1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА АБИТУРИЕНТЛАРДАН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

12-06-2020, 09:17 357 Ўқиш режими + -
Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:
– 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.
Олий диний таълим муассасаларига:
– Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига
2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
– Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими