1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЖАҲОЛАТ ЧАНГАЛИГА ИЛИНМАНГ

10-06-2020, 12:18 372 Ўқиш режими + -




ЖАҲОЛАТ ЧАНГАЛИГА ИЛИНМАНГ


    Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, маънавий ҳаётдаги янгиланиш жараёнини, туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди: собиқ совет тизимининг динга атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди.
      1998 йилда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонунинг 5-моддасига кўра: «Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қуватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-харакатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа хар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади» деб белгилаб қўйилган.
Миссионерликнинг бизнинг республикага хос бўлган хусусиятлардан бири-бу христиан диний ташкилотларида ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда диний ибодатлар олиб боришга ҳаракат қилишдир. 
Мазкур кўриинишдаги миссионерлик ҳаракатини энг кўп олиб борадиганлар, ҳозирги кунда, бу «Иегов шоҳидлари» (Тавротда Худонинг исми ўлароқ келган «Яхве» исми билан ( рус.Иегова, ўзб. Яҳова) ўзларининг сектасини номлашади ва бу секта аъзоларини Яҳова шоҳидлари деб аташади…) диний ташкилоти вакилларидир. Бу йўналиш 19-асрнинг 70-йилларида АҚШда вужудга келган. Бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида 100 га яқин бўлинмаларига эга. Уларнинг вакилларини жамоат жойларида, хиёбон ва маҳаллаларда очиқдан-очиқ миссионерлик руҳидаги адабиётларини тарқатишларини кузатиш мумкин. Уларнинг тарқатаётган адабиётлари дидли, рангли ва чиройли манзаралар билан тасвирланган. «Жалб этувчилар"нинг овоз оҳанглари тинчлантирувчи ва меҳрли садо этади. Мутахассисларнинг айтишича, «Иегов шоҳидлари» сектаси аъзолари жалб этишнинг 86 хил усулидан фойдаланар эканлар.
Яна бир миссионерлик ҳаракати билан шуғулланаётган диний ташкилот «Тўлиқ инжил христиан черкови"дир. Улар баъзи ибодат уйларида ўзбек тилида ибодатларни олиб бормоқдалар, модий ёрдам кўрсатиш орқали ўз динларига даъват қилишга ҳаракат қилмоқдалар.
Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси бу прозелитизм. Прозелитизм — бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони мажбуран ўз динидан воз кечтириш ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборат.
 
Прозелитизм иллатининг баъзи бир нохуш натижаларини келтириш мумкин: бир қанча вақт ислом динида юриб, кейин христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда, жасадларини мусулмон қабрларига қўйиш муаммо туғдирмоқда. Сабаби, майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламайдилар. Мусулмонлар эса, христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйиш улар учун ҳақорат деб биладилар. 


Натижада келишмовчиликлар келиб чиқади.
Миссионерлик таъсирига тушиб қолмаслик учун хушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади, чунки «Ватан», «миллат», «имон-

эътиқод» бу муқаддас тушунчалардир. Уни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди. Бундан ташқари, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши даркор. Ҳеч кимнинг бирор нарсани, ҳатто динни ҳам нотўғри, янглиш ва бўяб талқин қилишга хаққи йўқ ва бўлмаслиги керак.
 


Азамат Усмонов