕСКО Умумий кенгаш йиғилиши, Ижроия кенгаши ва Бош директорлик сингари учта[5] бошқарув органига эга. Улар Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг асосини ташкил этади.
Ислом динини ниқоб қилиб олиб Халқаро хавфга айланган террористик оқимларга қарши соф ислом дини манбалари орқали тинчлик ва хавфсизликка ҳисса қўшишдир. Албатта ислом дини тинчлик ва бағрикенглик динидир. Бундан ташқари интеллектуал салоҳиятни қўллаб-қуватлаш ушбу ташкилотнинг асосий мақсадларидандир.
Умумий кенгаш йиғилиши[6]: АЙСЕСКОнинг энг олий органи ҳисобланади. Таълим, фан, маданият ва коммуникация бўйича вазирларнинг таркибидан иборат. Умумий кенгаш йиғилиши ҳар уч йилда мунтазам бир маротаба мажлис ўтказади. У қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- АЙСЕСКО фаолиятининг умумий сиёсатини белгилайди ва унинг ҳаракатини назорат қилади;
- АЙСЕСКОнинг иш режаларини, дастурларини, бюджет схемаларини ишлаб чиқади;
- Аъзо давлатлар томонидан тақдим этилган ҳисоботларни ва таклифларни, шунингдек, Ижроия кенгаши томонидан чиқарилган тавсияларни муҳокама қилиш ва улар бўйича тегишли чоралар кўриш;
- АЙСЕСКО ва унинг ходимлари тўғрисида низомларни қабул қилиб, Ислом Конференцияси Ташкилотининг Бош котибиятида амал қилинаётган қоидаларга амал қилиш;
- Мусулмон мамлакатлар билан ва халқаро ислом ташкилотлари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш;
- Махсус вазифаларни бажариш учун ватинчалик қўмиталарни ташкил этиш;
- Таълим, илм-фан, маданият ва коммуникация соҳаларида билим олишдан ташқари, Кенгаш олдида турган вазифаларни бажариш учун зарур тажриба ва қобилиятга эга бўлган номзодларни тасдиқлаш ва Умумий кенгаш қоидаларини қабул қилишдан иборат[7].
Ижроия кенгаши[8]: Ҳар бир аъзо давлатдан бир вакил Ижроия кенгашига аъзо бўлади. Аъзо давлат тавсия этган вакил Кенгаш билан боғлиқ бўлган вазифаларни бажариш учун зарурий тажриба ва кўникмага эга бўлиши керак, аъзо давлат ҳар қандай вақтда ўз вакилини ўзгартириши мумкин.
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби ёки унинг вакили, АЙСЕСКО Бош директори, унинг вакили, Умумий кенгаш раҳбари, Ижроия кенгашининг мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ижроия кенгашининг вазифалари:
- АЙСЕСКО нинг дастурлари ва Бош директорнинг иш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Бош конференцияга топшириш;
- Бош директорнинг молиявий ҳисоботи, якуний ҳисоботлар ва Бош директорнинг аъзо давлатларнинг АЙСЕСКО бюджетига қўшган ҳиссалари ҳақида ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Бош конфренцияга топшириш;
- АЙСЕСКО бюджетининг лойиҳалари ва режаларини ўрганиш, уларни қабул қилиш ва тасдиқлаш учун Бош конференцияга топшириш;
- Умумий кенгаш йиғилиши мажлислари кун тартиби лойиҳаларини Бош директорнинг таклифи бўйича тузиш;
- АЙСЕСКОнинг ички молиявий ва маъмурий қоидаларини ўрганиш ва уларда тасдиқлаш учун Бош конференцияга таклифлар бериш;
- Бош конференция қарорларига мувофиқ, Бош директорнинг АЙСЕСКО дастурини самарали амалга оширишига имкон берувчи барча зарур чора-тадбирларни қабул қилиш[9];
- Бош Конференцияга тегишли таклиф ва тавсиялар бериш.
Бош директорлик[10]: Ташкилотнинг доимий қароргоҳида ва минтақавий идораларда ишлайдиган АЙСЕСКО Бош директори ва расмий ходимлардан иборат. Бош директорликга Умумий кенгаш йиғилиши томонидан 3 йилга сайланган Бош директор раҳбарлик қилади ва Умумий кенгаш йиғилиши ва Ижроия кенгашига ҳисобот беради. У Бош конференция танлови асосида сайланади. Бош директор турли сабабларга кўра лавозимдан кетса, 6 ой ичида Бош конференция томонидан янги раҳбар сайлангунга қадар унинг вазифалари ўринбосарига юкланади.
Бош директорни вазифалари[11]:
- Ташкилотдаги иш жараёнини назорат қилиш,
- Умумий кенгаш қарорлари ва Ижроия кенгаш қарорларига мувофиқ қоидалар ишлаб чиқиш;
- Халқаро ташкилотлар ва муассасалар билан ҳамкорлик битимларини имзолаш;
- Умумий кенгаш йиғилиши ва Ижроия кенгаши мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини тайёрлашни назорат қилиш ва унга тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни тақдим этиш;
- АЙСЕСКО ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш;
- АЙСЕСКО вакилларини минтақавий ва халқаро анжуманларда иштирокини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларига интервью бериш.
АЙСЕСКО қамрови кенг нуфузли халқаро ислом ташкилоти бўлиб, Осиё ва Африка минтақаларида жойлашган ИҲТга аъзо 57 давлатдан 54 таси аъзо ва 3 та давлат кузатувчидир[12]. Ушбу ташкилотнинг ташкил этилишидан мақсад мусулмон дунёсига соф исломни тарғиб этиш, аъзо давлатлар ўртасида таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.
ИҲТнинг ҳар бир аъзоси АЙСЕСКОнинг аъзоси бўлишлиги учун Низомни расман тасдиқлаб, АЙСЕСКО Бош директорини хабардор қилгандан сўнг АЙСЕСКО аъзолигига қабул қилинади. ИҲТнинг тўлиқ аъзоси ёки кузатувчи бўлмаган давлат АЙСЕСКО аъзоси бўла олмайди.
1982-йилда ташкил этилганидан буён 2017 йил охирига қадар АЙСЕСКО кенг кўламли дастурлар ва тадбирларни амалга оширди[13].
Улар қуйидагилардан иборат:
- АЙСЕСКО ўз ваколати доирасида 16 та стратегияни тузиб чиқди;
- 4145та тренинглар, семинарлар, махсус учрашувлар, конференциялар ва илмий-амалий симпозиумлар ўтказилди[14]; АЙСЕСКО доирасида амалга оширилган ушбу дастур ва тадбирлардан минглаб олимлар, илмий тадқиқотчилар, университет ўқитувчилари, экспертлар, зиёлилар ва мутахассислар учун фойдали бўлди;
- 1095та китоблар, илмий тадқиқотлар ва таржималар араб, инглиз ва франсуз тилларида нашр этилган[15]. Улардан баъзилари испан, рус ва форс тилларига таржима қилинган. Нашр этилган китоблар ва илмий тадқиқотлар мазмуни таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларига, шу билан бирга ислом цивилизацияси тарихига бағишланган.
- Араб, инглиз ва француз тилларида 34 та (Islam Today) номли жўрнал, 109та АЙСЕСКО ахборот бюллетени, 25 жилд йиллик матбуот жўрнали, 23 жилд АЙСЕСКО Илмий ва Технологик жўрнали нашр этилган[16];
- Аъзо давлатларидаги университет талабаларига турли соҳалар бўйича 3313 грант эълон қилди[17];
- Конференциялар, симпозиумлар, семинарларга ва халқаро илмий анжуманларда ҳомийлик қилди;
- АЙСЕСКО раҳбарияти ҳозирга қадар 22 та Умумий кенгаш йиғилиши, 38 та Ижроия кенгаш йиғилиши ўтказди, бундан ташқари уч йилга мўлжалланган 13 та ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилди[18].
2018 йил 25-26 декабрда Марокаш қироллиги пойтахти Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг 22 Умумий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш 2016-2017 йилларда амалга оширилган ишлар ҳақида муҳокама қилинди ва 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури тақдим этилди[19]. Бундан ташқари келажакда Ислом виртуал университетини ташкил этиш, Ислом олами университетлари федерациясининг фаолиятини янада такомиллаштириш, қамровини кенгайтириш, АЙСЕСКОга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октиябр №821- сонли қарорига мувофиқ таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО ) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди[20]. Ушбу қарорга кўра Тошкент ислом университети ректори АЙСЕСКО Ижроия қўмитасида Ўзбекистон вакили этиб белгиланди.
Ҳаммамизга маълумки, 2016 йил 18-19 октябр кунлари Тошкент шаҳрида “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” – мавзусида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг махсус кафедрасини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусини тақдим қилди.
Тошкент ислом университети ректори Р.Абдуллаев ва университет проректори И.Усмонов ҳамроҳлигидаги делегация 2017 йилнинг 22-26 май кунлари Марокаш давлатида бўлиб, ISESCO Бош директори билан “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” Махсус кафедрасини ташкил этиш бўйича англашув Меморандуми имзоланди[21].
2017 йил 26 август куни Тошкент ислом университетида “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди[22]. Унда ISESCO Бош директори Абдулазиз Усмон ат-Тувайжрий ташриф буюриб, кафедра очилишида иштирок этди.
АЙСЕСКО нинг 22 Умумий кенгаш йиғилишида Тошкент ислом университети ректори Р.Абдуллаев иштирок этди. Келгусида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсад қилинди.
НОРҚЎЧҚОРОВ РЕЖАБОЛИ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари
[1] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018 б.5
[2] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018 б.6
[3] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018 б.8
[4] 3-иловага қаранг
[5] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018 б.6
[6] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[8] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[10] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[12] 1-2 Иловаларга қаранг
[13] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[14] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[15] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[16] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[17] Guide to ISESCO. Rabat. Kingdom of Morocco.2018
[18] مقر الإيسيسكو. الرباط – المملكة المغربية 17-18 ربيع الثاني 1440 ه\25-26 ديسمبر 2018
[19] https://www.isesco.org.ma/blog/2018/12/20/fuiw-executive-council-to-hold-its-22nd-session-at-isesco-headquarters-rabat/
[20] Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан. О сотрудничестве с Исламской организацией по вопросам образования, науки и культуры (АЙСЕСКО). 2017.